Хабибов Фахриддин Юсуповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсимлик мойи мисцелласини кўп поғонали пуркаш усулида якуний дистилляциялаш жараёнини ва аппаратини такомиллаштириш», 02.00.16–Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/T653.
Илмий раҳбар: Нарзиев Мирзо Саидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гулямов Шухрат Маннапович, техника фанлари доктори, профессор; Юнусов Исмат Иноғомович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: «Yogʻ-moy sanoati korxonalari uyushmasi».
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик мойи мисцелласини кўп поғонали пуркаш асосида якуний дистилляциялаш жараёнини ва аппаратини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фазаларнинг тўлиқ аралашувини таъминлайдиган инжектор типидаги пуркагичдан фойдаланиб, ўсимлик мойи мисцелласини очиқ буғ кинетик энергияси ҳисобидан сўрилиши ва томчилар ҳосил қилиб ҳаракатланиши натижасида фазалараро модда алмашинув жараёнини олиб бориш вақтининг камайиши, фазалараро модда алмашиниш юзасининг ошиши асосланган;
ўсимлик мойи мисцелласини якуний дистилляциялаш жараёнининг узлуксиз технологик режимлари ва кўп босқичли пуркаш асосида ишлайдиган якуний дистилляциялаш аппарати ўлчамлари ишлаб чиқилган;
ўсимлик мойи мисцелласини кўп поғонали пуркашнинг янги конструкцияли аппаратда мисцелла томчиларининг ўлчамлари ва параметрлари аниқланган;
ўсимлик мойи мисцелласини кўп поғонали пуркаш асосида якуний дистилляциялаш жараёнини технологик параметрларининг мақбул қийматлари аниқланган;
ўсимлик мойи мисцелласини кўп поғонали сачратиш асосида якуний дистилляциялаш жараёни ва аппарати такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўсимлик мойи мисцелласини кўп поғонали якуний дистилляциялаш технологик жараёнини ва аппаратини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўсимлик мойи мисцелласини кўп поғонали пуркаш усулида ишлайдиган якуний дистилляциялаш аппарати Бухоро вилояти «Механика заводи»да амалиётга жорий этилган («Yogʻ-moy sanoati korxonalari uyushmasi»нинг 2019 йил 18 июндaги ГП/3-718-сон мaълумотномaси). Натижада, конструкциясининг оддийлиги, энергия тежамкорлигини таъминлаш ва очиқ сув буғи сарфини 2 баробарга камайтириш (0,6 дан 0,3 т/т) имконини берган;
кўп босқичли ўсимлик мойи мисцелласини якуний дистилляциялаш аппарати «Евроснар» МЧЖ ва «Ризқу Тожир» ХКда амалиётга жорий этилган («Yogʻ-moy sanoati korxonalari uyushmasi»нинг 2019 йил 18 июндaги ГП/3-718-сон мaълумотномaси). Натижада, жараённи икки баробарга жадаллаштириш ҳамда ўсимлик мойи мисцелласининг якуний дистилляциялаш қурилмасида бўлиш вақтини 1,5–2 баробарга қисқартириш имконини берган.