Эгамбердиев Акмал Олимжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: “Дастурий воситалардан фойдаланиб талабаларнинг махсус компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” (“Қурилиш физикаси ва биноларнинг энергия самарадорлик инжиниринги” фани мисолида)
Ихтисослик шифри: 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7204.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Болтаева Муҳайё Лутфиллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.15.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Якуббаев Муродилла Маруфович, профессор, педагогика фанлари доктори, DSc, доцент;
Исманова Одина Тулкинбаевна, профессор, педагогика фанлари доктори, DSc, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Дастурий воситалардан фойдаланиш асосида бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг махсус компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг махсус компетенсияларини ривожлантириш имкониятлари муҳандислик фаолиятининг конструктив лойиҳалаш, энергия самарадорлигини таъминлаш, қурилиш жараёнларини моделлаштириш ҳамда рақамли технологиялар асосида бошқариш каби устувор йўналишлари билан интеграциялашган компетенсиявий ёндашув асосида аниқлаштирилган;
бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг махсус компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик модел таркибига рақамли инжиниринг воситалари, виртуал моделлаштириш, БИМ технологиялари, муаммоли-лойиҳавий топшириқлар ҳамда автоматлаштирилган лойиҳалаш тизими АутоCАД, “Лира-САПР”, ТҲЕРМ дастурлари механизмлари киритилиб такомиллаштирилган;
“қурилиш физикаси ва биноларнинг энергия самарадорлик инжиниринги” фанини ўқитиш методикаси энергия тежамкор лойиҳалаш, иссиқлик-физик жараёнларни дастурий таҳлил қилиш, амалий-cасе технологиялари ва рақамли симуляция воситаларига асосланган ҳолда такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг махсус компетенсиялари ривожланганлигини баҳолашнинг репрадуктив, вариатив, ижодкорлик компонентларига асосланган мезонлари, кўрсаткичлари ҳамда даражалари оптималлаштирилиб, тажриба-синов натижаларининг самарадорлиги математик-статистик методлар орқали исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг махсус компетенсияларини ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
бўлажак муҳандис-қурувчиларни тайёрлашда касбий малакаларнинг ривожлантиришнинг дидактик, технологик, педагогик имкониятлари, касбий билимлар ҳамда фанга оид махсус компетенсияларини ривожлантиришга кўмаклашувчи интерфаол методлар ва дастурий воситалардан “Қурилиш физикаси ва биноларнинг энергия самарадорлик инжиниринги” фани мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-июндаги 4/17-4/4-9908-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг махсус компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг махсус компетенсияларини ривожлантириш модели мақсадли, ташкилий-мазмунли, технологик ва баҳолаш компонентларининг узвийлиги, узлюксизлигини таъминлаш ҳамда автоматлаштирилган лойиҳалаш тизими АутоCАД, “Лира-САПР”, ТҲЕРМ дастурларидан фойдаланиш асосида ўқитишга қаратилган лойиҳа-қурилиш масалаларини ечишнинг кўргазмали моделини мазмунига сингдириш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Бинолар энергия самарадорлик инжиниринги” номли дарслик мазмунига сингдирилган(Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли № 291513-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг махсус компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга асос бўлган;
бўлажак муҳандис-қурувчиларга “Қурилиш физикаси ва биноларнинг энергия самарадорлик инжиниринги” фанини ўқитишда махсус компетенсияларини ривожлантириш методикаси муаммога йўналганлик ҳамда умумкасбий ва ихтисослик фанларидан олинган билимларни интеграциялаш ёндашувлари асосида лойиҳа-қурилиш масалаларига репродуктив, вариатив, қисман изланишли ва креатив лойиҳа топшириқларни татбиқ этиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Талабаларни махсус компетенсияларини ривожлантириш дастури” номли электрон қўлланма (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 4-декабрдаги №ДГУ 30794) ва “Бинолар энергия самарадорлик инжиниринги” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган(Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли № 894254-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг махсус компетенсияларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак муҳандис-қурувчиларни махсус компетенсияларини ривожлантиришга ёрдам берувчи дидактик таъминотни яратиш натижасида касбий тайёргарлигининг мезон ва даражалари оддийдан мураккабга тамойилига кўра ривожлантиришга йўналтирилган содда, ўрта мураккаб, мураккаб ва ижодий фаолиятни ташкил этишга доир таклиф ва тавсиялар “Педагогикада методикани таъминлаш усуллари” номли электрон қўлланма ишлаб чиқилган ва дастурий маҳсулот учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024-йил 16-апрелдаги № ДГУ 38508-рақамли гувоҳнома олинган. Мазкур дидактик таъминот талабаларда махсус компетенсияларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.