Махмудова Дилбар Илхомжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув омборларнинг трансформацияланган косасининг морфодинамик параметрларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш (Сардоба сув омбори мисолида)” 05.09.07-Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/T4530
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Садиев Умиджон Абдусамадович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ҳодим
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.17/2025.27.12.T.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Палуанов Данияр Тенирбергенович – Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Гидроенергетика ва гидравлика кафедраси, техника фанлари доктори, профессор, Гаппаров Фурқат Ахматович - “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети, Гидрология ва гидрогеология кафедраси, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Сув омборнинг трансформацияланган косасининг морфодинамик параметрларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш асосида унинг морфометрик кўрсаткичларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий ва антропоген омиллар таъсирига учраган сув омборнинг мураккаб морфологияга эга туби рельефи ҳолатини хисоблаш усули Бессель ва Нейман тенгламалари асосида такомиллаштирилган.
Сардоба сув омборининг техноген авариядан кейин шаклланган тубининг мараккаб рельефининг баландлик белгиларини ҳисоблаш усули ноортогонал ва ортогонал тўр усуллари ҳамда Лапласнинг эллиптик тенгламалар тизими асосида такомиллаштирилган.
мураккаб топологик рельефга эга сув омборининг морфологик параметрларини хисоблаш усули ноаниқ функция теоремаси асосида ишлаб чиқилган.
морфодинамиканинг фундаментал тенгламаси (Экснер тенгламаси) асосида Сардоба сув омбори косасининг трансформацияга учраган ўзаннинг морфологик параметрлари динамикасини ифодаловчи гидравлик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув омборнинг трансформацияланган косасининг морфодинамик параметрларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш асосида унинг морфометрик кўрсаткичларини тадқиқ қилиш асосида:
экспериментал тадқиқотлар асосида аниқланган Сардоба сув омбори косасининг морфометрик параметрлари, экспериментал ва назарий тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган сув омбор косаси рельефининг рақамли модели, Сардоба сув омборининг сув баланси Қуйи-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 14 апрелдаги маълумотномаси). Натижада, сув омборида миқдорий ҳисоблаш усулларини такомиллаштирилиши натижасида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги 8-10 фоизга яхшиланишига эришилган.
табиий ва антропоген омиллар таъсирига учраган Сардоба сув омборининг мураккаб морфологияга эга туби рельефи ҳолатини хисоблашнинг такомиллаштирилган усули. Сардоба сув омборининг техноген авариядан кейин шаклланган тубининг мараккаб рельефининг баландлик белгиларини ноортогонал ва ортогонал тўр усуллари асосида ҳисоблашнинг такомиллаштирилган услуби. Сардоба сув омбори косасининг трансформацияга учраган ўзанининг морфологик параметрлари динамикасини ҳисоблашнинг гидравлик усули ҳамда Сардоба сув омборининг ишлаб чиқилган амалдаги сув баланси Учтом ирригация тизим бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 14 апрелдаги маълумотномаси). Натижада ҳозирги кундаги сув омборининг фойдаланилаётган 290 м сув сатҳи белгисида умумий сув ҳажми 379,3 млн.м3 ни ва сув юзасининг майдони 28,8 км2 ни, ўлик сув сатҳи белгисида (277 м) сув сиғими 51,7 млн.м3 ни ва сув юзаси майдони 3,7 км2 ни ташкил этиши асосланиб, сув омборидаги сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги 8-10 фоизга ошириш имконияти яратилган.