Умаров Нодирбек Насирдин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Когнитив таълим технологиялари асосида ўқувчиларнинг муаммо ечиш компетенсиясини ривожлантириш методикаси (ПИСА тадқиқотлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9472.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Навоий  давлат университети.
Илмий раҳбар: Нарзиқулова Дилноза Хошимжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Давлатова Адиба Рахматовна, филология фанлари доктори, профессор; Ураков Шерзод Раҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ПИСА халқаро баҳолаш дастури талаблари асосида когнитив таълим технологиялари орқали мактаб ўқувчиларида муаммо ечиш компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
когнитив таълим технологиялари асосида ўқувчиларнинг муаммо ечиш компетенсиясини ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари когнитив психология, нейропедагогика ва компетенсиявий ёндашув нуқтайи назаридан тизимлаштирилиб, билиш жараёнининг ички механизмлари, ўқувчи шахсининг когнитив ва аффектив ривожланиши ҳамда ижтимоий-психологик омиллар ўзаро уйғунликда таҳлил қилиниши орқали илмий жиҳатдан асосланган;
ПИСА халқаро баҳолаш дастури мезонлари асосида муаммоли топшириқлар, кейс, квест ва ссенарийли машғулотлардан самарали фойдаланишнинг метод ва шакллари миллий таълим тизими мазмунига мослаштирилиб, ўқувчиларнинг ижодий-таҳлилий фикрлашини, функсионал саводхонлигини ва ҳаётий компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик шарт-шароитлари такомиллаштирилган;
таълим жараёнида когнитив жараёнлар (идрок, тафаккур, хотира, диққат)ни фаоллаштириш ва функсионал саводхонликни шакллантиришнинг таълимий имкониятлари когнитив-эмоционал фаоллик, метакогнитив стратегиялар ва интерфаол методлар уйғунлиги орқали кенгайтирилиб, билимларни қайта ишлаш, уларни ҳаётий вазиятларда қўллаш ҳамда ижтимоий ҳамкорликда ечим топиш каби кўникмаларнинг тизимли ривожланиши илмий жиҳатдан асосланган;
когнитив таълим технологиялари асосида ўқувчиларнинг муаммо ечиш компетенсиясини ривожлантириш модели ишлаб чиқилиб, унда мақсад, мазмун, педагогик жараён ва натижа блоклари ўзаро тизимлилик ва изчилликда ифодаланган ҳамда ушбу моделнинг амалиётдаги самарадорлиги тажриба-синов ишлари жараёнида илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Когнитив таълим технологиялари асосида ўқувчиларнинг муаммо ечиш компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
когнитив психология, нейропедагогика ва компетенсиявий ёндашув нуқтайи назаридан тизимлаштирилган ва билиш жараёнининг ички механизмлари, ўқувчи шахсининг когнитив ва аффектив ривожланиши ҳамда ижтимоий-психологик омиллар ўзаро уйғунликда таҳлил қилиниши орқали илмий жиҳатдан асосланган когнитив таълим технологиялари асосида ўқувчиларнинг муаммо ечиш компетенсиясини ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789-сонли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 25-октябрдаги 04/11-25087-сон маълумотномаси). Натижада, когнитив таълим технологиялари асосида ўқувчиларда муаммо ечиш компетенсиясини ривожлантиришнинг методик механизмлари ишлаб чиқилган.
ўқувчиларнинг ижодий-таҳлилий фикрлашини, функсионал саводхонлигини ва ҳаётий компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик шарт-шароитлар ва ПИСА халқаро баҳолаш дастури мезонлари асосида муаммоли топшириқлар, кейс, квест ва ссенарийли машғулотлардан самарали фойдаланишнинг метод ва шакллари бўйича таклиф ва тавсиялардан Навоий давлат университетида бажарилган Европа иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2025-2027-йилларга мо'лжалланган “Эрасмус+ КА 171 Программе Эрасмус + Стафф анд студент мобилитй” номли халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Навоий давлат университетининг 2026-йил 23-апрелдаги 88-87-3088/06-сон маълумотномаси). Натижада, ПИСА талаблари асосида муаммоли топшириқлар, кейс, квест ва ссенарийли машғулотларни жорий этиш шарт-шароитлари, мезон ва кўрсаткичлари аниқлаштирилган;
таълим жараёнида когнитив жараёнлар (идрок, тафаккур, хотира, диққат)ни фаоллаштириш ва функсионал саводхонликни шакллантиришнинг таълимий имкониятлари ҳамда когнитив таълим технологиялари асосида ўқувчиларнинг муаммо ечиш компетенсиясини ривожлантириш модели бўйича хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Навоий” телерадиокомпаниясининг “Келажак ёшлари”, “Нажот билимда”, “Мантиқ ва тафаккур”, “Махсус репортаж” эшиттириш ва кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Навоий” телерадиокомпаниясининг 2025-йил 7-августдаги маълумотномаси, 2025-йил 8-ноябрдаги 01-02/471-сон маълумотномаси). Натижада, таълим жараёнида қўлланилиши мумкин бўлган когнитив технологияларга асосланган машғулотлар намунавий ссенарийлари оммалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish