Махсумов Исроилжон Ахмедовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан соҳаси): “Термиз-Мозори-Шариф йўналишида мултимодал ташувларни ташкил қилиш механизмларини такомиллаштириш”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5466.
Илмий раҳбар: Саматов Гаффор Аллакулович, иқтисод фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.02 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Назаров Анвар Арипович, техника фанлари доктори (DSc), профессор; Калауов Сайдулла Айманханович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юкларни халқаро йўналишларда мултимодал ташувларни ташкил қилиш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро ташишларда юкларни етказиб бериш вақти ва ташиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар хил транспорт турларида юк оқимларини оқилона ташишни ташкил этиш жараёнининг математик модели, қўшимча чегаравий шарт киритиш орқали такомиллаштирилган;
юкларни ортиш-тушириш, оралиқ сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларидаги харажат кўрсаткичларини аниқлаш услуби, халқаро юк ташишнинг модул ва босқичли усулларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда халқаро ташишларда юк оқимларини турли транспортларда етказиб беришни оқилона ташкил этиш асосида ишлаб чиқилган;
графлар назариясига асосланган ҳолда транспорт харажатларини оқилона тақсимлаш имконини берувчи транспорт мултитармоғи, ҳудуд миқёсида халқаро юк ташишларни ҳар хил транспорт тармоқларида самарали ташкил этиш ҳисобига ишлаб чиқилган;
транспорт жараёнини ташкил этишда юкларни етказиб бериш вақти ва харажатларини биргаликда ҳисобга олган ҳолда ҳудуддаги юкларни халқаро алоқаларда ташиш жараёнида логистика занжирини яхшилаш ва ташиш харажатларини камайтиришга қаратилган “муқобил” маршрутларни танлаш услуби такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юкларни халқаро йўналишларда етказиб бериш жараёнида харажатлар ва вақт сарфини минимал даражага келтиришни таъминловчи транспорт жараёни параметрларини оптималлаштиришни ошириш илмий тадқиқоти бўйича олинган натижалар асосида:
ҳар хил транспорт турларида юк оқимларини оқилона ташишни ташкил этиш жараёнининг математик модели Termez Cargo Centre масулияти чекланган жамиятга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 3-октябрдаги 4/Э1376-сон маълумотномаси). Натижада, юкларни тўғри автомобил транспортида етказиб бериш автомобил–дарё–автомобил ташиш вариантига нисбатан 46,554 минг сўм/тонна (13%) ва автомобил–темир йўл–автомобил ташиш вариантига нисбатан эса 124,22 минг сўм/тонна (26,3%) тежашга эришилган.
юкларни ортиш-тушириш, оралиқ сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларидаги харажат кўрсаткичларини аниқлаш услуби Termez Cargo Centre масулияти чекланган жамиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 3-октябрдаги 4/Э1376-сон маълумотномаси). Натижада, юкларни тўғри автомобил транспортида етказиб бериш муддати автомобил–дарё–автомобил ташиш вариантига нисбатан 53 фоизга, автомобил–темир йўл–автомобил ташиш вариантига нисбатан эса 45 фоизга қисқариши аниқланган.
юкларни халқаро алоқаларда ташиш жараёнида транспорт харажатларини оқилона тақсимлаш имконини берувчи транспорт мултитармоғи Termez Cargo Centre масулияти чекланган жамиятга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 3-октябрдаги 4/Э1376-сон маълумотномаси). Натижада, юкларни халқаро етказиб беришда маҳаллий автомобил транспорт корхоналарини жалб этиш орқали ички ресурслардан фойдаланиш даражаси оширилди ва ҳайдовчилар бандлиги таъминланди.
юкларни халқаро алоқаларда ташишни ташкил этишнинг тавсия этилган “муқобил” схемаси Termez Cargo Centre масулияти чекланган жамиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 3-октябрдаги 4/Э1376-сон маълумотномаси). Натижада, халқаро ташишда тўғри автомобил транспортида етказиб берувчининг фойдаси 1 тонна юк учун 15561 минг сўмни ташкил этган.