Исматов Азамат Мўйдинжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ангрен каолинларини биотехнологик бойитиш», 03.00.12–Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/B375.
Илмий раҳбар: Зайнитдинова Людмила Ибрахимовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.02/30.12.2019.В.38.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Зафар Файзуллаевич, биология фанлари доктори; Мирзарахметова Дилбар Тохтамуратовна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ангрен қазилма кони каолинларини темирсизлантириш ва сифатини яхшилаш биотехнологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ангрен қазилма кони бирламчи каолинларини бойитиш учун ацидофил темир оксидловчи микроорганизмлардан фойдаланиш имконияти аниқланган;
АКС маркадаги каолинни темирдан тозалаш учун гетеротроф микроорганизмлар билан бойитиш усуллари асосланган;
Ангрен қазилма конининг бирламчи каолинларини бойитиш учун икки босқичли схемаси: I босқич – ацедофил темир оксидловчи бактериялар ҳамда II босқич – гетеротроф микроорганизмлари билан ишлов бериш усуллари такомиллаштирилган;
силикатларни парчаловчи гетеротроф микроорганизмларни кўпайтиришда ўсимликлар чиқиндиларини бирламчи шакарлантириш (шакар моддасининг миқдорини ошириш), фильтрлаш ва шаклланган озуқа муҳитида гетеротроф микроорганизмларини кўпайтириш схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ангрен қазилмаси бирламчи каолинларини бойитиш биотехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ангрен коннинг қазилмасида бирламчи каолинларини икки босқичли схемасида Acidithiobacillus ferrooxidans ва силикат парчаловчи микроорганизмлари билан биологик суюқликда эритиб, ажратиб олиш биотехнологияси «Ўзбекўмир» АЖда 35-сон участка конида жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “ЎЗБЕККЎМИР” кўмир қазиб олиш ва сотиш акциядорлик жамиятининг 2019 йил 16 июлдаги 01-13/941-сон маълумотномаси). Натижада каолин намуналарини бактериал суюқликлар билан ишлов берилганда бирламчи каолин сифат даражасини ошириш имконини берган;
микроорганизмлар ассоциациясидан фойдаланиб, бирламчи каолиндан темирни суюқликда эритиб ажратиб олишнинг такомиллаштирилган усули «Ўзбекўмир» АЖда 35-сон участкасида жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “ЎЗБЕККЎМИР” кўмир қазиб олиш ва сотиш акциядорлик жамиятининг 2019 йил 16 июлдаги 01-13/941-сон маълумотномаси). Натижада маҳсулот таркибида FeO ва Fe2O3 нинг миқдори <0,2% (дастлабки миқдор FeO – 4,25 % ва Fe2O3 ¬ 0,98%) бўлган маҳсулот олиш имконини берган.