Буранбаева Шоира Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Рақамли трансформация шароитида энергетика корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5728
Илмий раҳбар: Хусанов Қахрамон Нишонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиёти ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.I.42.02
Расмий оппонентлар: Гаибназарова Зумрат Талатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Худоёров Ойбек Одиловичлар, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент Халқаро Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни рақамли трансформация қилиш шароитида энергетика корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган ёндашувлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий, технологик ва ташкилий инструментларни интеграл уйғунлаштиришга асосланган ҳамда рақамли трансформация шароитида инвестицион босқичдан монетизация босқичига изчил ўтишни иқтисодий самарадорликни аниқ ўлчаш механизмлари билан боғловчи, рентабеллик, ликвидлик, қарз юки, ҳисоб сиёсатининг рақамлашув даражаси ва ходимлар компетенсиясини қамраб олган барқарор ривожланишнинг стратегик индикаторлар тизими таклиф этилган;
АСКУЕ, СCАДА, ЭРП, Биг Дата ва БИ технологияларини ягона рақамли муҳитда интеграция қилиш асосида техник маълумотларни молиявий ҳисоб-китоблар билан синхронлаштирувчи, бюджет прогнозлари аниқлигини оширадиган, молиявий кўрсаткичларни реал вақт режимида мониторинг қилиш имконини берувчи интеграциялашган бошқарув механизми таклиф этилган;
рискларни бошқариш ва ички назорат тизимини такомиллаштириш муҳим элемент сифатида молиявий, операциявий ва киберхавфлар бўйича маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш имконини берувчи рақамли комплаенс маркази ҳамда Риск Мониторинг & Алерт платформаси консепсияси асосланган;
корхона барқарорлигини рақамли бошқариш тизимларини ягона қарор қабул қилиш фазасига бирлаштириш асосида даромад ва тўловларни оператив прогноз қилиш, технологик йўқотишларни назорат қилиш ҳамда ликвидлик ва инвестиция самарадорлигини реал вақтда бошқариш имконини берувчи интеграцияланган модел таклиф қилинган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий тадқиқотлар асосида энергетика саноати корхоналарининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича қуйидаги йўналишлар шакллантирилган:
молиявий, технологик ва ташкилотчилик инструментларни интеграл молиявий, технологик ва ташкилий инструментларни интеграл уйғунлаштиришга асосланган ҳамда рақамли трансформация шароитида инвестицион босқичдан монетизация босқичига изчил ўтишни иқтисодий самарадорликни аниқ ўлчаш механизмлари билан боғловчи, рентабеллик, ликвидлик, қарз юки, ҳисоб сиёсатининг рақамлашув даражаси ва ходимлар компетенсиясини қамраб олган барқарор ривожланишнинг стратегик индикаторлар тизимига доир таклиф Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамиятининг стратегик ривожланиш йўналишларини шакллантиришда қўлланилган (Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамиятининг 2026-йил 9-январдаги №01-05-20/7-сон маълумотномаси). Натижада, 2024-йил ҳолати бўйича Ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг жами активлари 30,5 трлн сўмни ташкил этган, жорий ликвидлик коеффициенти 1,71 га тенг бўлган, бироқ ўз капитали рентабеллиги салбий кўрсаткични сақлаб қолиши корхонада рақамли трансформация жараёнларини инвестиция босқичидан монетизация босқичига ўтишни тақазо қилган;
АСКУЕ, СCАДА, ЭРП, Биг Дата ва БИ технологияларини ягона рақамли муҳитда интеграция қилиш асосида техник маълумотларни молиявий ҳисоб-китоблар билан синхронлаштирувчи, бюджет прогнозлари аниқлигини оширадиган, молиявий кўрсаткичларни реал вақт режимида мониторинг қилиш имконини берувчи интеграциялашган бошқарув механизмига доир таклифи Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти фаолиятида татбиқ этилган (Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамиятининг 2026-йил 9-январдаги №01-05-20/7-сон маълумотномаси). Натижада, бюджет прогнозлаштириш аниқлиги 4,5–5,0 млрд сўмга оширилган ҳамда касса узилишлари 3–3,5 млрд сўмга қисқартирилган;
рискларни бошқариш ва ички назорат тизимини такомиллаштириш муҳим элемент сифатида молиявий, операциявий ва киберхавфлар бўйича маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш имконини берувчи рақамли комплаенс маркази ҳамда Риск Мониторинг & Алерт платформаси консепсиясига доир таклифи Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти фаолиятида синовдан ўтказилган (Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамиятининг 2026-йил 9-январдаги №01-05-20/7-сон маълумотномаси). Натижада, бу корхонанинг инвестицион жозибадорлигини оширишга хизмат қилган ҳолда молиявий йўқотишлар эҳтимолини 15–20 фоизга камайтириш имконини берган бўлиб, бу тахминан 200–250 млн сўм миқдоридаги тежамкорликка тўғри келган;
корхона барқарорлигини рақамли бошқариш тизимларини ягона қарор қабул қилиш фазасига бирлаштириш асосида даромад ва тўловларни оператив прогноз қилиш, технологик йўқотишларни назорат қилиш ҳамда ликвидлик ва инвестиция самарадорлигини реал вақтда бошқариш имконини берувчи интеграцияланган моделга доир таклифи Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти бошқарув амалиётида жорий этилган (Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамиятининг 2026-йил 9-январдаги №01-05-20/7-сон маълумотномаси). Натижада, йиллик умумий иқтисодий самарадорлик қиймати тахминан 2,5 трлн сўмни ташкил этган, активлар рентабеллиги 1,5–1,6 фоизга ошган, ликвидлик даражаси 1,88 гача кўтарилган ҳамда электр энергияси йўқотишлари 5–6 фоизгача қисқартирилган.