Холмуратов Холилла Сариевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда қайта тикланувчи энергия манбаларини инфратузилмасини такомиллаштириш” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5533.
Илмий раҳбар: Матназаров Анвар Рустамович, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Дурумов Темур Ғолибович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда қайта тикланувчи энергия манбалари инфратузилмасини такомиллаштириш боʻйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда қайта тикланувчи энергия манбаларининг (ҚТЕМ) иқтисодий ўсиш ва энергетик хавфсизлик билан боғлиқ натижаларини, шунингдек барқарорлик ва декорбонизация мақсадларини ягона аналитик доирада бирлаштирувчи инфратузилмасининг назарий-консептуал модели таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда қайта тикланувчи энергия манбаларини (ҚТЕМ) ишлаб чиқариш, тармоқ, сақлаш, хизмат кўрсатиш ва институционал инфратузилманинг барча таркибий қисмларини ягона кўрсаткич орқали комплекс баҳолашнинг интеграл индекси (ҚТЕМ Инфраструcтуре Индех - ҚИИ) таклиф этилган;  
 минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЕМ) инфратузилмасини ривожлантиришнинг кластер-дифференциалланган стратегияси юқори потенсиалли ҳудудларда (Хива ва Шовот т.) микро-генерация тизимларини жорий этиш ёндашуви таклиф этилган;
Хоразм вилоятида қайта тикланувчи энергия инфратузилмасини такомиллаштириш орқали минтақа энергия самарадорлигини оширишнинг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда қайта тикланувчи энергия манбалари инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда қайта тикланувчи энергия манбаларини иқтисодий ўсиш, энергетик хавфсизлик, экологик барқарорлик ва декарбонизация мақсадларини ягона аналитик доирада бирлаштирувчи инфратузилмасининг назарий-консептуал модели Хоразм вилоятида энергетика самарадорлигини ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 12-январдаги 7-105-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятда ҚТЕ инфратузилмасини комплекс ривожлантириш ва энергетик қарамликни камайтириш бўйича стратегик қарорлар қабул қилишга имкон берган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда қайта тикланувчи энергия манбаларини (ҚТЕМ) ишлаб чиқариш, тармоқ, сақлаш, хизмат кўрсатиш ва институционал инфратузилманинг барча таркибий қисмларини ягона кўрсаткич орқали комплекс баҳолашнинг интеграл индекси (ҚТЕМ Инфраструcтуре Индех - ҚИИ) бўйича таклиф Хоразм вилояти энергетика инфратузилмасини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштиришда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 12-январдаги 7-105-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида вилоятда ҚТЕ инфратузилмасининг заиф бўғинларини аниқлаш ва устувор ривожлантириш йўналишларини белгилаш  имконияти яратилган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЕМ) инфратузилмасини ривожлантиришнинг кластер-дифференциалланган стратегияси юқори потенсиалли ҳудудларда (Хива ва Шовот т.) микро-генерация тизимларини жорий этиш ёндашуви вилоятда инвестицияларни самарали тақсимлаш бўйича дастурлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 12-январдаги 7-105-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида туманлар салоҳиятига мос дифференциалланган ёндашувни қўллаш ва инвестиция самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
Хоразм вилоятида қайта тикланувчи энергия инфратузилмасини такомиллаштириш орқали минтақа энергия самарадорлигини оширишнинг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари минтақада энергетика самарадорлигини ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 12-январдаги 7-105-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида вилоятда энергия самарадорлигини мониторинг қилиш, сенарий таҳлили асосида стратегик режалаштириш ва 2030-йилга бориб ҚТЕ қувватини 305 МВт га етказиш бўйича мақсадли кўрсаткичларни белгилаш имкон берган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish