Икромов Отабек Эркинжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Сув омбори грунтли тўғонида фильтрация ва деформация жараёни мониторинги (Талимаржон сув омбори мисолида)” 05.09.06–“Гидротехника ва мелиорация қурилиши” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/T6042
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Икрамова Малика Рахимбердиевна, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтитида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.17/2025.27.12.T.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Махмудов Эрназар Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор,  Рахматов Норқобул, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Сув омборлари грунтли тўғонларидаги фильтрация ва деформация жараёнларини моделлаштириш орқали тўғон танаси техник ҳолати мониторингини олиб бориш усулини такомиллаштиришидан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
деформацияни аниқлаш чекли элементлар усули (finite element method) асосида грунт зичлиги коэфициентини эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган;
масофадан зондлаш - INSAR усулиган асосланган технологиядан фойдаланган ҳолда Талимаржон сув омбори тўғонидаги деформация жараёни динамикаси ишлаб чиқилган; 
сув омбори юқори бьефида сув сатҳи ўзгаришининг тўғон танасидан бўладиган фильтрация сарфи ва депрессия эгри чизиғига таъсири ҳамда фильтрация бўлаётган худуд техник ҳолатини баҳолаш усули такомиллаштирилган;
Талимаржон сув омбори тўғони техник ҳолати мониторингини олиб бориш усулини такомиллаштириш ва тўғоннинг ишончлилигини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Cув омбори грунтли тўғонида фильтрация ва деформация жараёни мониторинги бўйича олинган натижалар асосида:
cув омборлари грунтли тўғонида юз берадиган фильтрация деформация ҳолатларини чекли элементлар усулига асосланган ҳолда аниқлаш Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари бошқармасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 2 декабрдаги 04/20–6352-сон маълумотномаси). Натижада тўғон ишончлилигини таъминлаш бўйича ҳаражатлар 15 фоизга иқтисод қилинган;
Талимаржон сув омбори тўғони техник ҳолати мониторингини олиб бориш ва тўғоннинг ишончлилигини таъминлаш бўйича тавсиялар Қарши-магистрал каналидан фойдаланиш бошқармасида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 2 декабрдаги 04/20–6332-сон маълумотномаси). Ушбу натижа гидротехника иншоотлари эксплуатация харажатларини 3-5 фоизга қисқартиш имконини берган.
сув омбори юқори бьефида сув сатҳи ўзгаришининг тўғон танасидан бўладиган фильтрация суви сарфи ва депрессия эгри чизиғига таъсирини баҳолашнинг математик модели ва ҳисоблаш усули Қарши-магистрал каналидан фойдаланиш бошқармасига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 2 декабрдаги  04/20–6332-сон маълумотномаси). Натижада, грунтли тўғонлардаги фильтрация бўлаётган худудининг техник ҳолатини баҳолаш усули яратилган;

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish