Тошматова Мохизатхон Иномидин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, “Бўлажак шифокорлар рефлексив малакаларини ривожлантиришнинг методик асосларини такомиллаштириш” 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped8300
Илмий раҳбар: Ахмедова Нигора Дадахановна Андижон давлат тиббиёт институти “Ўзбек тили ва адабиёти, тиллар” кафедраси мудири педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.03
Расмий оппонентлар: Исроилова Дилдора Мухтаровна –Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети, педагогика фанлари доктори, профессор
Халимова Машрабой Вахидовна –Андижон давлат педагогика институти педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиббиёт йўналиши олий таълим тизими шароитида бўлажак шифокорларнинг рефлексив малакаларини ривожлантириш жараёнини чуқур таҳлил қилиш, рефлексив фаолиятни шакллантиришга хизмат қилувчи педагогик ва психологик омилларни аниқлаш ҳамда уларнинг ўзаро уйғунлиги асосида рефлексияни ривожлантиришнинг методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Д. Шоннинг рефлексив амалиёт концепцияси, Д. Колбнинг тажрибавий ўқитиш цикли ва метакогнитив мониторинг ёндашувлари интеграцияси асосида рефлексив малаканинг когнитив, метакогнитив, аффектив ва хулқий компонентлари ҳамда уларнинг аниқ индикаторлари тизимлаштирилган;
“Педагогика–психология–клиника” интеграциясига таянган рефлексив ёндашувнинг технологик жараёнини такомиллаштириш орқали. рефлексив топшириқларни лойиҳалаш, менторлик фаолиятини алгоритмлаштириш, рефлексив цикл ҳамда метакогнитив мониторингни амалга ошириш тартибларини изчил қўллашнинг босқичма-босқич механизмлари такомиллаштирилган;
бўлажак шифокорларда рефлексив малакаларни ривожлантиришга мослаштирилган интеграцион-дидактик модел ишлаб чиқилиб, унда адаптив, когнитив, академик, симуляцион ва менторлик компонентларининг ўзаро интеграцияси рефлексив кундалик, портфолио ва клиник вазиятлар таҳлили асосида ягона дидактик цикл кўринишида тизимлаштирилган;
тиббиёт йўналиши олий таълим тизими шароитида бўлажак шифокорларда рефлексив малакаларни ривожлантиришга йўналтирилган рефлексив педагогика методик блоки (А–В–С) ҳамда даражавий диагностика механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббиёт олий таълим ташкилотларида бўлажак шифокорлар рефлексив малакаларини ривожлантиришнинг методик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тиббий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак шифокорлар учун рефлексив малакаларини ривожлантиришга доир назарий ва амалий топшириқлар, тренинг машғулотлар, савол-жавоблар, диагностик тестлар ҳамда ўз-ўзини таҳлил қилиш усуллари "Бўлажак шифокорларда рефлексив малакаларни шакллантириш" номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Андижон давлат тиббиёт институтининг 2025-йил 29-июндаги 01-08-1523-Ш–сонли маълумотномаси). Натижада талабалар ўз касбий фаолиятига тааллуқли касбий билимларини таҳлил қилиш, танқидий тафаккур, рефлексия ва ўз-ўзини баҳолаш компетенсиялари самарали ривожлантирилди;
шифокорларни рефлексив малакаларини ривожлантиришга оид методик ёндашувлар ва амалий фаолиятни ёритувчи диссертацияда ишлаб чиқилган назарий, методологик ва амалий материаллар 2024–2025 йиллар давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳондаги тиббий адабиётлар” каби машҳур дастурлар ва эшиттиришларнинг ссенарийларини ёзишда асос сифатида қўлланилган.(“Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 10-июн N-05-09-857-сонли маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари илмий ва оммавий таълим коммуникациясида реал қўлланилиши орқали уларнинг амалий аҳамияти ва жамоатчиликка таъсири тасдиқланди;
бўлажак шифокор талабаларнинг ижтимоий фаолияти,уларда миллий қадриятларимиз ва урф –одатларимизга бўлган ифтихорларини ривожлантириш, уларнинг миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббускорлиги ва бўлажак шифокорларда рефлексив малакаларни ривожлантириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигида “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли фундаментал лойиҳа доирасида амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, 2025-йил 20-май, N-04-14-06-873-сонли маълумотнома). Натижада ушбу соҳа билан боғлиқ мавжуд ёки юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ҳамда истиқболларни илмий-назарий ва амалий жиҳатдан чуқур ўрганиш, янги инновацион педагогик технологияларни таълим жараёнида қўллаш ҳамда бўлажак шифокорларнинг касбий кўникма ва малакаларини шакллантириш, замонавий талаблар асосида рефлексив малакали шифокор етиштириш бўйича ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилди.