Сапаров Азамат Бердибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Парракли насоснинг оқувчи қисмидаги кавитация емирилишини камайтириш” 05.09.06–“Гидротехника ва мелиорация қурилиши” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/T3778
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Гловацкий Олег Яковлевич, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтитида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.17/2025.27.12.T.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хўжақулов Рустам, техника фанлари доктори, профессор, Шоазизов Фаррух Шоакбарович, доцент техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Суғориш тизимидаги парракли насосларнинг оқим қисмида емирилиш ва абразив кавитация эрозиясини камайтириш иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
oқимнинг эксплуатацион параметрлари, гидродинамик хусусиятлари ва насос агрегатларининг иш режимларини инобатга олган ҳолда насослар ишчи ғилдиракларининг кавитацион-гидроабразив емирилишини ҳисоблаш методикаси ишлаб чиқилган;
“Бек-Яб” ва “Қаратерен” насос станциялари насослари ишчи қисмларининг емирилиш жадаллигига кавитация ва абразив жараёнлар таъсирининг қонуниятлари ускунанинг эксплуатация шароитларига боғлиқлиги аниқланган;
насосларнинг муайян гидродинамик иш режимларида кавитацион-абразив емирилиш жадаллигини пасайтириш имконини берувчи, демпфирловчи хусусиятларга эга узлуксиз кавитация зоналарининг ҳимоя таъсири аниқланган;
вибрацион диагностика ва кавитация жараёнларини тадқиқ этиш натижалари асосида насослар оқим қисми элементларини такомиллаштириш ҳамда насос агрегатларининг рационал иш режимларини танлаш бўйича конструктив ва эксплуатацион тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориш тизимининг насос станцияларида гидромеханик жиҳозларни ишончли ишлатиш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
    Бек-Яб насос станциясида насос агрегатларининг минимал эскириш шароитида иш режимларини оптималлаштириш усули Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасида жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 18 сентябрьдаги 03/09-3-376-сон маълумотномаси). Натижада Q>QонТ режимларида эскиришни 5–7 % га камайтириш орқали насосларнинг ишдан чиқиш эҳтимолини баҳолаш усули ишлаб чиқилган. 
    Қорақалпоғистон Республикаси насос станцияларида марказдан қочма насосларнинг иш самарадорлигини ошириш ва эскиришини камайтириш технологиялари ва Каратерен насос станциясида кавитация коэффициенти ўзгаришини тартибга солиш усуллари Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасида жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 18 сентябрьдаги 03/09-3-376-сон маълумотномаси). Натижада насос станцияларининг сув таъминоти 10–12 % га ошган ва 7,0–8,6 млн сўм иқтисодий самарадорликка эришилган. 
марказдан қочма насосларнинг самарали конструкциялари ва иш режимларини танлаш бўйича тавсиялар “СУВМАШ” АЖда жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 18 сентябрьдаги 03/09-3-376-сон маълумотномаси). Натижада инфратузилмани тубдан ўзгартирмасдан, ҳар қандай мураккабликдаги насос станцияларида жорий этиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish