Мамадалиев Хайитали Жалолиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсимликлар уруғларини, мева-сабзавотларни қуритишда иссиқлик аккумулятори қурилмасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш”,
05.02.02 – Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари ва 05.02.07 – Машинасозлик машиналари, аппаратлари, агрегатлари ва қурилмалари ихтисосликлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.PhD/Т2860
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Т.02.04 рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбарлар: Қушимов Бахтиёр Алишович техника фанлари доктори, профессор, 
Ахмедов Азамат Хаитович техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Акмал Анварович техника фанлари доктори, профессор, Сафаров Жасур Эсиргапович техника фанлари доктори, профессор 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсимликлар уруғларини, мева-сабзавотларни қуритишда иссиқлик аккумулятори қурилмасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқлик аккумулятори билан жиҳозланган мева-сабзовотларни қуритиш қурилмасининг такомиллашган қуритиш технологияси қишлоқ хўжалиги мева-сабзовотларни қуритиш қурилмасининг иш унумдорлигига таъсир этувчи қуритиш даври билан қурилма ичидаги ҳарорат орасидаги боғлиқлиги асосида ишлаб чиқилган;
ўсимликлар уруғларини, мева-сабзавотларни қуритишда такомиллашган рационал иссиқлик аккумулятори қурилмаси ишчи органларидаги иссиқлик-масса алмашиниш физик жараёнларининг математик моделлари учун интеграл алмаштириш ва сонли усуллар рационал иссиқлик аккумулятори қурилмаси учун техник-иқтисодий ва сифат кўрсаткичларини математик моделлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
мева-сабзовотларни қуритиш қурилмасининг такомиллаштирилган иссиқлик аккумуляторига экссентрикли-вибрацион механизмни ўрнатиш билан ғовакларсиз парафин жойлашишини таъминлаш технологияси қуритиш қурилмасининг фойдали иш коеффициенти билан технологик жараёнларга сарфланадиган энергия орасидаги боғлиқлик асосида ишлаб чиқилган;
ўсимлик уруғлари ва мева-сабзавотларни қуритиш учун мўлжалланган энергиятежамкор иссиқлик аккумулятори қурилмаси қизиш–совиш жараёнлари, вакуумли инфрақизил камерадаги энергия тақсимоти асосида ишлаб чиқилган;
қуритиш жараёнининг математик модели ташқи муҳит параметрлари, иссиқлик оқимининг йўналиши, ҳаво тезлиги ҳамда маҳсулот қатлами қалинлигининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда энергия ва масса алмашинуви фундаментал тенгламалари асосида ишлаб чиқилган;
инфрақизил нурланиш, вакуум ва конвектив оқим каби ташқи физик майдонларнинг қуритиш самарадорлигига таъсири маҳсулотдаги иссиқлик тақсимоти ва намлик йўқотилиши бўйича тузилган математик модел асосида аниқланган;
иссиқлик аккумулятори қурилмаси юритмасининг ишчи органлари учун иссиқлик ва механик жараёнларни уйғунлаштирувчи ҳисоблаш усули оқим тезлиги ҳамда иссиқлик тарқалиш параметрлари бўйича ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсимликлар уруғларини, мева-сабзавотларни қуритишда иссиқлик аккумулятори қурилмасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иссиқлик аккумулятори билан жиҳозланган мева-сабзовотларни қуритиш қурилмасининг такомиллашган қуритиш технологияси Андижон вилояти, Асака туманидаги “ОБОД ТУРМУШ ОРЗУСИ” фермер хўжалигида ҳамда Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “ALTIARIK FRUIS CITY” масъулияти чекланган жамиятида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 9-апрелдаги 05/04-04-133-сонли маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалиги мева-сабзовотларни қуритиш қурилмасининг иш унумдорлиги 10-12% га ортган;
ўсимликлар уруғларини, мева-сабзавотларни қуритишда такомиллашган рационал иссиқлик аккумулятори қурилмаси ишчи органларидаги иссиқлик-масса алмашиниш физик жараёнларининг математик моделлари учун интеграл алмаштириш ва сонли усуллар Андижон вилояти, Асака туманидаги “ОБОД ТУРМУШ ОРЗУСИ” фермер хўжалигида ҳамда Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “ALTIARIK FRUIS CITY” масъулияти чекланган жамиятида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 9-апрелдаги 05/04-04-133-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу рационал иссиқлик аккумулятори қурилмаси учун техник-иқтисодий ва сифат кўрсаткичларини математик моделлаштириш асосида баҳолаш имкони 15-18% га ортган;
мева-сабзовотларни қуритиш қурилмасининг такомиллаштирилган иссиқлик аккумуляторига экссентрикли-вибрацион механизмни ўрнатиш билан ғовакларсиз парафин жойлашишини таъминлаш технологияси Андижон вилояти, Асака туманидаги “ОБОД ТУРМУШ ОРЗУСИ” фермер хўжалигида ҳамда Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “ALTIARIK FRUIS CITY” масъулияти чекланган жамиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 9-апрелдаги 05/04-04-133-сонли маълумотномаси). Натижада қуритиш қурилмасининг фойдали иш коеффициенти 10-15% га ортиб, технологик жараёнларга сарфланадиган энергия 13-15% га камайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish