Ибрагимов Элдор Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Айрим индол алкалоидлар ҳосилаларининг вазорелаксант таъсир механизмини тавсифлаш”, 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.2.PhD/B1482 
Илмий раҳбар: Усманов Пулат Бекмуратович, биология фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/2025.27.12.B.01.14.М 
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Гулбаҳор Толибжоновна, биология фанлари доктори, профессор; Файзиев Диёр Давронович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Биоорганик кимё институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Индол алкалоидлар синфига мансуб винканидиннинг ҳосилалари винканидин гидрохлорид, винканидин этил ёдид ва винканидин метил ёдидларнинг вазорелаксант таъсирларини тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
биринчи марта винканидин гидрохлорид, винканидин этил ёдид ва винканидин метил ёдид индол алкалоидлари аниқ вазорелаксант таъсирга эга бўлиб, гиперкалийли эритма (50 мМ КCл) ва фенилефрин (1 мкМ) билан олдиндан қисқартирилган каламуш аорта препаратларини самарали бўшаштириши аниқланган;
винканидин гидрохлорид, винканидин этил ёдид ва винканидин метил ёдид индол алкалоидларининг вазорелаксант таъсири потенсиалга боғлиқ (Cа2+Л) ва рецептор орқали бошқарилувчи (Cа2+Р) блокадаси шунингдек СР дан Cа2+ транспорт тизимларининг ингибирлаши асосида таъминланиши аниқланган;
винканидин этил ёдиднинг вазортелаксант таъсирида потенсиалга боғлиқ К+-каналлари (Кв) иштирок этиши, винканидин гидрохлориднинг вазорелаксант таъсири эса силлиқ мускул ҳужайралари плазмалемма ичкарига тўғирланувчи  К+-каналлар (Кир) ва Cа²⁺га боғлиқ К+-каналлар (КCа) орқали таъминланиши аниқланган;
винканидин гидрохлорид, винканидин этил ёдид ва винканидин метил ёдид вазорелаксант таъсири эндотелийга боғлиқ бўлиб, бу таъсир винканидин гидрохлоридда янада яққол намоён бўлди ва асосан азот оксиди синтаза (НОС) фаоллашуви ҳамда НО/сГС/сАМФ/ПКГ сигнализация каскади орқали амалга ошиши аниқланган;
биринчи марта винканидин гидрохлорид азот оксиди синтаза (эНОС) ва саркоплазматик ретикулум Са2+-АТФаза (СЕРCА) функсионал фаоллигини модуляция қилиш орқали гипоксия таъсирида келиб чиқадиган аорта препаратлари қисқариш фаоллигининг бузилишининг олдини олиши ва протексия қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Индол алкалоидлар ҳосилаларининг вазорелаксант таъсир механизмларини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
винканидин гидрохлорид ва винканидин метил ёдиднинг тавсифланган вазорелаксант таъсир механизмлари ушбу бирикмаларни Кембриж Марказий кристаллографик халқаро маълумотлар базасида CCДC 2506165 ва 2506176 рақамлар билан рўйхатдан ўтказилган (Cambridge Crystallographic Data Centre халқаро базасида  2025 йил 27 ноябрда рўйхатдан ўтказилган). Ушбу кристаллографик маълумотлар алкалоидга ўхшаш гетероциклик бирикмаларни синтези, уларнинг фазовий тузилиши ва мутлақ конфигурацияси ҳамда бу хусусиятларни аниқлаш ва тавсифлаш учун илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлиб, кейинги тадқиқотларда уларнинг доимий қўлланиш имконини берган.
винканидин гидрохлорид, винканидин метил ёдид ва винканидин этил ёдидларнинг вазорелаксант ва вазопротектив таъсир механизмлари Россия Федерациясининг ОТ БМ Ханти-Мансийск автоном округи – Югра Сургут давлат университетининг № 2020-146-11-сонли “Метагеномный анализ кишечного микробиома у пациентов с нейродегенеративными и сердечно-сосудистыми заболеваниями, современные стратегии воздействия экстрактами растительных полифенолов” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида юрак-қон томир касалликларига биологик фаол бирикмаларнинг таъсир механизимининг замонавий стратегиясини баҳолашда фойдаланилган (Сургут давлат университетининг 2026 йил 2 февралдаги №03-01-23-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий ўсимлик хомашёсидан олинган биологик фаол моддаларнинг кардиопротектив хусусиятларини баҳолаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish