Хамдамов Эркин Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак педагогик кадрларнинг гностик компетентлигини шакллантириш технологияси”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1304.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Юзликаев Фарид Рафаилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Ped.33.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зарипов Лочин Рустамович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Жуманазаров Умид Умурзоқович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Этакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак педагогик кадрларнинг касбий-гностик компетентлигини шакллантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак педагогик кадрларнинг гностик компетентлигини шакллантиришнинг дидактик имкониятлари ўқитиш жараёнидаги когнитив-функционал кўрсаткичларни ривожлантирувчи туташ нуқталари “ҳозир ва шу ерда” диққат фокусига кўра ГЭСҳталтликка боғлиқ лонгитюд кузатув асосида аниқлаштирилган;
бўлажак педагогик кадрларнинг гностик компетентлигини шакллантириш модели когнитив ҳамда касбий-рефлексив кўрсаткичларнинг изчил ривожланишини таъминловчи детерминацион блок ўқув материалларини лойиҳалашнинг мантиқий-семантик структурасини номинаторлик ва сигнаторли элементларга мувофиқлаштиришнинг педагогик алгоритмини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогик кадрларнинг гностик компетентлигини шакллантириш жараёни таҳлилий-тафаккур ва интерпретацион кўникмалар самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи ўқув матнларини танлашнинг монологик, дискурсив ва структур моделлари асосида контекстуал ички алоқаларни ўрнатиш ҳамда ташқи ифодавийликни белгилашнинг технологик матрицани ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
гностик компетентликни босқичма-босқич шакллантириш технологияларининг самарадорлиги касбий компетентликнинг суб'ектив-персептив компонентлари ривожланиш динамикасини касбий-когнитив фаолиятни прогнозлаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилувчи таълим жараёнлари занжири билан ўзвий боғликлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак педагогик кадрларнинг гностик компетентлигини шакллантириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак педагогик кадрларнинг гностик компетентлигини шакллантиришнинг дидактик имкониятларини ўқитиш жараёнидаги когнитив-функционал кўрсаткичларни ривожлантирувчи туташ нуқталари “ҳозир ва шу ерда” диққат фокусига кўра ГЭСҳталтликка боғлиқ лонгитюд кузатув асосида аниқлаштириш бўйича тавсиялар Гулистон давлат университетининг 2023-йил 31-январдгидаги 10-сонли буйруғига асосан берилган 10-13 рақамли нашр рухсатномаси асосида чоп эттирилган “Лехиcал Эхпрессиве меанс анд Стйлистиc Девиcес” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026 йил 11 февралдаги 02/01-01-83-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак педагогик кадрларнинг гностик компетентлигини шакллантиришнинг дидактик имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак педагогик кадрларнинг гностик компетентлигини шакллантириш моделини когнитив ҳамда касбий-рефлексив кўрсаткичларнинг изчил ривожланишини таъминловчи детерминацион блок ўқув материалларини лойиҳалашнинг мантиқий-семантик структурасини номинаторлик ва сигнаторли элементларга мувофиқлаштиришнинг педагогик алгоритмини қўллаш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар Гулистон давлат университетининг 2023-йил 29-майдаги 71-сонли буйруғига асосан берилган 71-26 рақамли нашр рухсатномаси асосида чоп эттирилган “Бўлажак чет тили ўқитувчиларининг гностик компетентлигини шакллантириш технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026 йил 11 февралдаги 02/01-01-83-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак педагогик кадрларнинг гностик компетентлигини ривожлантириш жараёнида ўқув материалларини номинаторлик ва сигнаторли элементлар асосида лойиҳалашга хизмат қилувчи педагогик алгоритмларни қўллаш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак педагогик кадрларнинг гностик компетентлигини шакллантириш жараёнини таҳлилий-тафаккур ва интерпретацион кўникмалар самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи ўқув матнларини танлашнинг монологик, дискурсив ва структур моделлари асосида контекстуал ички алоқаларни ўрнатиш ҳамда ташқи ифодавийликни белгилашнинг технологик матрицани ишлаб чиқиш орқали такомиллаштириш бўйича тавсиялардан Гулистон давлат университетида бажарилган 2020-207-рейстр рақамли Аркансас Спринг Интернатионал Cентер “Cапаcитй буилдинг прожеcт” амалий лойиҳасида фойдаланилган. (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 24 февралдаги 02-07-680/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак педагогик кадрларда гностик компетентликни ривожлантиришга йўналтирилган, таҳлилий ва далилларга таянувчи технологик матрицани ишлаб чиқиш ҳамда уни таълим жараёнига интеграциялаш механизмлари такомиллаштирилган;
гностик компетентликни босқичма-босқич шакллантириш технологияларининг самарадорлигини касбий компетентликнинг суб'ектив-персептив компонентлари ривожланиш динамикасини касбий-когнитив фаолиятни прогнозлаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилувчи таълим жараёнлари занжири билан ўзвий боғликлигини таъминлаш орқали аниқлаштириш бўйича тавсиялар Гулистон давлат университетининг 2023-йил 29-майдаги 71-сонли буйруғига асосан берилган 71-26 рақамли нашр рухсатномаси асосида чоп эттирилган “Бўлажак чет тили ўқитувчиларининг гностик компетентлигини шакллантириш технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 24 февралдаги 02-07-680/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак педагогларнинг касбий-гностик компетентлигини изчил ривожлантиришга йўналтирилган таълим технологияларининг самарадорлигини аниқлаш ва касбий-когнитив фаолиятни олдиндан лойиҳалаш имкониятлари кенгайтирилган.