Рашидова Хадича Турсуналиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Асаларичилик маҳсулотлари бозорини ривожлантиришда маркетинг стратегиясидан самарали фойдаланиш (Сурхондарё вилояти мисолида)”, 08.00.11 - “Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt6138.
Илмий раҳбар: Мамаджанова Туйғуной Ахмаджановна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Матякубов Умиджон Рахимович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матюсупов Бунёд Шерипбаевич иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади асаларичилик маҳсулотлари бозорини ривожлантиришда маркетинг стратегиясидан самарали фойдаланиш боʻйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асаларичилик маҳсулотлари бозорини ривожлантириш мақсадида маркетинг инфратузилмасининг экотизим моделини шакллантириш таклиф қилинган;
асаларичилик тармоғининг ўзига хос хусусиятларини (мавсумийлик — С, иқлим омиллари — C, диверсификация чекланганлиги — Д) инобатга олувчи "СCД-Маркетинг" механизми асосида маркетинг стратегиясини шакллантириш услубияти ишлаб чиқилган;
асаларичилик маҳсулотлари бозорида истеъмолчиларни демографик, психографик ва харид хулқи мезонлари бўйича сегментлаш индекси (CSI = Σ(Dᵢ + Pᵢ + Bᵢ)/n) асосида мақсадли аудиторияни аниқлаш ва талабни бошқаришга йўналтирилган маркетинг стратегияси модели такомиллаштирилган;
асаларичилик маҳсулотлари бозорини ривожлантиришнинг 2030-йилгача бўлган давр учун реалистик ва интенсив ўсиш ссенарийларига асосланган кўп вариантли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган ҳамда маркетинг стратегиясига интеграция қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Асаларичилик маҳсулотлари бозорини ривожлантиришда маркетинг стратегияларидан самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
асаларичилик маҳсулотлари бозорини ривожлантириш мақсадида маркетинг инфратузилмасининг экотизим моделини шакллантириш бўйича таклиф Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси таркибидаги хўжалик субъектлари фаолияти амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон асаларичилари уюшмасининг 2025-йил 13-ноябрдаги 207-11-сонли маълумотномаси). Ушбу янгилик натижасида Сурхондарё вилоятида асаларичилик маҳсулотлари бозорида фаолият олиб бораётган корхоналарда маркетинг инфратузилмаси компонентларининг синергия самарадорлигига эришилган;
асаларичилик тармоғининг ўзига хос хусусиятларини (мавсумийлик — С, иқлим омиллари — C, диверсификация чекланганлиги — Д) инобатга олувчи "СCД-Маркетинг" механизми асосида маркетинг стратегиясини шакллантириш услубияти бўйича таклиф Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси таркибидаги хўжалик субъектлари фаолияти амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон асаларичилари уюшмасининг 2025-йил 13-ноябрдаги 207-11-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатаётган асаларичилик корхоналарида маркетинг қарорларининг илмий асосланганлиги ошиб, дифференциаллаштиришнинг самарали стратегияларидан фойдаланиш натижасида маҳсулот реализацияси 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 24,8 фоизга ўсиш тенденсияси аниқланган;
асаларичилик маҳсулотлари бозорида истеъмолчиларни демографик, психографик ва харид хулқи мезонлари бўйича сегментлаш индекси (CSI = Σ(Dᵢ + Pᵢ + Bᵢ)/n) асосида мақсадли аудиторияни аниқлаш ва талабни бошқаришга йўналтирилган маркетинг стратегияси модели Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси таркибидаги хўжалик субъектлари фаолияти амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон асаларичилари уюшмасининг 2025-йил 13-ноябрдаги 207-11-сонли маълумотномаси). Мазкур янгилик натижасида маркетинг технологияларидан фойдаланаётган корхоналар улуши 2023-йилга нисбатан 2024-йилда 18,7 фоизга ошган, асал ва асал маҳсулотларини сотиб олиш частотасидаги ўзгаришлар сабабли асаларичилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда сотиш ҳажми 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 33,1 фоизга ўсган;
асаларичилик маҳсулотлари бозорини ривожлантиришнинг 2030-йилгача бўлган давр учун реалистик ва интенсив ўсиш ссенарийларига асосланган кўп вариантли прогноз параметрлари Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси таркибидаги хўжалик субъектлари фаолияти амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон асаларичилари уюшмасининг 2025-йил 13-ноябрдаги 207-11-сонли маълумотномаси). Ушбу янгиликнинг жорий этилиши натижасида Сурхондарё вилоятида асаларичилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 2025-йилда 21,1 фоизга ва мазкур соҳадаги аҳоли бандлиги даражаси 19,7 фоизга ўсган. Ишлаб чиқилган прогноз параметрларига кўра, 2030-йилга келиб Сурхондарё вилоятида асалари оилалари сони реалистик ссенарий бўйича 112 982,1 минггача, интенсив ўсиш ссенарийси бўйича эса 138 287,1 минггача (2024-йилга нисбатан 23,0 фоизга) етиши, асал ишлаб чиқариш ҳажми эса реалистик ссенарий бўйича 1 900 тоннагача, интенсив ссенарий бўйича 12 500 тоннагача ўсиши прогноз қилинган.