Бегматов Ризамат Хушвақтовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Яримўтказгичли сенсорлар учун газсезгир органо-ноорганик материалларнинг темплат синтези», 02.00.02–Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/K179.
Илмий раҳбар: Абдурахманов Эргашбой, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.02.05.
Расмий оппонентлар: Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, доцент; Рахматов Худоёр Бобониёзович, кимё фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: яримўтказгичли сенсорлар учун органо-ноорганик газсезгир материалларни темплат синтез қилиш ва олинган наноматериаллар асосида водород сульфидни аниқлайдиган яримўтказгичли сенсорлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, золь-гель технология усулида газ аралашмалари таркибидан H2Sнинг микроконцентрациясини аниқлашга мўлжалланган W ва Cu оксидлари асосидаги газсезгир материалларни темплат синтези ёрдамида олиш мумкинлиги асосланган;
ПЭГ иштирокида золь-гель синтези усулида олинган SiО2-WО3 асосидаги газсезгир материал, H2S назоратида яримўтказгичли сенсорларнинг оптимал ҳароратини пасайишига, сезгирлик ва ишлаш тезлиги ошишига олиб келиши исботланган;
SiО2/WО3+CuО асосидаги ГСМ дан фойдаланиб, яримўтказгичли сенсорнинг H2, CО ва CH4 иштирокида H2Sни аниқлашга нисбатан юқори селективликка эга эканлиги исботланган;
ЯЎС-H2Sнинг метрологик, эксплуатацион ва бошқа кўрсаткичларига турли хил омилларнинг таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Атмосфера ҳавосининг таркибидан водород сульфидни мониторинг қилиш учун яримўтказгичли сенсорларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
водород сульфидни аниқловчи яримўтказгичли сенсор ва улар асосида ишлаб чиқарилган газ анализатор «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2019 йил 29 апрелдаги 608/GК-19-04-сон маълумотномаси). Натижада юқори селектив ва сезгир сенсордан фойдаланиш ва намунани олиш ҳамда тайёрлаш босқичларининг йўқлиги ҳисобига водород сульфидни аниқлашнинг юқори аниқлиги ҳамда тезкорлигини таъминлаш имконини берган;
водород сульфидининг сигнализатори таркибида яратилган яримўтказгичли сенсор «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2019 йил 22 майдаги 685/GK-19-05-сон маълумотномаси). Натижада сенсорнинг водород сульфиди сигнализатори таркибида қўлланилиши ёпиқ экологик тизимлар (ишлаб чиқариш ва административ бинолар) атмосфера ҳавоси таркибидан водород сульфиднинг миқдорини назорати ҳисобига техника хавфсизлигини таъминлаш имконини берган.