Бафоева Гулжамол Нусратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта пальмитинидан какао мойи ўринбосарини олишнинг илмий-технологик асосларини яратиш», 02.00.17–Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Т258.
Илмий раҳбар: Абдурахимов Саидакбар Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахоб Икрамович, техника фанлари доктори, профессор; Қурбанов Жамшед Мажидович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта пальмитинидан какао мойи ўринбосарини олишнинг илмий-технологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рафинацияланган пахта мойига 11% гача қаттиқ (саломас, қўй ёки мол) ёғи қўшиш орқали паст (+7,5-8,0°С) ҳароратда фракциялаш усулида олинадиган пальмитин таркибида пальмитин кислотасининг миқдори анъанавий усулга солиштирганда 3–5% га ортиши аниқланган;
пахта пальмитини ва саломас аралашмасини этилат натрий иштирокида переэтерификациялаш орқали табиий какао мойи ўринбосарини олиш усули ишлаб чиқилган;
пахта пальмитини, пальмитостеарин ва ҳайвон (мол ёки қўй) ёғлари аралашмасини переэтерификация қилишнинг мақбул (оптимал) шароитларида транс-кислотасиз какао мойи ўринбосарини олиш имконияти асосланган;
ишлаб чиқилган какао мойи ўринбосарини олиш усули унинг таркибидаги
2-олеодитўйинган учглицеридлар миқдорини 1,2–1,3 марта ошишини ва табиий какао мойини ушбу кўрсаткичига яқин бўлиши аниқланган;
олинган какао мойи ўринбосари ўзининг учацилглицерид ва ёғ кислоталари таркиби ҳамда физик-кимёвий хусусиятлари бўйича табиий какао мойи кўрсаткичларига мослигини таъминлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий мой ва ёғларнинг аралашмасидан статистик переэтерификация қилиш усули орқали какако мойи ўринбосарини олиш ва қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта пальмитинидан 3 маркали саломас олиш технологияси «Учқўрғон-ёғ» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2019 йил 7 сентябрдаги АА/01-1224-сон маълумотномаси). Натижада минимал миқдорда транс-кислота ва максимал миқдорда
2-олеодитўйинган пальмитин кислотаси мавжуд 3 маркали саломас олиш имконини берган;
пахта пальмитини, 3-маркали саломас ва 1–1,5 г J2 ли пальмитостеарин аралашмаларини статистик переэтерификациялаб, какао мойи ўринбосарини олиш технологияси «Учқўрғон-ёғ» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2019 йил 7 сентябрдаги АА/01-1224-сон маълумотномаси). Натижада табиий какао мойига физик-кимёвий кўрсаткичлари, учацилглицерид ва ёғ-кислота таркибига яқин бўлган какао мойи ўринбосарини олиш имконини берган;
пахта пальмитини, ҳайвон (мол ва қўй) ёғлари, 6-маркали пальмитостеарин аралашмаларини статистик переэтерификациялаб, транс-кислотага эга бўлмаган какао мойи ўринбосарини олиш технологияси «Учқўрғон-ёғ» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2019 йил 7 сентябрдаги АА/01-1224-сон маълумотномаси). Натижада транс-кислотага эга бўлмаган какао мойи ўринбосарини ишлаб чиқариш имконияти яратилган.