КаримовИлхом Нормаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Электр энергетика ихтисослиги талабаларида муҳандислик кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш (релели ҳимоя фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped6559
Илмий раҳбар: Шадиев Ризамат Давронович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:
Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:
Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.16.03
Расмий оппонентлар:
1. Адизов Бахтиёр Рахмонович. Бухоро давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори (DSc), (13.00.02 – “Таълим ва тарбия назаряси ва методикаси”)
2. Ахмедов Ахат Ахрорович. Навоий давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори (DSc). (13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси”).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
электр энергетика ихтисослиги талабаларида муҳандислик кўникмаларини шакллантиришнинг методик тизимини илмий асослаш ва уни такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
электр энергетика талабаларининг муҳандислик кўникмалари мазмуни ташкилий-бошқарув, лойиҳавий-конструкторлик ва ахборот-таҳлилий фаолиятларига доир ко'никма ва компетенсиялар тизимини типлаштиришда интерфаоллик ва адаптивлик тамойилларига устуворлик бериш орқали назарий-методик жиҳатдан аниқлаштирилган;
талабаларда муҳандислик ко'никмаларини шакллантириш жараёнининг интегратив педагогик модели когнитив, операцион ва рефлексив компонентлардан иборат муҳандислик кўникмаларини шакллантириш алгоритмини cомпетенcе-басед ёндашуви асосида татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
“Релели ҳимоя” фанини ўқитишнинг методик механизми муаммоли ўқитиш ва амалий-лойиҳавий фаолиятга виртуал лаборатория воситалари, симуляцион дастурлар, реал кейслар ва лойиҳавий-топшириқларни муаммоли-лойиҳавий ёндашувга устуворлик бериш асосида интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
такомиллаштирилган модел ва методиканинг самарадорлиги педагогик тажриба-синов жараёнида когнитив, опреацион-фаолиятли ва рефлексив мезон индикаторларига мувофиқлигига кўра диагностик воситалар асосида ижобий динамикаси статистик жиҳатдан аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабаларда муҳандислик кўникмаларини шакллантириш методикасини янада ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
электр энергетика талабаларининг муҳандислик кўникмалари мазмуни ташкилий-бошқарув, лойиҳавий-конструкторлик ва ахборот-таҳлилий фаолиятларига доир ко'никма ва компетенсиялар тизимини типлаштиришда интерфаоллик ва адаптивлик тамойилларига устуворлик бериш орқали назарий-методик жиҳатдан аниқлаштирилганлигига оид хулосалардан “Таълимнинг шахсга йўналтирилган технологиялари” номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сонли буйруғи асосида берилган 676-118 рақамли гувоҳнома). Натижада, олий таълим муассасаларида муҳандислик кадрларини тайёрлаш жараёни назарий асослари такомиллашувига хизмат қилган;
электр энергетика йўналиши талабаларида муҳандислик кўникмаларини талабаларда муҳандислик ко'никмаларини шакллантириш жараёнининг интегратив педагогик модели когнитив, операцион ва рефлексив компонентлардан иборат муҳандислик кўникмаларини шакллантириш алгоритмини cомпетенcе-басед ёндашуви асосида татбиқ этиш орқали такомиллаштирилганлигига доир хулосалар “Релели ҳимоя ва автоматика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сонли буйруғига биноан берилган 538-582 рақамли гувоҳнома асосида). Натижада, электр энергетика йўналишида муҳандислар тайёрлаш жараёни педагогик моделлар асосида мазмунан такомиллашувига эришилган;
“Релели ҳимоя” фанини ўқитишнинг методик механизми муаммоли ўқитиш ва амалий-лойиҳавий фаолиятга виртуал лаборатория воситалари, симуляцион дастурлар, реал кейслар ва лойиҳавий-топшириқларни муаммоли-лойиҳавий ёндашувга устуворлик бериш асосида интеграциялаш орқали такомиллаштирилганлигига оид хулосалардан “Электр таъминоти тизимларининг релели ҳимояси ва автоматикаси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғига биноан берилган 951637 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, электр энергетика йўналишида мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнининг методик тизими такомиллашувига эришилган;
такомиллаштирилган модел ва методиканинг самарадорлиги педагогик тажриба-синов жараёнида когнитив, опреацион-фаолиятли ва рефлексив мезон индикаторларига мувофиқлигига кўра диагностик воситалар асосида ижобий динамикаси статистик жиҳатдан аниқлаштирилганлигига доир хулосалардан “Реле ҳимояси ва автоматикаси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғига биноан берилган 232-489 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак муҳандисларда касбий кўникмаларни шакллантириш жараёни самарадорлигини аниқлашга доир методикалар билан бойитилишига хизмат қилган.