Ражабова Ҳулкар Тошмановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Защита прав потребителей в условиях цифровой экономики”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Yu1760
Илмий раҳбар: Ходжаев Бахшилло Камолович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.03.
Расмий оппонентлар: Караходжаева Дилором Мамировна, юридик фанлар доктори, профессор, Хурсанов Рустам Холмуродович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид муносабатларни фуқаролик-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ этиш ва ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
истеъмолчиларнинг товарни (ишни, хизматни) эркин танлаш, унинг тегишли сифатга эга бўлиши ва хавфсизлигини талаб қилиш, шунингдек, нуқсонлар ёки ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракацизлиги) натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарнинг тўлиқ қопланишини талаб қилиш ҳуқуқларини мустаҳкамлаш лозимлиги, ҳамда товарнинг ишлаб чиқарилган санасини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки техник жиҳатдан тартибга солувчи ҳужжатлар талаб қилган ҳолларда мажбурий кўрсатиш зарурати истеъмолчининг асосланган танлов қилиш ҳуқуқини таъминловчи ҳамда яроқлилик муддати ва хавфсизлик билан боғлиқ рискларни баҳолаш имконини берувчи ҳуқуқий кафолат сифатида асослантирилган;
товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича хавфсизлик ёки сифат талабларига риоя этилмаганда истеъмолчиларнинг ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)га нисбатан судга даъво киритиш ҳуқуқи мустақил ҳимоя механизми сифатида, шунингдек, истеъмолчи талаблари кассавий ёки товар чеки ҳамда харидни тасдиқловчи бошқа далиллар асосида кўриб чиқилиши исботлаш воситаларининг муқобиллиги тамойили сифатида эътироф этилиши ва норматив-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш лозимлиги асослантирилган;
биометрик ва генетик маълумотларга ишлов бериш фақат субъектнинг розилиги асосида амалга оширилиши, бундан қонунчиликда назарда тутилган алоҳида ҳолатлар мустасно эканлиги ҳақидаги қоидани ҳуқуқий жиҳатдан аниқлаштириш зарурлигига оид таклиф махсус тоифадаги маълумотлар муҳофазасини кучайтириш ва ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш нуқтайи назаридан асослантирилган;
шахсга доир маълумотларга ишлов беришда субъектнинг розилиги олинганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этиш мажбуриятини қонунчиликда аниқ белгилаш зарурлиги розилик институтининг реал ишлашини таъминловчи ҳуқуқий механизм сифатида асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
истеъмолчиларнинг товарни (ишни, хизматни) эркин танлаш, унинг тегишли даражада сифатли ва хавфсиз бўлишини талаб қилиш, ҳаёти, согʻлигʻи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг, сотувчининг) гʻайриқонуний ҳаракати (ҳаракацизлиги) туфайли етказилган моддий ва маʼнавий зарарнинг тўлиқ қопланишини талаб қилиш ҳуқуқларини мустаҳкамлашга, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқариш санаси кўрсатилиши лозим бўлган товарларда ушбу санани ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан кўрсатиш мажбуриятини белгилашга қаратилган таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 1996-йил 26-апрелдаги 221-И-сонли Қонуни 4- ва 6-моддаларига ўзгартириш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 26-ноябрдаги 8/10-0017-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг жорий қилиниши истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини, хусусан, эркин танлаш, сифат ва хавфсизликни талаб қилиш ҳамда етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш кафолатларини кучайтиришга, шунингдек истеъмолчиларни зарур ва ишончли ахборот билан таъминлаш даражасини оширишга хизмат қилган;
товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича хавфсизлик ёки сифат талабларига риоя этилмаганда истеъмолчиларнинг ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)га нисбатан судга даъво киритиш ҳуқуқини белгилаш, шунингдек истеъмолчи талаблари кассавий ёки товар чеки, ёхуд сотиб олинганликни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (далилларни) асосида кўриб чиқилишини назарда тутувчи таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 1996-йил 26-апрелдаги 221-И-сонли Қонуни 26- ва 13-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 26-ноябрдаги 8/10-0017-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий қилиниши сифат ёки хавфсизлик талабларига риоя этилмаганда истеъмолчиларнинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқи ҳимоясини кучайтиришга ҳамда талабларни тасдиқловчи ҳужжатлар доирасини кенгайтириш орқали ҳуқуқларни амалий жиҳатдан самарали амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилган;
субъектнинг шахсини аниқлаш учун фойдаланиладиган биометрик ва генетик маʼлумотларга фақат мазкур субъектнинг розилиги мавжуд бўлса ишлов берилишига йўл қўйилиши, бундан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини рўёбга чиқариш, одил судловни амалга ошириш ҳамда ижро ишини юритиш билан богʻлиқ ҳоллар, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар мустасно эканлигини аниқлаштиришга қаратилган таклифдан Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги 2019-йил 2-июлдаги ЎРҚ-547-сонли Қонуни 26-моддасига ўзгартириш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 19-мартдаги 3/дн-39-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши биометрик ва генетик маълумотларга ишлов бериш жараёнида шахсга доир маълумотлар субъектининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилган;
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда субъектнинг ўз шахсга доир маълумотларига ишлов бериш учун розилиги олинганини тасдиқловчи далилларни тақдим этиш мажбуриятини аниқлаштириш зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги 2019-йил 2-июлдаги ЎРҚ-547-сонли Қонуни 31-моддасига ўзгартириш киритишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 19-мартдаги 3/дн-39-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши шахсга доир маълумотларга ишлов беришда субъект розилигини тасдиқлаш механизмларини аниқ белгилашга хизмат қилган.