Маннопова Робия Баҳтиёр қизининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасалари педагог кадрларининг инновацион компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped8064.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Бегимкулов Узокбой Шоимкулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Ped.33.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зухра Карабаевна педагогика фанлари доктори, профессор; Холиёров Бунёд Хусанович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент 
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари педагог кадрларининг инновацион компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳамда илмий-методик тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари педагог кадрларининг касбий ривожланиш даражасини компетенсиялар кластери ва шаклланганлик дескриптори асосидаги инновацион компетентлик матрицасининг мезонли-баҳолаш кўрсаткичларини натижа интерпретациясига кўра баҳолаш асосланган;
олий таълим муассасалари педагог кадрларини инновацион компетентлигини ривожлантириш модели трансверсал компетенсияларни узвий шакллантиришни таъминловчи инновацион компетентлик даражасини баҳолашнинг градацияли индикаторларини киритиш асосида  такомиллаштирилган;
педагог кадрларнинг инновацион компетентлигини ривожлантириш жараёни  компетенсиялар кластерининг таркибий компонентларини шаклланганлик даражасини таъминловчи   ташкилий-педагогик механизмларига компетентлик матрицасининг мезонли-баҳолаш кўрсаткичларини аниқлаштириш воситаларини киритиш асосида  такомиллаштирилган;
инновацион компетентликни ривожлантириш механизми самарадорлиги инновацияга нисбатан ички муносабат ва касбий позициянинг қуйи (инновацияга пассив муносабат ва ташқи талаб сифатида қабул қилиш), ўрта (инновацияни англанган ҳолда қўллашга тайёрлик), юқори (инновацияни касбий қадрият сифатида қабул қилиш ва лидерлик фаолияти) даражаларига мослигини мувофиқлаштирувчи  баҳолаш шкаласига  критериал-диагностик мезонларни киритиш орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари педагог кадрларининг инновацион компетентлигини ривожлантириш бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
олий таълим муассасалари педагог кадрларининг касбий ривожланиш даражасини компетенсиялар кластери ва шаклланганлик дескриптори асосидаги инновацион компетентлик матрицасининг мезонли-баҳолаш кўрсаткичларини натижа интерпретациясига кўра баҳолаш асосланиши бўйича тавсиялардан малака ошириш йўналишлари таълим дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғи билан тасдиқланган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 10-февралдаги 02/01-01-82-сон маълумотномаси). Натижада малака ошириш дастурларининг амалий йўналтирилганлиги оширилган;
олий таълим муассасалари педагог кадрларини инновацион компетентлигини ривожлантириш моделини трансверсал компетенсияларни узвий шакллантиришни таъминловчи инновацион компетентлик даражасини баҳолашнинг градацияли индикаторларини киритиш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялардан 2022-2024 йилларда бажарилган №ИЛ-4821091578 “Интеллектуалная мобилност: институциалное моделирование висшего образования” мавзусидаги Ўзбекистон-Беларус қўшма фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 10-февралдаги 02/01-01-82-сон маълумотномаси). Натижада олий таълимни халқаролаштиришда педагог кадрлар инновацион компетентлигини такомиллаштириш йўналишлари аниқлаштирилган; 
педагог кадрларнинг инновацион компетентлигини ривожлантириш жараёнини  компетенсиялар кластерининг таркибий компонентларини шаклланганлик даражасини таъминловчи ташкилий-педагогик механизмларига компетентлик матрицасининг мезонли-баҳолаш кўрсаткичларини аниқлаштириш воситаларини киритиш асосида  такомиллаштириш бўйича тавсиялар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг № 5683-4969-8057-8781-3788-3714-8655 сонли нашр маълумотномаси билан рўйхатга олинган “Тил кўникмаларини ўқитишда янги педагогик ёндашувлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 10-февралдаги 02/01-01-82-сон маълумотномаси). Натижада педагог кадрларнинг касбий ривожланиш жараёнини режалаштириш ва диагностикасини такомиллаштиришга эришилган; 
инновацион компетентликни ривожлантириш механизми самарадорлигини инновацияга нисбатан ички муносабат ва касбий позициянинг қуйи (инновацияга пассив муносабат ва ташқи талаб сифатида қабул қилиш), ўрта (инновацияни англанган ҳолда қўллашга тайёрлик), юқори (инновацияни касбий қадрият сифатида қабул қилиш ва лидерлик фаолияти) даражаларига мослигини мувофиқлаштирувчи  баҳолаш шкаласига  критериал-диагностик мезонларни киритиш орқали аниқлаштириш бўйича таклифлар малака  ошириш курслари таълим дастурлари мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғи билан тасдиқланган), "Таълимда сунъий интеллект: назариядан амалиётга" номли ўқув-услубий қўлланмаси малака ошириш курслари амалиётига жорий этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 10-февралдаги 02/01-01-82-сон маълумотномаси). Натижада инновацион компетентликни ривожлантириш механизмлари самарадорлиги ва педагог кадрларнинг таълим жараёнида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича касбий кўникмалари ривожлантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish