Усмонова Мадинабону Қодиржон қизининг    
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида “қиёфа” консепти вербализаторларининг лингвокогнитив ва лингвокултурологик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2305. 
Илмий раҳбар: Шокиров Шерали Иброҳимович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Гулямова Шахноза Кахрамоновна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Мардиев Тўлқинбек Куллибоевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида “қиёфа” консептининг лингвокогнитив ва лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Инглиз ва ўзбек лингвомаданиятида “қиёфа” консептининг лингвокогнитив моҳияти, консептуал тузилиши ва консептосферадаги ўрни қиёсий асосда аниқланиб, унинг маданиятлараро умумий ва дифференциал белгилари очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида “қиёфа” консептини вербализация қилувчи лексик, фразеологик ва паремиологик бирликлар ажратилиб, уларнинг номинатив майдони тизимлаштирилган ҳамда универсал ва миллий-маданий компонентлари белгиланган;
“қиёфа” консепти вербализаторларининг дефиницион, этимологик, лексик-семантик, контекстуал, прагматик ва валентлик хусусиятлари ва  уларнинг функсионал-семантик фарқлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида “қиёфа” консептининг лингвокогнитив модели ишлаб чиқилиб, унинг синонимик қатор, семантик муносабатлар ва паремияларда ифодаланиши орқали оламнинг миллий манзарасида воқеланиш механизми асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек  тилларида “қиёфа” консептининг лингвокогнитив ва лингвомаданий хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:
 инглиз ва ўзбек тилларида номинатив майдонда “Қиёфа” консептини изоҳловчи бирликларни универсал ва миллий ўзига хос хусусиятлари тўғрисида ёзилган диссертацияси тадқиқоти натижалари ва материалларидан 2022-2023 йилларда бажарилган 1-203-4-рақамли Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар номоддий миллий меросни ривожлантириш шўбаси томонидан ўзбек халқининг бой миллий тил анъаналари, номоддий маданий мероси, ижтимоий қадриятларимизнинг миллатлараро муносабатларни йўлга қўйиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш борасида тузилган “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли фундаментал лойиҳа доирасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги 2025-йил 4-феврал 02-14-06-869- сон маълумотномаси). Натижада, “Қиёфа” консептининг инглиз ва ўзбек тилларидаги лисоний олам манзарасида миллий воқеланишининг ўзига хос хусусиятлари қиёслаб ўрганилди. Шунингдек, замонавий тилшуносликнинг когнитив тилшунослик ва линвомаданиятшунослик йўналишлари чеł тилларни ўқитишнинг мазмунига Давлат таълим стандарти, ўқув дастурлари ва дарсликларига интеграцион тарзда сингдириш жиҳатларини аниқлаш амалиётини ташкилловчи самараłи усуллар мажмуи лойиҳа ишланмаларининг такомиллашишига хизмат қилди;
таълим муассасаларида чет тилларини ўрганиш жараёнида “қиёфа” консептини ифодаловчи тил бирликларидан фойдаланишга доир хулосалардан Халқ таълими вазирининг 2023-йил 18-майдаги 156-сон буйруғи асосида 2023-2024 йилларда бажарилиши назарда тутилган АИ-201704-сонли “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бо'йича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Халқ таълими вазирининг 2025-йил 3- февралдаги 1406-310207-сонли маълумотномаси). Натижада ”Қиёфа” консепти вербализаторларининг инглиз ва ўзбек тилларидаги лисоний олам манзарасида миллий воқеланишининг ўзига хос хусусиятлари қиёслаб ўрганилди. Шунингдек, замонавий тилшуносликнинг когнитив тилшунослик ва линвомаданиятшунослик йўналишлари чет тилларни ўқитишнинг мазмунига, Давлат таълим стандарти, ўқув дастурлари ва дарсликларига интеграцион тарзда сингдириш жиҳатларни аниқлаш амалиётини ташкилловчи самарали усуллар мажмуи лойиҳа ишланмаларининг такомиллашишига хизмат қилди;
“қиёфа” консептининг кундалик мулоқотдаги ўрни ва аҳамияти, айниқса, унинг парадигматик ва синтагматик воситалар орқали воқелантирилишига оид илмий маълумотлардан “Ассалом, Ўзбекистон!”, “Таълим ва тараққиёт” каби туркум кўрсатувлар ва эшиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадио компаниясининг 2024-йил 12-декабрдаги 06-28/825-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар мазмунли лисоний фактлар билан бойитилди ва томошабинлар “қиёфа” консептини мулоқотни тўлақонли кечишидаги аҳамияти тўғрисида қимматли маълумотларга эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish