Убайдуллаев Саидазим Қаҳрамон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Темир йўл автоматика ва телемеханика тизими териш гуруҳининг поезд ва манёвр светофорларини микропроцессорли бошқариш қурилмаси, 05.08.03 – Темир йоъл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Т2535.
Илмий раҳбар: Азизов Асадулла, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.10/2025.27.12.Т.01.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ўлжаев Эркин, техника фанлари доктори, профессор; Камалетдинов Шохрух Шухратович, техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл автоматика ва телемеханика тизимида териш гуруҳининг поезд ва манёвр светофорларини микропроцессорли бошқариш қурилмасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл автоматика ва телемеханика тизимларида қўлланиладиган қурилмаларига қўйиладиган техник талаблар асосида териш гуруҳи поезд ҳамда манёвр светофорларини бошқариш учун микропроцессорли қурилмани ишлаб чиқиш усули такомиллаштирилган;
териш гуруҳи поезд ва манёвр светофорларини бошқариш учун қурилманинг ишлашини таҳлил қилиш ҳамда уни рақамлаштириш имконини берувчи Петри тармоғи мултиграфлари асосида блок ва электр магнит релелари электр занжирларининг математик моделлари ишлаб чиқилган;
электр магнит кодли релелардан воз кечиш мақсадида замонавий микроконтроллердан самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда териш гуруҳи поезд ва манёвр светофорларини бошқарувчи микропроцессорли қурилманинг схемавий ечимларини амалга ошириш ҳамда алмаштириш усуллари ишлаб чиқилган;
қурилманинг техник ҳолатини баҳолаш иши хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ишончлилик назариясининг экспоненсиал усули асосида териш гуруҳи поезд ва манёвр светофорларини бошқарувчи микропроцессорли қурилманинг ишончлилик кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл автоматика ва телемеханика тизими териш гуруҳининг поезд ва манёвр светофорларини микропроцессорли бошқариш қурилмасини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
блокли маршрутли релели марказлаштириш тизимнинг светофорларни бошқарувчи ҳамда маршрут тузишда иштирок этувчи “Атмега” микроконтроллери асосида яратилган териш гуруҳи поезд ва манёвр светофорларини бошқариш микропроцессорли қурилмаси “Тошкент метрополитени” ДУК “Сигналлаштириш ва алоқа хизмати”га қарашли Ўзбекистон электр депосида ҳамда “Темирйўлинфратузилма” АЖ “Тошкент сигналлаштириш ва алоқа масофаси” “Ҳамза” станциясида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2024-йил 25-мартдаги 4/2293-сонли маълумотномаси). Микропроцессорли қурилмани ишлаб чиқиш усулини такомиллаштириш натижасида контактли электр магнит релеларни истисно этиш, мавжуд релели тизимлар билан мувофиқ ишлай олиш, электр энергияси ва ресурс истеъмолини 45...50% га камайтириш ва йиллик техник хизмат кўрсатишдан воз кечиш имкони яратилган;
териш гуруҳи поезд ва манёвр светофорларини бошқариш блокининг ишлашини таҳлил қилиш ва уни рақамлаштириш имконини берувчи блок ва электр магнит релелари электр занжирларининг математик моделлари, ушбу светофорларни бошқариш учун микропроцессорли қурилмани ишлаб чиқишнинг асосланган тамойиллари, схемавий ечимларини амалга ошириш ҳамда алмаштириш усуллари “Тошкент метрополитени” ДУК “Сигналлаштириш ва алоқа хизмати” га қарашли Ўзбекистон электр депосида ҳамда “Темирйўлинфратузилма” АЖ “Тошкент сигналлаштириш ва алоқа масофаси” “Ҳамза” станциясида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 25-мартдаги 4/2293-сонли маълумотномаси). Натижада микропроцессорли қурилмани бехато ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш ва бажарилиши талаб этиладиган шартларни инобатга олиш имконияти яратилган.