Уразов Багдат Тулепбергеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасалари талабаларини Ватанга муҳаббат туйғусида тарбиялаш жараёнларини такомиллаштириш технологияси (Қозоқ тили ва адабиёти бакалавр таълим йўналишлари мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарийаси. Педагогик таълимотлар тарихи. Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped573.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Рахимов Бахтиёр Худайбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Ped.33.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибраймов Асқар Эсбосинович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Адизов Бахтиёр Рахмонович педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларининг қозоқ тили ва адабиёти бакалавр таълим йоъналиши талабаларини Ватанга муҳаббат туйғусида тарбиялаш жараёнларини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятларини аниқлаш ва оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни Ватанга муҳаббат туйғусида тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари “Қозоқ тили ва адабиёти” таълим йўналиши мазмунини қадриятларга йўналтирилганлигини ривожлантирувчи таълим идентивлиги жиҳатларини вертикал ва горизонтал ўлчовларда макон консепти билан мажбурий ва танлов фанларини кредит-модул тизимида вариатив оптималлаштириш орқали ўқитиш асосида такомиллаштирилган;
Ватанга муҳаббат туйғусида тарбиялаш жараёнининг тузилмавий-функсионал модели ўзбек-қозоқ қардошлиги мисолида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миллий мерос ва анъаналарни сақлашда маданиятлараро коллоборатив фаолият натижадорлигини таъминловчи конгнитив интеграциялашган билимларни талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этишга тарбиявий жараён контекстида киритиш асосида такомиллаштирилган;
қозоқ тили ва адабиёти бакалавриат таълим йўналиши талабаларини Ватанга муҳаббат туйғусида тарбиялаш жараёни ўзбек-қозоқ миллий муносабатларидаги муштараклик ва ижтимоий бирдамликнинг тарихий-маънавий моҳиятини онгли ўзлаштирилишига йўналтирилган этно ва мултимаданий компетенсияларга асосланган “Умумий Ватан, умумий қадрият” тушунчаси, фуқоролик маъсулияти ва садоқатини фанлараро боғликда шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни Ватанга муҳаббат туйғусида тарбиялаш самарадорлиги ўқув-методик таъминотни амалга ошириш орқали Ватан, миллий қадриятлар ва фуқоролик бурчига нисбатан аксиологик мунособатнинг шаклланганлиги, конгнитив, фаолиятли ва рефлексив мезонларга кўра диагностик баҳолаш асосида аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ОТМ қозоқ тили ва адабиёти бакалавр таълим йўналиши талабаларини Ватанга муҳаббат туйғусида тарбиялаш жараёнларини такомиллаштириш технологияси бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабаларни Ватанга муҳаббат туйғусида тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитларини “Қозоқ тили ва адабиёти” таълим йўналиши мазмунини қадриятларга йўналтирилганлигини ривожлантирувчи таълим идентивлиги жиҳатларини вертикал ва горизонтал ўлчовларда макон консепти билан мажбурий ва танлов фанларини кредит-модул тизимида вариатив оптималлаштириш орқали ўқитиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар Гулистон давлат университетининг 2024-йил 30-апрелдаги № 70-01-сонли нашр гувоҳномаси билан рўйхатга олинган “Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги халқлари адабиёти” дарслигининг мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 1-мартдаги 11-05-1361/04-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларни Ватанга муҳаббат туйғусида тарбиялаш ва баркамол инсон шахсиятини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари кенгайтирилган;
Ватанга муҳаббат туйғусида тарбиялаш жараёнининг тузилмавий-функсионал моделини ўзбек-қозоқ қардошлиги мисолида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миллий мерос ва анъаналарни сақлашда маданиятлараро коллоборатив фаолият натижадорлигини таъминловчи конгнитив интеграциялашган билимларни талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этишга тарбиявий жараён контекстида киритиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-078 сонли нашр гувоҳномаси билан рўйхатга олинган “Қозоқ фолклори” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 1-мартдаги 11-05-1361/04-сонли маълумотномаси). Натижада, педагогик фаолиятда ўзбек ва қозоқ миллий фолклори орқали талабаларда ахлоқий, ватансерварлик, жамоавийлик сифатларини ривожлантириш имкони яратилган;
қозоқ тили ва адабиёти бакалавриат таълим йўналиши талабаларини Ватанга муҳаббат туйғусида тарбиялаш жараёнини ўзбек-қозоқ миллий муносабатларидаги муштараклик ва ижтимоий бирдамликнинг тарихий-маънавий моҳиятини онгли ўзлаштирилишига йўналтирилган этно ва мултимаданий компетенсияларга асосланган “Умумий Ватан, умумий қадрият” тушунчаси, фуқоролик маъсулияти ва садоқатини фанлараро боғликда шакллантириш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар Гулистон давлат университетининг 2023-йил 27-июндаги № 88-01-сонли нашр гувоҳномаси билан рўйхатга олинган “Ўзбек-қозоқ адабий алоқалари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 11-февралдаги 02/01-01-85-сонли маълумотномаси). Натижада, қозоқ тили ва адабиёти бакалавр таълим йўналиши талабаларида Ватанга муҳаббат туйғусига оид билим ва кўникмалар ривожлантирилган;
талабаларни Ватанга муҳаббат туйғусида тарбиялаш самарадорлиги ўқув-методик таъминотни амалга ошириш орқали Ватан, миллий қадриятлар ва фуқоролик бурчига нисбатан аксиологик мунособатнинг шаклланганлиги, конгнитив, фаолиятли ва рефлексив мезонларга кўра диагностик баҳолаш асосида аниқлаштириш бўйича тавсиялар Гулистон давлат университетининг 2023-йил, 27-июндаги №88-01-сонли нашр гувоҳномаси билан рўйхатга олинган “Ўзбек-қозоқ адабий алоқалари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 11-февралдаги 02/01-01-85-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган ресурслар ўзбек ва қозоқ адибларининг асарларида ифодаланган ватанпарварлик ғояларини тадқиқ ва тарғиб қилиш ҳамда келажак авлодга етиб бориш имкониятларини кенгайтирган.