Sayt test rejimida ishlamoqda

Негматова Комила Сайибжановнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Самарадор композицион кимёвий реагентларни яратиш ва улар асосида бурғулаш эритмаларини олиш», 02.00.07 – композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: техника фанлари номзоди.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Т113.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рахмонбердиев Г., кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» давлат унитар корхонаси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази, Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент давлат техника университети, 16.07.2013.K/T.14.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ибодуллаев А., техника фанлари доктори, профессор; Хамраев С.С., кимё фанлари доктори, профессор; Умаров А.В., техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади ўрта ва аномал паст босим остида ишлайдиган  самарали бурғулаш эритмаларини олиш учун маҳаллий органик ва ноорганик хомашё ва ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида кўп функциялик композицион кимёвий реагентларни яратишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: илк бор яратилаётган реагентлар композицияси таркибига кирувчи ингредиентларнинг кимёвий ҳоссалари, тузилиши, таркиби ушбу композициянинг физик-кимёвий хусусиятларига таъсир этиш механизмларини аниқлаш орқали композицион кимёвий реагентларни яратишнинг илмий асосланган ёндашуви ишлаб чиқилган;

биринчи маротаба самарали полифункционал бурғулаш эритмаларини олиш учун маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндиларидан олинган органик ва ноорганик моддалардан иборат бўлган, импорт ўрнини босувчи, юқори минераллашган қатлам сувларида ишлай оладиган, термодинамик мустаҳкам композицион кимёвий реагент яратилган ҳамда уларни олиш илмий-технологик принциплари ишлаб чиқилган;

илк бор композицион кимёвий реагентларнинг асосий компоненти сифатида олинган ўта қовушқоқ-оқувчан госсипол смоласини модификациялаш орқали сувда эрувчан, кукунсимон композициясини олиш методи ишлаб чиқилган;

илк бор бурғулаш эритмаларининг зичлик, қовушқоқлик, фильтрация ва силжишнинг статистик кучланиши каби технологик параметрлари композицион кимёвий реагентларнинг таркиби ва тузилишига боғлиқлиги аниқланган;

ишлаб чиқилган композицион кимёвий реагентларнинг таркибий-кимёвий хусусиятлари билан боғлиқ юқори стабиллаштирувчи хоссаларга эгалиги исботланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: яратилган полифункционал композицион кимёвий реагентлар таркибига кирувчи моддаларни модификациялаш ва олиш бўйича ишлаб чиқилган янги технологияларга Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигининг қуйидаги 6 та патенти олинган: тоғ-кончилик саноати чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича “Пульпадан металл заррачаларини ажратиб олиш усули” (№ IAP 04941 – 2014й. №8), “Пульпадан металл заррачаларини ажратиб олиш ускунаси” (№IAP 04841 – 2014 й. №2), “Нобаланс ва қийматсиз рудадан металл заррачаларни қуруқ усули билан ажратиб олиш ускунаси” (№ IAP 04842 – 2014й. №2); полимер кимёвий реагентларни олиш бўйича “Карбоксиметилцеллюлозани олиш усули” (№IAP 04989 - 2014й. №11), “Карбокси-метилцеллюлозани олиш ускунаси” (№ IAP 04998 – 2014 й., №12); чиқиндиларни модификация қилиш бўйича “Сувда эрувчан кукунсимон композицион госсипол смоласини олиш усули” (№IAP 05046 – 2015 й. №1).

КХР композицион кимёвий реагентлари «Ўзгеобурнефтегаз» Акциядорлик компанияси тизимида жорий қилинган бўлиб 2010 йилда «Устюрт УРБ»нинг Сургил  №50-сонли конидаги нефть-газ қудуқ ҳамда 2014 йил «Бухоронефтегазпармалаш» ОАЖнинг «Жанубий Кемачи» №130-конидаги қудуқни бурғулашда ишлатилган. Бунда бурғулаш жараёнлари авариясиз кечиб қудуқларнинг унумли имконият доираларини очиш билан якунланиб 13 тонна композицион кимёвий реагентларни жорий қилиш натижасида амалдаги умумий иқтисодий самарадорлик 83,8 млн. сўмни ташкил қилган. («Ўзгеобурнефтегаз» Акциядорлик компаниясининг 29.05.2015 й. № 06/МБ-652-сонли, 18.11.2013 й. ва 27.03.2014 й. хулосалари).

Yangiliklarga obuna bo‘lish