Сапарова Умида Бахромовнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларида ресурсларни тўғри бошқариш кўникмаларини шакллантириш технологиялари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети
Илмий раҳбар: Рахманова Муқаддас Қахрамоновна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сапа Муродович, педагогика фанлари доктори, профессор; Жалолова Покиза Музаффаровна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида ресурсларни тўғри бошқариш кўникмаларини шакллантиришнинг назарий асосларини очиб бериш ҳамда уларни ривожлантиришга хизмат қилувчи самарали педагогик технологияларни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларида ресурсларни тўғри бошқариш кўникмаларини шакллантириш жараёнининг педагогик-назарий асослари тизимли равишда таҳлил этилиб, бола–оила–мактаб ҳамкорлигига асосланган кластерли ёндашувнинг мазмуний-технологик хусусиятлари ҳамда ресурслардан оқилона фойдаланишнинг шахсий ривожланишга таъсир этувчи жиҳатлари илмий жиҳатдан аниқланган;
бошланғич синф ўқувчиларида ресурсларни тўғри бошқариш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган педагогик модел ишлаб чиқилиб, унда ўқувчиларнинг вақтни самарали режалаштириш, имкониятларни оқилона тақсимлаш, моддий ва маънавий ресурслардан тўғри фойдаланиш малакаларини шакллантиришни таъминлайдиган инновацион механизмлар, таълим жараёнининг мазмуни, шакл ва методлари узвий интеграцияда такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ресурсларни тўғри бошқариш кўникмаларини шакллантириш жараёни таълим кластери асосида ташкил этилиб, унда интерфаол методлар (мунозара, кластер, ролли ўйин, ақлий ҳужум, суҳбат ва бошқалар) ҳамда виртуал электрон дастурлар интеграцияси орқали ўқувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш ва уларнинг ресурслардан оқилона фойдаланиш малакасини ривожлантириш самарадорлиги такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ресурсларни тўғри бошқариш кўникмаларини шакллантириш даражасини аниқлаш учун баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиб, улар ўқувчиларнинг ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини ҳар томонлама қамраб олувчи кўрсаткичлар асосида белгиланди ҳамда мазкур мезонлар узвийлик ва узлюксизлик тамойиллари асосида педагогик жараёнга татбиқ этилиб, эҳтиёжларни таъминлашга қаратилган хулоса ва тавсиялар педагогик тажриба-синов ишлари натижаларига таянган ҳолда илмий-методик жиҳатдан аниқланган ва такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
бошланғич синф ўқувчиларида ресурсларни тўғри бошқариш кўникмаларини шакллантириш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида ресурсларни тўғри бошқариш кўникмаларини шакллантириш жараёнининг педагогик-назарий асослари тизимли таҳлил қилиниб, бола–оила–мактаб ҳамкорлигига асосланган кластерли ёндашувнинг мазмуний-технологик жиҳатлари ҳамда уни амалиётга жорий этишнинг интегратив механизмлари такомиллаштирилган ҳолда ишлаб чиқилган ташкилий-педагогик тавсиялар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси ҳамда “Ўзбекистон” телерадиоканали орқали эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Болалар учун” дастурлари ссенарийларини тайёрлаш жараёнида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026 йил 27 мартдаги 05-09-530-сонли маълумотномаси билан тасдиқланган). Натижада, мазкур дастурлар мазмунида бошланғич синф ўқувчиларида ресурслардан оқилона фойдаланиш, вақтни тўғри режалаштириш ва тежамкорлик маданиятини шакллантиришга қаратилган педагогик ёндашувлар такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ресурсларни тўғри бошқариш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган педагогик модел ишлаб чиқилиб, унда ўқувчиларнинг вақтни самарали режалаштириш, имкониятларни оқилона тақсимлаш ҳамда моддий ва маънавий ресурслардан тўғри фойдаланиш малакаларини шакллантиришни таъминловчи инновацион механизмлар, таълим жараёнининг мазмуни, шакл ва методлари узвий интеграцияда такомиллаштирилган, шунингдек, мазкур жараён таълим кластери асосида ташкил этилиб, интерфаол методлар (мунозара, кластер, ролли ўйин, ақлий ҳужум, суҳбат ва бошқалар) ҳамда виртуал электрон дастурлар интеграцияси орқали ўқувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш компетенсиясини ривожлантиришнинг самарали педагогик механизмлари “Қиёсий педагогика” номли дарсликка сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 5-сентябрдаги 287-сонли буйруғи билан тасдиқланган, № 287451 рақамли нашр рухсатномаси асосида). Натижада, ресурсларни бошқариш бўйича ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилувчи дидактик таъминот такомиллаштирилиб, педагогик жараён самарадорлиги оширилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ресурсларни тўғри бошқариш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган кластерли таълим технологиялари асосида ишлаб чиқилган методикалар умумтаълим мактаблари амалиётига жорий этилиб, ўқувчиларнинг ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини тизимли ривожлантиришга хизмат қилувчи дидактик воситалар мажмуасидан “Технология таълими ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 5-мартдаги 287-сонли буйруғи билан тасдиқланган, № 3367 рақамли нашр рухсатномаси асосида). Натижада, ўқувчиларнинг ресурсларни бошқариш бўйича амалий компетенсиялари, хусусан, вақтни режалаштириш, моддий ва табиий ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш ҳамда ахборот ресурсларини танлаш ва қўллаш даражаси сезиларли равишда ошган;
бошланғич синф ўқувчиларида ресурсларни тўғри бошқариш кўникмаларини шакллантириш даражасини аниқлаш учун баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиб, улар ўқувчиларнинг ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини ҳар томонлама қамраб олувчи кўрсаткичлар асосида белгиланган ҳамда узвийлик ва узлюксизлик тамойилларига оид таклиф ва тавсиялар АИ-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларда умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали 2025-йил 17-июлдаги 07-№308-сонли маълумотномаси асосида). Натижада, ресурсларни бошқариш кўникмаларини шакллантиришнинг диагностик ва баҳолаш тизими такомиллаштирилиб, ўқувчиларнинг амалий компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги оширилган.