Абдурахманова Наргиза Джураевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳарбий хизматдаги аёллар учун белгиланган хусусиятли формали кийимни лойиҳалаш усулини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.04-“Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/T5128.
Илмий раҳбар: Камилова Халида Хафизовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSC.03/2025.27.12.T.21.01.
Расмий оппонентлар: Мансурова Муниса Анваровна, техника фанлари доктори, профессор; Набижанова Наргиза Наимжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аёллар қоматининг антропометрик хусусиятлари ва Ўзбекистон иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган эргономик ва гигиеник хусусиятларга эга бўлган ҳарбий аёллар учун формали кўйлакни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Қуролли Кучлари таркибидаги ҳарбий хизматчи аёллар учун белгиланган хусусиятли формали кийимнинг янги ассортименти тавсия этилган ва унинг дизайни ишлаб чиқилган;
ҳарбий хизматдаги аёллар формали кийими учун Ўзбекистон иқлим шароитига мос бўлган, белгиланган хусусиятли аралаш толали янги ишлаб чиқилган мато тури тавсия этилган ҳамда асосланган;
ҳарбий хизматчи аёллар учун белгиланган хусусиятли формали кўйлак ишлаб чиқишда қўлланиладиган конструкциялар таҳлили асосида динамик мувофиқлик кўрсаткичи юқори бўлган француз усули ва унинг рационал параметрлари ишлаб чиқилган ҳамда эргономик хусусиятлари юқори эканлиги илмий асосланган;
ҳарбий хизматчи аёллар формали кўйлагининг сифат кўрсаткичлари бўйича аҳамиятлилик мезони аниқланган ҳамда Кендалл коэффициенти ёрдамида баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Олинган илмий натижалар асосида ҳарбий хизматчи аёллар учун гигиеник хусусияти яхшиланган ёзги формали кўйлак ишлаб чиқилган:
формали кўйлак дизайни ва техник ҳужжатлари «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тасарруфидаги “НАРИМТЕХ” МЧЖ тикув корхонасида жорий этилди. («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 5-сон маълумотномаси). Натижада, ҳарбий хизматчи аёллар учун иссиқ иқлимга мос формали кўйлак дизайни ва тайёрлаш технологиясини жорий этиш, конструктив чоклар сони ҳамда хом ашё харажатларини камайтириш эвазига кийимни тайёрлашда меҳнат сарфини 6% гача қисқартиришга имкон яратилган;
ҳарбий хизматчи аёллар формали кўйлаги учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан саноат намунасига патент олинган. («Мудофаа вазирлиги аёллар ҳарбий хизматчилари учун формали кўйлаги», №SAP 2815, 05.05.2025); («Мудофаа вазирлиги аёллар ҳарбий хизматчилари учун формали кўйлаги», №SAP 2816, 05.05.2025). Натижада мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчи аёллари учун формали кўйлак ишлаб чиқариш имконияти яратилди.