Жалолова Муқаддас Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бадиий дискурснинг когнитив тадқиқи (Инглиз ва ўзбек тилларида кесатиқ (пичинг, ирония) консептуал майдонини ташкилловчи лисоний воситаларнинг лингвомаданий ва лингвопрагматик тадқиқи) 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/FIl2100.
Илмий раҳбар: Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович, филология фанлари доктори, пофессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Ёкубов Жамолиддин Абдувалиевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Асранова Моҳигул Мусабоевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида кесатиқ консептини обективлаштирувчи лисоний тасвирий воситаларининг структур-семантик, функционал-стилистик, лингвомаданий ҳамда лингвопрагматик аспектларига асосланган ҳолда тиллараро изоморф ва алломорф хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кесатиқ консептининг лисоний-когнитив табиатини белгиловчи универсал ҳамда миллий хусусиятлар далилланган, унинг консептуал майдонини шакллантирувчи интеграл ва дифференциал белгилар аниқланиб, кесатиқнинг ягона консептуал модели ишлаб чиқилган;
инглиз ва ўзбек тилларида кесатиқ консепти вербализаторининг майдоний табиати асосланган, мазкур майдонни ташкил этувчи номинатив ва коммуникатив бирликларнинг структур-семантик ҳамда функционал-услубий хусусиятлари, шунингдек, улар ўртасидаги парадигматик ва синтагматик муносабатлар очиб берилган;
чоғиштирилаётган тилларда кесатиқ консептини ифодаловчи лисоний бирликларнинг лингвомаданий ҳамда прагматик хусусиятларига хос изоморф ва алломорф жиҳатлар, шунингдек, мазкур тафовутларни белгиловчи экстралингвистик омиллар аниқланган;
қиёсланаётган тиллар доирасида кесатиқни ифодаловчи лисоний бирликлардаги лингвомаданий асимметрияни бартараф этиш, шунингдек уларнинг имплицит маъноси ва прагматик таъсирини сақлаб қолишга қаратилган адекват таржима моделлари ҳамда прагматик адаптация усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотининг илмий натижалари, таклиф ва тавсияларидан қуйидаги лойиҳаларда фойдаланилди:
инглиз ва ўзбек тилларида кесатиқ консепти вербализаторининг майдоний табиати асосланган, майдонни ташкиловчи номинатив ва коммуникатив бирликларининг структур, семантик, функционал-стилистик жиҳатлари, майдон аъзоларининг парадигматик, синтагматик муносабатлари очиб берилган материаллардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институтида 2022-2024-йилларда бажарилган “Ҳарбий авиация терминларининг инновацион-электрон уч тилли таржима (изоҳли) ўқув луғатини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 2026-йил 16-март 10/605 -сон маълумотномаси). Натижада, чоғиштирилаётган тилларда кесатиқ консептини обективлаштирувчи бирликларинг лингвомаданий, миллий-маданий ҳамда прагматик маъно ифодасидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлар, бунга сабаб бўлган омиллар кўрсатиб берилишига хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларида кесатиқ консепти вербализаторининг майдоний табиати асосланган, майдонни ташкиловчи номинатив ва коммуникатив бирликларининг структур, семантик, функционал-стилистик жиҳатлари, майдон аъзоларининг парадигматик, синтагматик муносабатлари очиб берилган хулосалардан “Истиқбол” тадқиқот марказида 2025-2026 йилларда бажарилган 1/15 рақамли “Олий таълим тизимида инклюзив таълимни ташкил этишнинг ўқув-услубий таъминотини ривожлантириш” номли грант лойиҳаси фойдаланилган ( Истиқбол тадқиқот марказининг 2026-йил 4-апрелдаги 1/15 рақамли маълумотномаси).Натижада, Олий таълим тизимида инклюзив таълимнинг ҳуқуқий, методик ва ташкилий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда инклюзив таълим бўйича қўлланмалар, методик адабиётлар ва визуал материалларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга хизмат қилди;
инглиз ва ўзбек тилларида кесатиқ консептини обективлаштирувчи лисоний тасвирий воситаларининг структур-семантик, функционал-стилистик, лингвомаданий ҳамда лингвопрагматик аспектларига асосланган ҳолда тиллараро изоморф ва алломорф хусусиятларини очиб бериш каби жиҳатларига эътибор берилган илмий тавсиялардан материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли дастурлар сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 15-апрелдаги 05-09-704-сон маълумотномаси). Натижада, кесатиқ консептининг янгиланган универсал ҳамда миллий когнитив консептуал белги-хусусиятлари, унинг мазмун мундарижасини ташкилловчи интеграл, дифференциал белгилар ҳамда семалар аниқланилиши, кесатиқнинг универсал консептуал модели яратилиши каби қимматли маълумотларга эга бўлишига эришилган;
инглиз ва ўзбек тилларда кесатиқ консептини обективлаштирувчи бирликларнинг лингвомаданий, миллий-маданий ҳамда прагматик маъно ифодасидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлар, бунга сабаб бўлган омиллар кўрсатиб берилиши илмий асосда очиб берилган материаллардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 20232025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳаси фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026- йил 12-майдаги 11-25/319-сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқот доирасида инглиз ва ўзбек тилларида кесатиқ семантикали бирликларни инглиз тилидан ўзбек тилига ва аксинча таржима қилишнинг мақбул ва самарали усуллари ишлаб чиқилганлиги лойиҳа доирасида фойдаланилди.