Мирсагатова Дилором Убайдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида темир йўл соҳасига оид терминларнинг таржима хусусиятлари”, 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2942
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шохида Норқуловна филология фанлари доктори (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Fil.45.01
Расмий оппонентлар: Қодирова Фазилат Шукуровна филология фанлари доктори, профессор; Эргашева Гўзал Қурбоналиевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Инглиз ва ўзбек тилларидаги темир йўл соҳасига оид терминларни морфологик ва лексик-семантик жиҳатдан тизимли таҳлил қилиш ҳамда мазкур бирликлар таржимасида юзага келадиган муаммоларни чоғиштирма ёндашув асосида ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тиллари темир йўл терминологиясида терминларни тартибга солиш, унификациялаш ва меъёрлаштирилиши жараёнларини чоғиштириш орқали уларнинг ушбу терминларни таржима қилишда эквивалентлик ва терминологик изчилликни таъминлашдаги функсионал роли асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги темир йўл терминларининг структуравий таркиби ва компонент тузилишини очиш орқали кўп компонентли терминларнинг устуворлиги ҳамда уларнинг таржима жараёнига таъсири ҳар бир компонентнинг алоҳида семантик юк ташиши ҳамда функсионал маъноси, компонентлараро боғланиши ва техник мазмунини сақлаш хусусияти илмий далилланган;
темир йўл терминларининг инглиз ва ўзбек тилларида ясалиш моделларини чоғиштириш орқали уларни таржима қилишда терминнинг тузилиши, маъноси ва соҳадаги вазифасига қараб калкалаш, тавсифий таржима, функсионал-эквивалентлик ҳамда деривацион мослашув орқали таржима қилиниш стратегиялари исботланган;
инглиз ва ўзбек тиллари темир йўл терминологиясидаги синонимия, омонимия ва гипонимия муносабатларини парадикматик ва синтагматик аспектда очиш орқали уларнинг таржима жараёнида маъно аниқлиги ва функсионал мосликни
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиз ва ўзбек тилларида темир йўл соҳасига оид терминларнинг таржима хусусиятлари доирасида олиб борилган илмий-амалий изланишлар бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва ўзбек тиллари темир йўл терминологиясида терминларнинг тартибга солиниши, унификацияланиши ва меъёрлаштирилиши жараёнлари чоғиштирма таҳлил қилиниб, ҳар икки тилдаги терминологик тизимнинг ўзига хос ва умумий жиҳатлари аниқланган ҳамда темир йўл терминларининг мавзулашган гуруҳлар асосидаги таснифи ишлаб чиқилганлигига оид хулосалардан Германия академик алмашинув хизмати ДААД томонидан молиялаштирилган ИД-57663348 сонли “Эуропеан Перспеcтивес ин Диалогуе: Cентрал Асиа анд Wестерн Ресеарч – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 24-апрелдаги № 06/2667-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа бўйича яратилган дастур ва материаллари мазмуни бойитилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги темир йўл терминларининг структуравий таркиби компонент тузилиши ва мураккаблик даражаси нуқтайи назаридан тизимли равишда тадқиқ этилиб, кўп компонентли терминларнинг устуворлиги илмий асосда ёритилган ҳамда ушбу хусусиятларнинг таржима жараёнига таъсири аниқланганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида 2020–2022-йилларда бажарилган “Эрудит” ширифтли ҲҲМ ўқув-терминологик луғат мақсадли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг 2025-йил 23-апрелдаги № 10/868-сон маълумотномаси). Натижада бу лойиҳа доирасида чоп этилган дастур ҳамда ўқув-терминологик луғат контенти бойитилган;
темир йўл соҳасига оид терминларнинг инглиз ва ўзбек тилларида ясалиши ва структуравий хусусиятлари деривацион ёндашув асосида таҳлил қилиниб, ҳар икки тилда қўлланиладиган умумий ва бир тилга хос термин ҳосил қилиш моделларининг фарқли жиҳатлари аниқланганлиги бўйича назарий жиҳатдан асосланган хулосалардан Қарши давлат университетида 2021–2023-йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге Cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 8-майдаги № 04/1862-сон маълумотномаси). Натижада ушбу грант лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган ўқув дастурлари, адабиётлар ва ўқув материаллари мазмуни такомиллаштирилди;
инглиз ва ўзбек тиллари темир йўл терминологиясида амал қилувчи синонимия, омонимия ва гипонимия каби семантик муносабатлар қиёсий ўрганилиб, ушбу муносабатларнинг таржима жараёнида юзага келадиган терминологик муаммоларга таъсири очиб берилган ҳамда терминларнинг мазмуний ва функсионал мослигини таъминлашга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилганлигига доир хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институтида 2023–2024-йилларда бажарилган ИЛ-4821091588-рақамли “Кузатувчи радиолокаторга қаратилган радарга қарши ракетанинг траекториясини топиш усуллари ва алгоритимлари” мавзусидаги Ўзбекистан-Беларус қўшма фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг. 2025-йил 11-июлдаги № 10/1415-сон маълумотномаси). Натижада мазкур фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган материаллар мазмуни бойитилган.