Хўжаев Шохижохон Комилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Темир йўл узелига кириш станциясида вагон оқимларини қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш, 05.08.03 – Темир йоъл транспортини ишлатиш (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2026.1.PhD/Т6555
Илмий раҳбар: Суюнбаев Шинполат Мансуралиевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.10/2025.27.12.Т.01.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хаджимухаметова Матлуба Адиловна, техника фанлари доктори, профессор; Тулаев Алтинбек Умарбекович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл узелига кириш станциясида вагон оқимларини қайта ишлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вагон оқимларини тортув йўли орқали қайта ишлайдиган станцияда таркибларни саралашнинг самарали технологияси йўл нишаблиги, саралаш усули ва узилмалар параметрларини ҳисобга олган ҳолда таркибни қисмларга ажратиш жараёнини оптималлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
темир йўл станцияларида вагонларни йўлдан-йўлга ўтказиш ва шохобча йўлларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ манёвр ишларини вагонлар тормозларини қўшмасдан бажаришда рухсат этилган ҳаракат тезлиги ва тормоз йўли узунлигини аниқлаш усули локомотивнинг техник тавсифлари, таркиб массаси ва йўл нишаблигини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
тортув йўллари орқали таркиблар тарқатиладиган станцияларда вагон оқимларини саралашга сарфланадиган вақтни ҳисоблаш методикаси локомотив тури ва манёвр ишлари билан боғлиқ қўшимча технологик амалларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
темир йўл узелига кириш станциясида юк поездларини тузишнинг такомиллаштирилган технологик ечимлари асосида вагонларнинг қарама-қарши йўналишда босиб ўтган йўлини камайтириш имконини берувчи ҳаракатланувчи таркиблардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл узелига кириш станциясида вагон оқимларини қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
вагон оқимлари тортув йўли орқали қайта ишлайдиган станцияда таркибларни саралашнинг самарали технологияси, вагон оқимларини саралашга сарфланадиган вақтни ҳисоблаш методикаси ва ҳаракатланувчи таркиблардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш усули “Темирйўлинфратузилма” АЖ Қўқон минтақавий темир йўл узели филиали Поп-2 станциясида жорий этилган (Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлигининг 2025-йил 26-ноябрдаги 4/11779-сонли маълумотномаси). Натижада таркибдаги узилмаларнинг массасига мос келувчи тезланиш ва тормозланиш масофаларини ҳисобга олган ҳолда уни оптимал қисмларга ажратиш орқали поездни тарқатиш вақтини 23% га қисқартириш, тортув йўлларида поездларни тарқатишга сарфланадиган вақтни турли локомотивлардан фойдаланиш шароитлари учун меъёрлаш ва тепловозларнинг ўрнига электровозлардан фойдаланиш доирасини асослаш ҳамда Қўқон минтақавий темир йўл узели филиалида вагонлар ишчи паркини 9% га қисқартириш имкони яратилган. Бундан ташқари Поп-2 участка станциясига манёвр ишлари учун ВЛ-60 русумли электровоз жорий этилган, Поп-2 станциясини 3-синфдан 2-синфга ўтказилиб, станция турини юк станциясидан участка станциясига ўтказилган;
темир йўл станцияларида вагонлар тормозларини қўшмасдан манёвр ишларини бажаришда рухсат этилган ҳаракат тезлиги ва тормоз йўли узунлигини аниқлаш усули, темир йўл участка станцияси тортув йўли узунлигини белгилашга доир янги ишлаб чиқилган зарурий кўрсатмалар “Темирйўлинфратузилма” АЖ “Рақамлаштириш” бўлимига жорий этилган (Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлигининг 2025-йил 26-ноябрдаги 4/11779-сонли маълумотномаси). Натижада, рухсат этилган тўхташ масофасидан келиб чиққан ҳолда вагонлар тормозларини қўшмасдан манёвр ишларини бажариш доираси асосланган ва темир йўл станциясининг кичик нишабликдаги йўл профилига (-6‰ гача) эга шохобча йўлларидаги вагонлар айланмасини 10% гача қисқартириш ҳамда Поп-2 станциясини участка станцияси тоифасига ўтказилгандан кейин унинг техникавий бошқарув далолатномаси ва иловаларини қайта ишлаб чиқишда тортув йўли узунлигини белгилаш имкони яратилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish