Муxaммaдиeв Улуғбeк Нopмeнглиeвичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инвeстиция муxити жoзибaдopлигини oшиpишдa мoлиявий paғбaтлaнтиpишни тaкoмиллaштиpиш”. 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4100.
Илмий раҳбар: Авазходжаев Салохиддин Шахабиддинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.29.02.
Расмий оппонентлар: Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Носиров Эгамқул Исмоилович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор. Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётда инвeстиция муxити жoзибaдopлигини oшиpишдa мoлиявий paғбaтлaнтиpиш дастакларини тaкoмиллaштиpиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат мулки объектлари бўйича инвестиция миқдори ва киритиш муддатини, уни танловга оммавий савдоларга чиқаришда белгиланган бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда янги бошланғич нархини тасдиқлаш таклифи асосланган;
тижорат банклари томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун кредит маблағларини 5 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда ажратиш таклифи асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция муҳитини баҳолаш кўрсаткичлари асосида 2025-2030 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
Нукус шаҳри ва бошқа туманларда белгиланган ҳажмда инвестиция киритиш мажбуриятлари билан ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш тизимини жорий қилиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Инвестиция мухити жозибадорлигини оширишда молиявий рағбатлантиришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон Республикасида давлат мулки объектлари бўйича инвестиция миқдори ва киритиш муддатини, уни танловга чиқаришда белгиланган бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги янги бошланғич нархини тасдиқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 625-сон “Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектларини электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарорининг иловаси билан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектларини электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 6-бандида ўз аксини топган. (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 21 ноябрьдаги № ВЖК-22/12-2063 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат мулки объектларини электрон танлов асосида инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш механизми такомиллаштирилди.
Тижорат банклари томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун кредит маблағларини 5 йиллик имтиёзли муддат билан 10 йил муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 августдаги ПФ-129-сонли “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”-ги Фармони 1-бандининг тўртинчи хатбошисида ўз аксини топди (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 21 ноябрдаги № ВЖК-22/12-2063 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қорақалпоғистонда МИЗлардаги корхоналар сонининг 3 тадан 14 тагача ортиши, инвестиция лойиҳалари сонининг 3 тадан 8 тагача кўпайишига эришилди. 2024 йилда 4382,0 млн сўм маблағ сарфлаб, махсус иқтисодий зоналар ҳудудларида коммуникация тармоқлари, логистика инфратузилмаси, муҳандислик тизимлари ва ишлаб чиқариш майдонларини модернизация қилиш ишлари орқали инвестиция муҳитини жозибадорлигини ошириш механизми такомиллаштирилди.
Инвестиция муҳитини баҳолаш кўрсаткичлари асосида Қорақалпоғистон Республикасига киритиладиган инвестицияларнинг 2025–2030 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган бўлиб инвестиция муҳитини таҳлил қилишга оид ҳужжат ва материалларни тайёрлашда фойдаланиш таклифи амалиётга жорий этилди. (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 21 ноябрьдаги № ВЖК-22/12-2063 сонли маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистонда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимига қисқа муддатли таъсири бўйича баҳолаш натижаларига кўра қисқа муддатда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг йиллик ўсиш суръати 1 фоизга ошганда, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими ўртача 0,84 фоиз пунктга, узоқ муддатда ялпи ҳудудий маҳсулот ўсиш суръати 1 фоизга ошганда, хорижий инвестициялар ҳажми ўртача 0,67 фоиз пунктга кўпайиши аниқланган.
Нукус шаҳрида 1 миллион АҚШ доллари ва қолган туманларда 300 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш мажбурияти билан лойиҳа ташаббускорларига ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 августдаги ПФ-129-сон Фармони 3-банднинг учинчи хатбошисида ўз аксини топган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 21 ноябрьдаги № ВЖК-22/12-2063 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудда хорижий ва маҳаллий инвесторлар иштирокини кучайтириш, шу жумладан, ҳудудда аҳоли жон бошига тўғри келадиган асосий капиталга инвестициялар ҳажмининг 2024 йилдан барқарор ўсиш тенденциясини намоён этиши ҳудудий инвестиция жараёнларининг фаоллашиб бораётганини кўрсатиб, ушбу кўрсаткич 2017 йилда 1528,8 минг сўмни ташкил этган ҳолда, 2024 йилда 10201,2 минг сўмга етди, инвестицияларнинг ҳажмини қарийб етти баробар ошириш имконияти яратилди.