Муҳаммедов Мўминжон Маъруф ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жанубий Фарғонанинг парвона капалаклар (Лепидоптера: Пйралидае) фаунаси ва экологияси”, 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/В880.
Илмий раҳбар: Шерматов Маликжон Рахматжонович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Б.10.08.
Расмий оппонентлар: Бекчанов Худайберган Ўринович, биология фанлари доктори, профессор; Юнусов Мирзакарим Мирзахалилович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Фарғона парвона капалакларининг тур таркибини аниқлаш, морфологик жиҳатдан асослаш, тарқалиш ареалларини белгилаш ҳамда экологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Жанубий Фарғона ҳудуди Pyralidae оиласининг тур таркиби 3 та кенжа оила, 5 та триба, 27 авлодга мансуб 33 та тур ва 8 та таксондан иборат эканлиги аниқланган;
Pyralidae оиласининг 3 та кенжа оила, 17 та авлодга мансуб 19 та тури, жумладан, 14 тур Ўзбекистон энтомофаунаси, 5 тур Марказий Осиё энтомофаунаси учун илк бор қайд этилган, шунингдек 8 та таксон аниқланган;
илк бор аниқланган турлар ва таксонларнинг ташқи морфологияси, гениталия ҳамда тимпанал аъзолари тузилиши каби барқарор таксономик белгиларига асосланган идентификация мезонлари ишлаб чиқилган;
парвона капалакларнинг Жанубий Фарғона ҳудудида тарқалиш ареаллари аниқланиб, хариталари ишлаб чиқилган;
Pyralidae фаунасининг табиий ва антропоген экотизимлар билан алоқалари таҳлил қилиниб, 11 та (26,8%) тур табиий ҳамда маданий ўсимликлар билан, 15 та (36,6%) тур фақат табиий ўсимликлар, 7 та (17,1%) тур эса фақат маданий ўсимликлар билан трофик алоқада эканлиги аниқланган;
Pyralidae қуртларининг озуқага ихтисослашувининг кенглик даражасига кўра 3 та, ўсимликларнинг ҳаётий шакллари билан алоқасига кўра 8 та, озуқа ўсимликлари органларига трофик ихтисослашувига кўра 7 та экологик гуруҳлари асосланиб, Пианка индекси (Ожк) ёрдамида экологик нишаларининг ўхшашлиги ҳамда турлараро рақобат даражаси илмий асослаб берилган;
Pyralidae фаунасининг хилма-хиллик индекси (µ) Чимён (32,2±0,91) ҳамда Сўх (25,6±0,87) ҳудудлари кесимида сезиларли фарқланиши, табиий биотоплар бўйича ушбу кўрсаткич Чимёнга (18,4±0,62) нисбатан Сўхда бироз паст (16,2±0,78), агроценозлар кесимида нисбатан яқин (12,3±0,68 ва 11,2±0,8) эканлиги, Чимёнда субдоминант турлар (18 та; 47,4%), Сўхда эса кам сонли турлар (22 та; 68%) устунлик қилиши доминантлик мезони (Ди) асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Фарғонанинг парвона капалаклари (Пйралидае) фаунаси ва экологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Пйралидае оиласига тегишли бўлган 12 та авлод 13 та турга мансуб ҳашаротларнинг 75 нусха намуналари республикада етакчи бўлган Зоология институти “Зоология коллекцияси” ноёб обектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 21 августдаги 4/1255-2030-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар ҳашаротлар коллекцияси фондини бойитган ва турлар хилма-хиллигини аниқлаш ҳамда электрон маълумотлар базасини яратиш имконини берган;
Жанубий Фарғонанинг парвона капалаклари (Pyralidae) фаунаси ва тарқалиши бўйича олинган маълумотлар тўплами Глобал биохилма-хиллик ахборот тизимига (ГБИФ) жорий этилган (Глобал биохилма-хиллик ахборот тизимининг 2025 йил 12 октябрдаги 059-сон маълумотномаси). Натижада, Пйралидае фаунасининг географик тарқалиш ҳолатларини кўрсатувчи глобал ахборот базасидаги маълумотларни муайян даражада бойитиш имконини берган.