Дустиёров Меҳрож Дилшодовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қашқадарё воҳаси шароитида тукли эрва (Aerva lanata L.) нинг интродуксияси ва агробиологияси”, 06.03.03 – Доривор ўсимликлар интродуксияси, yeтиштириш технологияси ва агрофармоекологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/B1537.
Илмий раҳбар: Қайсаров Ваҳоб Тўхтамишевич, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази, PhD.32/2025.27.12.Б/Qx.01.01.
Расмий оппонентлар: Кузиев Абдикодир Джаббарович, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим; Ҳайдаров Хислат Қудратович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё воҳаси тупроқ иқлим шароитида тукли эрва (Аерва ланата Л.) ўсимлигини интродукция қилиш орқали ўсимликнинг адабтив ва агробиологик ҳусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Aerva lanata L. нинг лаборатория шароитидаги уруғ унувчанлиги 83,5%, дала шароитида унувчанлиги 53,03% (Шаҳрисабз тумани) ва 44,12% (Муборак туманида) ҳамда иссиқхона шароитидаги 60,72% ва 73,90% га тенг бўлиши исботланган;
Aerva lanata L. Шаҳрисабз тумани тупроқ ва иқлим шароитида онтогенез даврлари узоқ ва Муборак туманида қисқа бўлиб, генератив давр эрта бошланиб тез тугаши авомийлиги 210-245 кун, ўсимлик поясининг механик тўқималари Шаҳрисабз туманида ривожланганлиги, Муборак туманида асосан паренхима кўпроқ ривожланганлиги аниқланган;
интродукция шароитида Aerva lanata L. ўсимлиги ўсиши механик таркиби енгил, гумусга бой, нейтрал (пҲ 6-7) бўлиши ҳамда ўсимлик ўсиши ва ривожланиши ҳарорат юқори (35-38 0C) бўлганда барқарор бўлиши, ўсимликни озиқлантириш учун мақбул 25 т/га органик ўғитлар берилганда ҳосилдорлик кўрсаткичлари 35,4% га ортганлиги аниқланган;
Қашқадарё воҳаси интродукцион баҳоланганда Шаҳрисабз туманида 75 балл ва Муборак тумани шароитида 70 балл билан баҳоланиб, ҳар икки ҳудуднинг тупроқ ва иқлим шароити учун истиқболли тур эканлиги аниқланган;
Aerva lanata L. ни 70×30 см схемасида (кўчатидан) экиш ва уч марта (Асосий, И ва ИИ пояларда) чилпиш агротадбирларини бажариш, ҳосилдорликни 8-10 % га ошириши исботланган;
Шаҳрисабз ва Муборак тумани тупроқ ва иқлим шароитида етиштирилган ўсимлик хом ашёси таркибидаги биофаол бирикмалар (Шаҳрисабз туманида дигидро-кверцитин 0,66 мг/г, кверцитин 0,38 мг/г, рутин 0,18 мг/г, лютионин 0,31 мг/г, сенерозид 0,14 мг/г; Муборак туманида дигидро-кверцитин 0,42 мг/г, кверцитин 0,26 мг/г, рутин 0,12 мг/г, лютионин 0,22 мг/г, сенерозид 1,09 мг/г.) миқдори турнинг табиий тарқалиш ареалига яқин (Ҳиндистон) эканлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тукли эрва (Aerva lanata L.) дан юқори ҳосилдорликка эга, сифатли ҳом ашё олишда экиш меъёри ва схемаси ҳамда чилпиш агротадбирининг қўлланилиши шу билан бирга кўпайтириш усулларини (уруғидан ва кўчатидан) ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
деҳқон, фермер хўжаликлари ва шахсий томорқа ер эгалари учун “Тукли эрва (Аерва ланата Л.) нинг агробиологияси ва кўпайтириш усуллари бўйича (Қашқадарё вилояти мисолида) тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ ходжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 28 августдаги 05/06-04-516-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома тукли эрвадан юқори ҳосил ва сифатли ҳом ашё олиш ҳамда ресурс тежамкор етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш бодйича қодлланма сифатида хизмат қилади;
тукли эрва одсимлиги кодчатларини иссиқхона шароитида таёрлаш ва мақбул экиш схемасида (70×30 см) экиш, чилпиш, бегона одтларга карши курашиш ҳамда органик ўғитлар бериш орқали кодпайтириш ишланмалари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “Тураев Нозимжон Шавкатович” фермер ходжалиги ҳудудида 0,02 га ва Муборак тумани “Хайдарбобо Бердимуродов” фермер ходжалиги ҳудудида 0,02 га майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 28 августдаги 05/06-04-516-сон маълумотномаси). Натижада, ер устки қисми ҳосилдорлиги мос равишда 7,676 т/га ва 5,384 т/га хом-ашё ҳамда уруғ ҳосили 0,107 т/га ва 0,108 т/га олишга эришиш имконини берган;
тукли эрва ўсимлигининг кўчатларини мақбул муддатларда ва экиш схемасида (70×30 см) экиш хамда чилпиш (уч марта) агротадбирини ўтказиш орқали кўпайтириш ишланмалари Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги Ф.Н. Русанов номидаги Тошкент ботаника боғи ҳудудида 0,02 га жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 30 майдаги 4/1255-1344-сон маълумотномаси). Натижада, Доривор ўсимликлар коллекцияси фонди яна бир доривор ўсимлик билан бойитилган ва ўсимликнинг биоекологик хусусиятлари, тупроқ ва иқлим шароитига мослашув белгилари, кўпайтириш усуллари ҳамда маҳсулдорликни ошириш мақсадида чилпиш агротадбирини қўллаш орқали ҳосилдорлик 1,4 баробарга ошириш имконини берган.