Сайпиллаева Ҳилола Барот қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим тизимида ихтисослик модулларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш (фалсафа фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped11498.
Илмий раҳбар: Абдужалилова Шоира Абдумажитовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02;
Расмий оппонентлар: Рахмонова Муқаддас Қахрамоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Йўлдошев Отабек Абдуғаниевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фалсафа фани ва ихтисослик модуллари интеграцияси асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогик таълимда билишнинг фалсафий консепсиялари аҳамияти эмпиризим, прагматизм, расионализм контекстида касбий фаолият диалектикасини ўргатишнинг категориал структурасини интегратив ёндашув устуворлигида оптималлаштириш асосида очиб берилган; 
ихтисослик модуллари ва фалсафа фани интеграцияси асосида таълим самарадорлигини ошириш модели таълим-тарбияда субектлар фаолиятини сабаб-оқибат муносабатларида ташкил этишнинг функсионал методик комплексини эргономик ва сосиал диагностика контекстида дифференциал мақбуллаштириш асосида такомиллаштирилган;
фалсафа фани ва ихтисослик модуллари интеграцияси асосида ўқув жараёни самарадорлигини ошириш технологиялари педагогик масалалар модификацияларида талабаларнинг касбий ривожланишини реал ва имитация муҳитида континуал феедбаcкда таъминлаш орқали такомиллаштирилган;  
ихтисослик модуллари ва фалсафа фани интеграцияси асосида таълим самарадорлигини оширишнинг дидактик таъминоти фанлараро синергиянинг консептуал диалектикасини касбий-амалий йўналганликда ижтимоий этик талабларда индивидуал адаптивлаштириш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларининг  педагогика-психология йўналиши талабаларига ихтисослик ва умумтаълим модулларини  ўқитиш самарадорлигини ошириш технологиялари юзасидан ишлаб чиқилган тадқиқот натижалари:
педагогик таълимда билишнинг фалсафий консепсиялари аҳамияти эмпиризим, прагматизм, расионализм  контекстида касбий фаолият диалектикасини ўргатишнинг категориал структурасини интегратив ёндашув устуворлигида оптималлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Жиззах телерадиокомпанияси” телеканалида эфирга узатилган “Диёр янгиликлари” кўрсатуви ссенарийсисни ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Жиззах вилояти телерадиокомпанияси” давлат муассасасининг 2024-йил 25-декабрдаги 253/13-10-сонли маълумотномаси). Натижада, фанни ўқитишда талабаларнинг индивидуал хусусиятларини инобатга олишга доир методик тавсияларнинг кенг таргʻиб этилишига эришилган;
ихтисослик модуллари ва фалсафа фани интеграцияси асосида таълим самарадорлигини ошириш модели таълим-тарбияда субектлар фаолиятини сабаб-оқибат муносабатларида ташкил этишнинг функсионал методик комплексини эргономик ва сосиал диагностика контекстида дифференциал мақбуллаштириш асосидаги қарашлари “Педагогика ва психология фанларини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли гувоҳномаси). Натижада, аудитория ва аудиториядан ташқари машгʻулотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
фалсафа фани ва ихтисослик модуллари интеграцияси асосида ўқув жараёни самарадорлигини ошириш технологиялари педагогик масалалар модификацияларида талабаларнинг касбий ривожланишини реал ва имитация муҳитида континуал феедбаcкда таъминлашга доир тавсиялардан “Оила педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сонли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини белгилашда ҳаётий фаолият ёндашувларини консентрик мослаштириш асослари тизимлаштирилган.
ихтисослик модуллари ва фалсафа фани интеграцияси асосида таълим самарадорлигини оширишнинг дидактик таъминоти фанлараро синергиянинг консептуал диалектикасини касбий-амалий йўналганликда ижтимоий этик талабларда индивидуал адааптивлаштириш асосидаги фоялари “Педагогика ва психология фанларини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли гувоҳномаси). Натижада, талабаларни касбий-амалий йўналганликда ижтимоий фаол, индивидуал ёндашувларининг дидактик имкониятлари оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish