Султанова Раъно Хакимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рух ва висмутнинг янги координацион препаратлари фармакологияси», 14.00.17–Фармакология ва клиник фармакология (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Far55.
Илмий раҳбар: Туляганов Рустам Турсунович, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Аллаева Мунира Журақуловна, биология фанлари доктори, доцент; Эргашева Мукарам Журабаевна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рухнинг пиридоксин (пирацин-RG) ва висмутнинг гистидин (вигитрил) билан ҳосил қилган координацион бирикмаларининг фармако-токсикологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор координацион бирикма вигитрилнинг яллиғланишга қарши фаоллиги мавжудлигини аниқланган ҳамда формалин ва гистамин билан чақирилган яллиғланишда диклофенак билан солиштирилганда самарали таъсирга эга эканлиги исботланган;
илк бор индометацин, маргимуш-кофеин, нейроген, этанол ва гистаминли гастропатияда вигитрил препаратини меъда шиллиқ қаватининг регенерация жараёнларини стимуляция қилишдаги самарадорлиги, тиббиёт амалиётида қўлланиладиган Де-нол препаратидан кам эмаслиги асосланган;
илк бор вигитрилнинг гастропротекторлик таъсири билан бирга оғриқ қолдирувчи, спазмолитик ва мотор-эвакуатор таъсирга эгалиги аниқланган;
пирацин-RGнинг формалин ва гистамин билан чақирилган яллиғланишга қарши таъсир қилиши аниқланган;
пирацин-RGнинг холестерин, триглицерид ва β-липопротеидларнинг қондаги миқдорининг экспериментал аллоксанли диабетда гиполипидемик таъсири аниқланган;
пирацин-RG зарарсизлиги ҳамда вигитрилнинг ўткир ва сурункали заҳарсизлилиги, кумулятив, маҳаллий-қитиқловчи, аллергик хусусиятга эга эмаслиги, марказий ва вегетатив иннервацияга, шунингдек, ички органлар патоморфологиясига салбий таъсир этмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рух ва висмутнинг янги координацион препаратлари фармакологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Висмут (III)ни янги дори шаклининг ярага қарши фаоллигини экспериментал ўрганиш» илмий-услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил
23 декабрдаги 8н-р/285-сон маълумотномаси). Натижада, меъда яра касаллигини ташхислаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш имконини берган;
вигитрил препарати учун ўтказилган клиник олди ҳисоботи «Дори воситаларини стандартлаш илмий маркази» томонидан тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада, меъда шиллиқ қаватининг яллиғланиш ва меъданинг турли кўринишидаги жароҳатларини даволаш имконини берган;
пирацин-RG 0,25% инъекцияси «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан рўйхатдан ўтказилган (гувоҳнома, №00764/04/16). Натижада, мазкур препаратнинг рўйхатдан ўтказилиши гиполипидемик самараси туфайли қандли диабетнинг II-типида комплекс қўллаш имконини берган.