Мухамедова Нафиса Баходировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қаттиқ маиший чиқинди солинган пакетларни парчалаш машинаси асосий параметрларини асослаш”, 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2025.1.PhD/Т5350.
Илмий раҳбар: Ханкелов Тавбай Каршиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.02 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Базаров Бахтияр Имамович техника фанлари доктори, профессор; Алибоев Бахтиёр Абдурахмонович техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қаттиқ маиший чиқинди солинган пакетларни парчалаш машинаси асосий параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизимли таҳлил усуллари ёрдамида қаттиқ маиший чиқиндиларни парчалаш машинасини лойиҳалаш жараёнида энергия ва материал сиғими кўрсаткичлари ҳамда маҳсулот сифатини комплекс баҳолаш имконини берувчи самарадорлик мезони такомиллаштирилган;
қаттиқ маиший чиқиндиларни парчалаш жараёнига таъсир қилувчи омиллар ва пакет парчалаш машинасига қўйиладиган талабларни ҳисобга олган ҳолда ўлчамлар таҳлили усулидан фойдаланиб пакетларни парчалаш жараёнини физик моделлаштириш услуби ишлаб чиқилган;
қаттиқ материалларни майдалаш назарияси асосида маиший чиқиндилар хоссаларини ҳисобга олган ҳолда пакет парчалаш машинаси иш жараёнининг математик модели ишлаб чиқилган;
регрессия ва корреляция таҳлил усуллари асосида қаттиқ маиший чиқинди солинган пакетларни парчалаш машинаси асосий конструктив ва технологик параметрларининг ўзаро таъсир қонуниятлари аниқланиб, уларнинг рационал қийматлари асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қаттиқ маиший чиқинди солинган пакет парчалаш машинаси асосий параметрларини асослаш бўйича илмий тадқиқоти бъйича олинган натижалар асосида:
қаттиқ маиший чиқиндиларни парчалаш машинаси энергия ва материал сиғими кўрсаткичларини ҳамда маҳсулот сифатини баҳолаш мезони Тошкент шаҳар “Махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси” тасарруфидаги “Миробод-махсустранс” АТФ ДУК корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2025 йил 2 сентябрдаги, №03-03/1-03/3-8689-сон маълумотномаси). Натижада, энергия ва материал сиғими кўрсаткичлари 1,1-1,15 марта кам бўлган ҳамда маҳсулот сифат кўрсаткичлари 1,1-1,2 марта юқори бўлган пакет парчалаш машинасини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
қаттиқ маиший чиқинди солинган пакетларни парчалаш жараёнини физик моделлаштириш услуби Тошкент шаҳар “Махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси” тасарруфидаги “Миробод-махсустранс” АТФ ДУК корхонасида  жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2025 йил 2 сентябрдаги, №03-03/1-03/3-8689-сон маълумотномаси). Натижада пакет парчалаш машинасининг тажриба намунасини яратишга кетадиган ҳаражатлар  25-30 % камайган;
маиший чиқинди хоссаларини ҳисобга олган ҳолда пакет парчалаш машинаси технологик иш жараёнини математик модели Тошкент шаҳар “Махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси” тасарруфидаги “Миробод-махсустранс” АТФ ДУК корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2025 йил 2 сентябрдаги, № 03-03/1-03/3-8689-сон маълумотномаси). Натижада, иш унумдорлигини 15-20 % га ошириш ва меҳнат сарфини 1,5 мартагача камайтириш имконини берган;
пакет парчалаш машинаси асосий параметрларининг рационал қийматлари Тошкент шаҳар “Махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси” тасарруфидаги “Миробод-махсустранс” АТФ давлат унитарй корхонаси корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2025 йил 2 сентябрдаги, №03-03/1-03/3-8689-сон маълумотномаси). Натижада пакет парчалашда мавжуд парчалаш машинасига нисбатан тўғридан-тўғри харажатлар 1,2 мартагача камайишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish