Йўлдашев Шерали Мамажоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълони.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соғлиқни сақлаш соҳасини барқарор ривожлантиришда ташкилий-бошқарув механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.I.PhD/Iqt2487
Илмий раҳбар: Назарматов Охунжон Сотволдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Арипов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Носиров илҳом Аббасович, , иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасини барқарор ривожлантиришда ташкилий - бошқарув механизмларини такомиллаштириш ва самарали бошқариш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соғлиқни сақлаш соҳасининг бошқарув самарадорлик даражасини баҳолаш мезонлари 1,0 ≤ 3,0 “паст даража”, 4,0 ≤ 5,0 “ўртача даража”, 6,0 ≤ 7,0 “яхши даража”, 8,0 ≤ 10,0 “юқори даража”лари бўйича таснифлаш асосланган;
тиббиёт ташкилотлари ва муассасаларини ресурслардан оқилона фойдаланиш, хизматлар сифатини ошириш, молиявий барқарорликни таъминлаш, рақамли бошқарув воситаларини жорий этиш ҳамда инсон ресурслари салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган самарали бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми такомиллаштирилган;
соғлиқни сақлаш тизимини инновацион ривожлантириш стратегияси рақамли трансформация, молиявий барқарорлик, профилактик саломатлик ва кадрлар сиёсатини такомиллаштириш бўйича комплекс йўналишлар ишлаб чиқилган;
соғлиқни сақлаш соҳасида аҳолини тиббий хизматлар билан таъминланганлик даражаси ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омил кўрсаткичларининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Соғлиқни сақлаш соҳасини барқарор ривожлантиришда ташкилий-бошқарув механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
соғлиқни сақлаш соҳасининг бошқарув самарадорлик даражасини баҳолаш мезонлари 1,0 ≤ 3,0 “паст даража”, 4,0 ≤ 5,0 “ўртача даража”, 6,0 ≤ 7,0 “яхши даража”, 8,0 ≤ 10,0 “юқори даража”лари бўйича таснифлаш бўйича берилган таклифи, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025-йил 4-декабр кунги 02-32/29398-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий тавсияни жорий этилиши натижасида ресурсларни мақсадли тақсимлаш, тиббий муассасалар ўртасида бошқарув самарадорлигини таққослаш, рақамли бошқарув тизимини баҳолаш, ислҳоҳотлар натижадорлигини мониторинг қилиб бориш имкониятлари яхшиланган;
тиббиёт ташкилотлари ва муассасаларини ресурслардан оқилона фойдаланиш, хизматлар сифатини ошириш, молиявий барқарорликни таъминлаш, рақамли бошқарув воситаларини жорий этиш ҳамда инсон ресурслари салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган самарали бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми такомиллаштириш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025-йил 4-декабр кунги 02-32/29398-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этиш натижасида ташкилий тузилма оптималлаштирилди, давлат-хусусий тиббиёт ўртасидаги мувозанатли ҳамкорлик ривожланиш натижасида инвестициялар ва хусусий сектор иштирокини кенгаяди.
соғлиқни сақлаш тизимини инновацион ривожлантириш стратегияси рақамли трансформация, молиявий барқарорлик, профилактик саломатлик ва кадрлар сиёсатини такомиллаштириш бўйича комплекс йўналишлари бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025-йил 2025-йил 4-декабр кунги 02-32/29398-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этиш натижасида юқумли касалликларни эрта аниқлаш, ҳудудлар бўйича кадрлар тақчиллигини камайтириш, электрон тиббий карталар ва ахборот тизмилари орқали диагностик аниқлик даражасини аниқлаш имконияти яратилди;
соғлиқни сақлаш соҳасида аҳолини тиббий хизматлар билан таъминланганлик даражаси ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омил кўрсаткичларининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025-йил 4-декабр кунги 02-32/29398-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида соғлиқни сақлаш тизимида ресурсларни самарали бошқариш, инвестицион эҳтиёжларни аниқлаш ва муқобил тақсимотини амалга ошириш, ҳудудларда тиббий хизматлар тенглигини таъминлаш, келажакда самарали ва операцион бошқарув қарорларининг қабул қилинишига хизмат қилган.