Қувонов Зариф Омонбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдуқодир Ҳайитметовнинг адабиётшунослик фаолияти”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fil487.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Ҳаққулов Иброҳим Чориевич, филология фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Салоҳий Дилором Исомиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор; Олимов Султонмурод Ҳошимович, филология фанлари номзоди
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Абдуқодир Ҳайитметовнинг ҳаёт йўли ва илмий фаолиятини ёритиш, адабий-эстетик қарашларининг асослари, шаклланиш босқичлари, етакчи тамойилларини аниқлаш, навоийшуносликка қўшган ҳиссаси, муайян адиб ижодига ёндашув усуллари ва бадиий асарни баҳолаш принциплари, назариётчи ва матншунос олим сифатида амалга оширган ишларининг моҳияти ва аҳамиятини кўрсатиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
А.Ҳайитметов илмий-назарий қарашларининг манбалари, тадрижи ва етакчи тамойиллари, ўзбек адабиётшунослиги ва навоийшунослиги тараққиётига қўшган муносиб улуши, тадқиқотларининг умумэстетик талабларга жавоб бериши назарий жиҳатдан асосланган;
А.Ҳайитметов тадқиқотларида Алишер Навоий адабий-танқидий қарашларининг назарий масалалари, мутафаккир шоир лирикаси, “Хамса”га доир асарлари орқали навоийшуносликни методологик жиҳатдан илмий-услубий йўналишда ўрганишни бошлаб бергани исботланган;
Шарқ мумтоз адабиёти тарихи, навоийшунослик, халқ оғзаки ижоди, матншунослик, замонавий ўзбек адабиёти масалалари билан шуғулланган кўп қиррали тадқиқотчи сифатидаги индивидуал маҳорати илмий далилланган;
олимнинг мумтоз адабиётимиз улуғ сиймолари ҳақидаги илмий ва адабий-танқидий асарлари ўзбек адабиёти тарихини яратишда муҳим манба бўлиб хизмат қилгани очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
А.Ҳайитметовнинг адабиётшуносликка доир фаолияти ҳамда тадқиқотларининг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
А.Ҳайитметов илмий тадқиқотларида халқ педагогикасига хос таълимий-тарбиявий қарашларнинг хулосаларидан ХТ-Ф2-004 рақамли “Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари” (2008–2010) фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 июлдаги 89.03-2675-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасидаги буюк алломаларимиз асарларининг қисқача шарҳи ва мазмунини очиб берувчи халқ педагогикасига хос тарбиявий масалалар янги ахборотлар билан бойитилган;
адабиётшуноснинг тадқиқотларидаги оғзаки ва ёзма адабиётнинг ўзаро таъсир масалаларига доир назарий хулосаларидан Ф1-ХТ-0-19919-рақамли “Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни” (2012–2016) фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 8 августдаги 89.03-2951-сон маълумотномаси). Олинган натижалар мумтоз адабиёт ва фольклор муносабатининг ўзаро боғлиқлигини ёритишда манба вазифасини ўтаган;
А.Ҳайитметовнинг илмий-ижодий фаолияти ва адабий қарашлари, унинг Навоий қомусига доир методологик кўрсатмалари Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган “Алишер Навоий (2 жилдлик) ва Абдулла Қодирий қомусларини яратиш” (2012–2016) фундаментал илмий лойиҳасининг ўзбек навоийшунослари билан боғлиқ қисмига татбиқ қилинган (Фанлар академиясининг 2019 йил 4 октябрдаги 3/1255-2645-сон маълумотномаси). Натижада, олимнинг навоийшуносликка доир тадқиқотларида илгари сурилган фикр ва мулоҳазаларидан фойдаланиш лойиҳанинг илмийлиги ҳамда мукаммаллигини таъминлаган.