Джавланова Нодира Хамза қизининг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси
ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Махсус педагогика модулини интегратив ўқитиш воситасида талабаларнинг касбий мотивациясини ривожлантириш методикаси”. 13.00.03 – Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2026.2.PhD/Ped663
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Холматова Зулфия Тиллаволдиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Ped.04.03
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Гавхар Сапаровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Гойипова Нодира Бахтиёржон қизи, доцент, педагогика фанлари бўйича фалсафа   доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимда Махсус педагогика модулини интегратив ўқитиш воситасида талабаларнинг касбий мотивациясини ривожлантириш бўйича  илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларнинг касбий мотивациясини ривожлантиришда Махсус педагогика модулини интегратив ўқитиш имкониятлари талабаларнинг академик-ижтимоий портрети диагностикасини касбий тушунчалар ва сифатлар интеграциясида рефлексив мониторинг устуворлигида мақбуллаштириш асосида очиб берилган;
Махсус педагогика модулини интегратив ўқитиш воситасида талабаларнинг касбий мотивациясини ривожлантириш модели коррексион таъсирни режалаштириш ва адаптивлаштиришга талабаларни тайёрловчи методик алгоритмни якка, фронтал иш шаклларида интерактив трансформацияларда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
Махсус педагогика модулини интегратив  ўқитиш воситасида талабаларнинг касбий мотивациясини ривожлантириш технологиялари диагностика ва коррексия фаолиятининг синергетик тавсифида мустақил таълим мониторинггини талабаларнинг ўзлаштириш динамикаси билан қиёслаш ва бўшлиқлар профилактикасини касбий лексик базада жадаллаштириш асосида такомиллаштирилган;
Махсус педагогика модулини интегратив ўқитиш воситасида талабаларнинг касбий мотивациясини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти махсус педагогик контекстни илмий-амалий кластерда академик филтрлаш ва визуал, аудиал, кинестетик  конструксияларда дифференциаллашиш имкониятларига кўра мақбуллаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Махсус педагогика модулини интегратив ўқитиш воситасида талабаларнинг касбий мотивациясини ривожлантириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
талабаларнинг касбий мотивациясини ривожлантиришда Махсус педагогика модулини интегратив ўқитиш имкониятлари талабаларнинг академик-ижтимоий портрети диагностикасини касбий тушунчалар ва сифатлар интеграциясида рефлексив мониторинг устуворлигида мақбуллаштиришга оид таклифлари “Олигофренопедагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон рухсатномаси). Натижада, олий таълимда ихтисослик модулларини ўқитиш жараёни методик жиҳатдан такомиллаштирилган; 
Махсус педагогика модулини интегратив ўқитиш воситасида талабаларнинг касбий мотивациясини ривожлантириш модели коррексион таъсирни режалаштириш ва адаптивлаштиришга талабаларни тайёрловчи методик алгоритмни якка, фронтал иш шаклларида интерактив трансформацияларда қўллашга оид тавсиялари “Ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг логопедик реалибитация” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон рухсатномаси). Натижада, бўлажак махсус педагогларнинг касбий фаолиятга мотивацион йўналганлигини таъминловчи усул ва технологиялар амалиётга жорий этилган; 
Махсус педагогика модулини интегратив  ўқитиш воситасида талабаларнинг касбий мотивациясини ривожлантириш технологиялари диагностика ва коррексия фаолиятининг синергетик тавсифида мустақил таълим мониторингини талабаларнинг ўзлаштириш динамикаси билан қиёслаш ва бўшлиқлар профилактикасини касбий лексик базада жадаллаштириш таклифлари Андижон давлат педагогика институти, Нукус давлат педагогика институти ва Янги аср университетининг ўқув ва мустақил таълим жараёнига жорий этилган (Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика Ташхис марказининг 2026-йил 1-майдаги 01/10-01-174-сон маълумотномаси). Натижада, мустақил таълимни мониторинг қилиш инструментларидан диффренсиал фойдаланиш имконияти кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish