Саматов Фарход Муминовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Инглиз ва ўзбек тилларида “Телевидение” тематик майдони лексик бирликларининг чоғиштирма тадқиқи”, 10.00.06 – қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2024.2.PhD/Fil4694.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Бакиров Поян Уралович, филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.12.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Раупова Лайло Раҳимовна, филология фанлари доктори, доцент Асқарова Шахноза Камолидиновна.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз ва ўзбек тилларидаги телевидение тематик майдони лексик бирликларининг комплекс чоғиштирма таҳлилини амалга ошириш ҳамда уларнинг семантик, тематик, этимологик ва деривацион хусусиятларини тизимли равишда аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларида илк бор телевидение тематик майдонига оид лексик бирликларни қамраб олган маълумотлар омбори шакллантирилди (инглиз тилида 396та ва ўзбек тилида 345 та) ҳамда ушбу база асосида номларнинг функсионал-семантик мезонлар асосида тизимлаштирилиб, 10 та тематик гуруҳга (“техник воситалар”, “узатиш технологиялари”, “дастур жанрлари”, “медиа платформалар”, “касбий атамалар”, “аудиторияга оид бирликлар”, “реклама ва тижорат лексикаси”, “интернетга интеграциялашган бирликлар”, “рақамли ва висуал компонентлар”, “социолингвистик ва дискурсив бирликлар”) ажратилди. Натижада телевидениега оид лексик бирликларнинг иерархик ташкил топиши, гуруҳлараро парадигматик ва синтагматик муносабатлар тизими, шунингдек, уларнинг терминологик аниқлик ва функсионал-услубий фарқланиш хусусиятлари илмий жиҳатдан асослаб берилди;
инглиз ва ўзбек тилларида телевидение лексикаси доирасида моносемик ва полисемик бирликларнинг аниқ миқдорий нисбати белгиланди (инглиз тилида: 321 та моносемик, 75 та полисемик; ўзбек тилида: 312 та моносемик, 33 та полисемик) ҳамда ушбу тематик майдонда семантик кўп маънолиликнинг инглиз тилида нисбатан фаолроқ экани, шунингдек, синонимия, антонимия ва омонимия ҳодисаларининг чоғиштирма таҳлили асосида уларнинг тизимлилик даражаси, функсионал-семантик вазифаси, контекст доирасида реализацияланиш хусусиятлари ҳамда дискурсив-прагматик фаоллик кўрсаткичлари илмий жиҳатдан исботланди;
инглиз ва ўзбек тилларида телевидение лексикасининг сўз ясалиш тизими таҳлили асосида суффиксал деривациянинг устуворлиги илмий жиҳатдан исботланди. Хусусан, инглиз тилида (-ист, -исм, пре-, пост-,мулти-, интер- ва бошқалар), ўзбек тилида (-лик, -иш, -ма, -кор, но-,сер- ва бошқалар) аффиксларининг юқори деривацион фаоллиги ва маҳсулдорлиги аниқланди. Шу билан бирга, инглиз тилида конверсия усулининг (масалан, то тапе – а тапе) фаол қўлланиши, ўзбек тилида эса мазкур усулнинг типологик жиҳатдан хос эмаслиги кўрсатилди. Ҳар икки тилда кўп компонентли мураккаб номларнинг турли структуравий-моделлаштириш тамойиллари асосида шаклланиши ҳам изоҳланди.
инглиз тилида телевидение лексикасининг 217 таси туб, 179 таси ўзлашма бирликлардан, ўзбек тилида эса 89 таси туб, 256 таси ўзлашма бирликлардан иборат экани аниқланди. Ўзлашмаларнинг келиб чиқиш манбалари (асосан инглиз тили орқали глобал медиа дискурсидан кириб келган бирликлар) ҳамда уларнинг миллий-маданий хусусиятларни акс эттириш даражаси таҳлил қилинди. Натижада ўзлашма бирликларнинг лингвокултурологик мослашуви, семантик трансформацияси, фонетик ва морфологик адаптацияси илмий далиллар асосида ёритиб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида “Телевидение” га оид лексик бирликларнинг чоғиштирма тадқиқи мавзусидаги тадқиқот ишининг илмий ва амалий натижаларини ташкил этувчи илмий мақола ва тезислари ҳамда тадқиқотчининг илмий хулоса ва таклифлардан:
инглиз ва ўзбек тилларидаги телевидениега оид лексик бирликлар лексик-семантик муносабатларнинг барча турлари таҳлили, жумладан, ҳар иккала тилда синонимлар ва антонимлар моҳияти тадқиқи, ўзбек тилида омонимларнинг частоталик даражаси юқори эканлиги, инглиз тили телевидение лексик бирликлари юқори даражадаги деталлаштиришни ифода этишига доир маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-2024-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 8 ноябрдаги № 04/1-5399 -сон маълумотномаси) Натижада инглиз ва ўзбек тилларида телевидениега оид лексик бирликларнинг тематик гуруҳларга ажратилиши, лексик-семантик (синонимик, антонимик, омонимик) хусусиятларини ёритувчи маълумотлар, шунингдек, тадқиқот мақсадларидан келиб чиқиб, ҳолатга доир методик тавсияларнинг мукаммаллашувига эришилган;
диссертация иши натижалари ва улар асосида олинган таклиф ва тавсиялардан Термиз давлат университетида 2021-2025 йилларда амалга оширилган 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа – ТРИГГЕР” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳа доирасида амалиётга тадбиқ этилган. Жумладан, тадқиқотчи ТРИГГЕР лойиҳаси доирасида Термиз давлат университетининг хорижий филология факултетида олиб борилган илмий-амалий фаолият доирасида инглиз ва ўзбек тилларида телевидение семантик майдонига оид лексик бирликларни комплекс ўрганишга бағишланган семинар-тренинглар ҳам ташкил этилган (Термиз давлат университетининг 2026 йил, 26-мартдаги №06/12-135-сонли маълумотномаси). Натижада телевидение лексикасида моносемик ва полисемик бирликларнинг миқдорий нисбатини белгилаш ҳамда кўп маънолилик ҳодисасининг қиёсий таҳлили билан чуқурроқ танишиш имкони яратилган;
диссертациясининг тадқиқот натижалари ва материалларидан давлат илмий-техник дастури доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2026-йил 26-мартдаги № 04/1-1588-сон маълумотномаси). Натижада лойида доирасида яратилган дарслик, ўқув-услубий мажмуа, услубий қўлланма, виртуал ресурсларни энг сўнгги маълумотлар ва адабиётлар билан бойитишда муҳим асос бўлган;
диссертациянинг амалий натижаларини белгилаб берувчи материалларидан ҳамда тадқиқотчининг бу борадаги хулосаларидан “Маҳалла” телеканалининг “Маҳалла тонгги”, “Замон ва тақдирлар” номли кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган. (Асос: Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Маҳалла” телерадиоканали раҳбарияти томонидан 24.10.2025 санасида берилган 01-16/256 сонли маълумотнома.) Натижада телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига эришилган;
инглиз тилида телевидениега оид лексик бирликларнинг юзага келишида юнон, француз, лотин тиллари, ўзбек тилида инглиз, рус ва араб тилларининг иштироки ва кўриб чиқилган номлар кўпинча икки халқнинг миллий ўзига хос хусусиятларини акс эттириши ҳақидаги илмий хулосалардан “Ўзбекистон” телеканалининг “Ассалом, Ўзбекистон”, “Мувозанат”, “Ёнма-ён” кўрсатувларида фойдаланилди (“Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасининг 2025-йил 7-ноябрдаги 05-09-1765-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига эришилган.