Қўзиев Шерали Насруллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Каламуш митохондрияларининг функционал ҳолатини ёшга оид ўзгаришлари ва уларга ўсимлик табиатли препаратларнинг таъсири», 03.00.01–Биокимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/B5.
Илмий раҳбар: Далимова Сурайё Нугмановна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Кадирова Дилбар Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор; Хаджиметов Абдуғофур Ахатович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли ёшдаги каламушлар жигар ва бош мия митохондрияларида липидларнинг перекисли оксидланиши, функционал ҳолатининг ўзгаришлари ҳамда ушбу жараёнларга глицирризин кислотаси билан табиий бирикмалар асосида олинган супрамолекуляр комплексларнинг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий бирикмаларнинг ва глицирризин кислота асосида уларнинг супрамолекуляр комплексларини антиоксидант фаоллиги аниқланган;
каламушлар ёшининг ортиши уларнинг жигар ва бош мия митохондрияларида липидларни пероксидланиш (ЛПО) маҳсулоти-малон диальдегид (МДА) кўпайиши ўртасидаги корреляция аниқланган;
супрамолекуляр комплекслари-мегаферон ва ГК+Кв таъсирида 12 ва 15 ойлик каламушларнинг жигар ва бош мия митохондрияларида МДА миқдорини сезиларли даражада камайиши аниқланган;
каламушлар ёшининг улғайиши билан жигар ва бош мия митохондрияларида нафас олиш ва оксидловчи фосфорланиш жараёнлари, нафас олиш занжири ферментлари фаоллиги ва оқсил биосинтезининг пасайиши ҳамда уларга мегаферон ва глицирризин кислота+кверцетин (ГК+Кв) комплексининг коррекцияловчи таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий ўсимликлардан ажратиб олинган табиий бирикмаларнинг кучли антиоксидант фаоллигини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
комплекс бирикмаларнинг антиоксидант хусусиятлари Ф-5-06 рақамли «Баъзи биорегуляторларнинг таъсир механизмларини ўрганиш» мавзусидаги лойиҳада in vitro ва in vivo шароитларда жигар ва бош мия митохондрияларининг функционал ҳолатини барқарорлаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 сентябрдаги 89-04-1834-сон маълумотномаси). Натижада баъзи супрамолекуляр комплекслар асосида митохондрияларни ҳимояловчи воситалар яратиш имконини берган;
қариш жараёнида митохондрияларда жадаллашган липидларнинг пероксидланиш жараёнининг супрамолекуляр комплекслар таъсирида сусайиши ФА-5-03 рақамли «Ошқозон-ичак экосистемасининг индивидуал ривожланиши ва экологик ифлосланган озуқа» мавзусидаги фундаментал лойиҳада антиоксидант бирикмаларни аниқлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 сентябрдаги 89-04-1835-сон маълумотномаси). Натижада полифенол тутувчи супрамолекуляр комплекслар ичидан самарали антиоксидант бирикмаларни танлаш имконини берган;
тажриба ҳайвонларнинг ёши ортиши билан жигар ва бош мия митохондрияларнинг нафас олиш занжири ферментлари фаоллиги ва оқсил биосинтезининг пасайиши ФА-ПЗ-20140910192519 рақамли «Маҳаллий ўсимлик хомашёси асосида юқори самарадор иммуномодулятор яратиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада мегаферон ҳамда кверцетин ва глициризин кислота комплексларнинг геропротекторлик фаоллигини аниқлашда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2019 йил 12 сентябрдаги 4/1255-2427-сон маълумотномаси). Натижада мазкур бирикмалар асосида қариш жараёнида учрайдиган касалликларга қарши дори воситалар яратиш имконини берган.