Ғайбуллаев Шоназар Мирбобоевичнинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатини инновацион бошқариш механизмларини такомиллаштириш”.
 13.00.07 – Таълимда менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped11189
Илмий раҳбар: Пўлотова Юлдуз Асадовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/2025.27.12.Ped.08.04 рақамли кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш.  
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Маманазарова Наргиза Камилджановна; педагогика фанлари  бўйича фалсафа доктори (PhD) Ҳамраев Мирали Мухаммаджанович.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатини инновацион бошқариш механизмларини тадқиқ қилиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатини инновацион бошқаришга йўналтирилган компетенсиявий, рефлексив, акмеологик, креатив ва психологик талаблар комплекси асосида назария ва амалиётнинг узвий интеграциясини таъминлаш жараёнида мултимодал бошқарувни жорий этиш орқали интегратив педагогик муҳитни яратиш негизида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатини инновацион бошқаришнинг ташкилий-дидактик шарт-шароитлари таълим жараёнига рақамли ўқитиш технологияларини, интерфаол педагогик стратегияларни ҳамда когнитив-дидактик ёндашувларни тизимли ҳамда интеграциялашган таълим муҳити асосида татбиқ этиш рефлексив таҳлил орқали такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатини инновацион бошқаришнинг консептуал модели шахсга йўналтирилган индивидуаллаштириш, компетенсияга йўналтирилган ёндашувни таълим-амалиёт интеграцияси билан уйғун қўллаш орқали такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатини инновацион бошқариш жараёнини ташхислаш, баҳолаш ва мониторинг қилишнинг самарали педагогик механизмлари педагогнинг шахсий ва касбий ривожланиш динамикасини индикаторлар ҳамда МКД (мезон-кўрсаткич-даража) тизими орқали аниқлаб, таълим натижадорлигини оширишга йўналтирилган стратегиялари ва ўқув жараёнининг барча босқичларида мезоний баҳолашни рақамли мониторинг билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатини инновацион бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатини инновацион бошқаришга йўналтирилган компетенсиявий, рефлексив, акмеологик, креатив ва психологик талаблар комплекси асосида назария ва амалиётнинг узвий интеграциясини таъминлаш жараёнида мултимодал бошқарувни жорий этиш орқали интегратив педагогик муҳитни яратисга оид таклифлардан  2020-2024-йилларда бажарилган “ОТ-Ф1-002-Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 9-июлдаги 01-11-05/4368-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклифлар таълим муассасаларида бошқарув фаолиятига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатини инновацион бошқаришнинг ташкилий-дидактик шарт-шароитлари таълим жараёнига рақамли ўқитиш технология- ларини, интерфаол педагогик стратегияларни ҳамда когнитив-дидактик ёндашувларни тизимли ҳамда интеграциялашган таълим муҳити асосида татбиқ этиш рефлексив таҳлилга оид хулосалардан  Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги 6-,10-,17-,38-сонли, Ғиждувон туманидаги 4-,10-,47-,60-сонли, Навоий вилояти Кармана туманидаги 13-,14-,20-,25-сонли, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 7-,43-,50-сонли, Қарши туманидаги 4-,68-сонли умумий ўрта таълим мактабларида тажриба-синов жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Мактабгача ва мактаб таълими” вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил  5-июндаги 01/11-6-369-сон маълумотномаси). Натижада, бу тавсиялар педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари ўқув-меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқишда қўлланган;
умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатини инновацион бошқариш жараёнини ташхислаш, баҳолаш ва мониторинг қилишнинг самарали педагогик механизмлари педагогнинг шахсий ва касбий ривожланиш динамикасини индикаторлар ҳамда МКД (мезон-кўрсаткич-даража) тизими орқали аниқлаш, таълим натижадорлигини оширишга йўналтирилган стратегияларни ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнининг барча босқичларида мезоний баҳолашни рақамли мониторинг билан уйғунлаштиришга доир методик жараёнларнинг самарадорлиги 2024-2025-йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телевидениясининг “Ассалом Бухоро”, “Нажот билимда” телекўрсатувлари, “Бухоро” радиосининг “Таълимдаги муаммолар” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 16-сентябрдаги 01-09-218-сонли маълумотномаси). Натижада, бу ишланмалар раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёни, ўқув-методик таъминоти, ўқув дастурлари ҳамда бакалавр ва магистрларга малака талаблари мазмунан такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish