Тилавов Толибжон Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тажрибада сурункали буйрак етишмовчилигида мояклардаги морфологик ўзгаришлар, уларни сумбул илдизи билан коррекциялаш” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4431.
Илмий раҳбар: Ҳасанова Дилноза Аҳроровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Наргиза Баҳодировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали буйрак етишмовчилигида ва сумбул илдизи билан коррекциядан сўнг моякларнинг морфологик ва морфометрик ўзгаришларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор сурункали буйрак етишмовчилиги шароитида тажриба ҳайвонлари моякларида юзага келадиган морфологик ўзгаришлар (уруғ ҳосил қилувчи найчалар атрофияси, сперматоген эпителий дегенерацияси, интерстициал тўқима фиброзлари) комплекс равишда гистологик ва морфометрик усуллар орқали аниқланган;
илк бор тажрибавий сурункали буйрак етишмовчилиги шароитида мояк тўқималарида иммуногистокимёвий усул орқали Ki-67 маркери ёрдамида пролифератив фаоллик баҳоланди ва уруғ ҳосил қилувчи каналчаларнинг сперматоген эпителийсида жойлашган сперматогония ҳамда бирламчи сперматоцит ҳужайраларида пролифератив фаолликнинг сезиларли пасайиши аниқланган;
илк бор сумбул илдизи дамламаси сурункали буйрак етишмовчилиги фонида мояк тўқималарида ривожланадиган дегенератив ўзгаришларга коррекцион таъсир кўрсатиши аниқланди ва унинг сперматогенез жараёнини қисман тиклаш имконияти ҳамда сумбул илдизи таркибидаги биологик фаол моддалар антиоксидант ва трофик таъсир кўрсатиб, мояк тўқималарида микроциркуляцияни яхшилаши, уруғ каналчаларнинг диаметри, сперматоген эпителий қалинлиги ва ҳолатини яхшилаши морфологик кўрсаткичлар орқали исботланди, шунингдек, дамлама билан коррекция қилинган тажриба гуруҳида сперматоген эпителийдаги сперматогония ҳужайраларида Ki-67 позитив ҳужайра сонининг ортиши кузатилиб, унинг пролифератив фаоллик ва сперматогенезни қисман тикловчи таъсири аниқланган;
илк бор тажрибавий сурункали буйрак етишмовчилиги фонида мояклар тузилишидаги гистокимёвий ўзгаришларининг тизимли қонуниятлари ва хусусиятлари исботланган бўлиб, тажриба натижалари ёшга боғлиқ регенератив потенциални кўрсатди, яъни сумбул илдизи экстракти эрта ёшда (3–6 ой) даволаш самаралироқ бўлиб, 9 ойлик каламушларда самарадорлик пасайгани аниқланиб, бу репродуктив тизимни даволашда ёшни ҳисобга олиш зарурлигини исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тадқиқот давомида олинган морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий натижалар асосида сурункали буйрак етишмовчилиги фонида эркаклар репродуктив тизимида юзага келадиган салбий ўзгаришларни эрта босқичда аниқлаш ва баҳолашга хизмат қилувчи диагностик мезонларга () кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор сурункали буйрак етишмовчилиги шароитида тажриба ҳайвонлари моякларида юзага келадиган морфологик ўзгаришлар (уруғ ҳосил қилувчи найчалар атрофияси, сперматоген эпителий дегенерацияси, интерстициал тўқима фиброзлари) комплекс равишда гистологик ва морфометрик усуллар орқали аниқланганлиги Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 11.06.2025-йилдаги 108-сонли ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалининг 05.06.2025-йилдаги 46-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: СБЙ фонида жинсий безларининг ўзгаришларини таҳлил қилиш орқали урология, нефрология ва андрология соҳалари патогенезига йўналтирилган профилактика ва даволаш чораларини ишлаб чиқиш имконияти юзага келади. Бу эса, СБЙ билан оғриган беморлар репродуктив саломатлигини тиклаш ва сақлаб қолиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қўлланилиши мумкин. Иқтисодий самарадорлиги: Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши СБЙ билан боғлиқ репродуктив бузилишларни эрта аниқлаш ва уларни даволашда самаралироқ ёндашувларни қўллаш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, беморларнинг даволаниш харажатларини камайтиришга ва уларнинг меҳнат қобилиятини тиклашга ёрдам беради. Хулоса: Тажрибавий тадқиқотлар ва морфологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир тажрибавий тадқиқот усули учун сарфланган маблағнинг 1700000 сўмгача тежалишига эришилди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор тажрибавий сурункали буйрак етишмовчилиги шароитида мояк тўқималарида иммуногистокимёвий усул орқали Ki-67 маркери ёрдамида пролифератив фаоллик баҳоланди ва уруғ ҳосил қилувчи каналчаларнинг сперматоген эпителийсида жойлашган сперматогония ҳамда бирламчи сперматоцит ҳужайраларида пролифератив фаолликнинг сезиларли пасайиши аниқланганлиги Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 11.06.2025-йилдаги 108-сонли ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалининг 05.06.2025-йилдаги 46-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ki-67 маркерининг аҳамияти шундаки, у сперматогенез жараёнининг пасайишини кўрсатади. Бу эса, СБЙ билан оғриган беморларда репродуктив функциянинг пасайишини эрта аниқлаш ва тегишли чоралар кўриш имконини беради. Ушбу тадқиқот репродуктив тизим саломатлигини баҳолашда муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодий самарадорлиги: Ki-67 маркеридан фойдаланиш СБЙ билан боғлиқ репродуктив муаммоларни диагностика қилишда аниқликни оширади. Бу эса, нотўғри ташхислаш ва самарасиз даволашга кетадиган харажатларни камайтиради. Шунингдек, эрта ташхис қўйиш орқали касалликнинг оғир асоратларини олдини олиш ва беморларнинг даволаниш муддатини қисқартириш мумкин, бу эса тиббий хизмат кўрсатиш харажатларини сезиларли даражада тежашга олиб келади. Хулоса: Тажрибавий тадқиқотлар ва морфологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига бир бемор учун ҳар бир тажрибавий тадқиқот усули учун сарфланган маблағнинг 1400000 сўмгача тежалишига эришилади.
учинчи илмий янгилик: илк бор сумбул илдизи дамламаси сурункали буйрак етишмовчилиги фонида мояк тўқималарида ривожланадиган дегенератив ўзгаришларга коррекцион таъсир кўрсатиши аниқланди ва унинг сперматогенез жараёнини қисман тиклаш имконияти ҳамда сумбул илдизи таркибидаги биологик фаол моддалар антиоксидант ва трофик таъсир кўрсатиб, мояк тўқималарида микроциркуляцияни яхшилаши, уруғ каналчаларнинг диаметри, сперматоген эпителий қалинлиги ва ҳолатини яхшилаши морфологик кўрсаткичлар орқали исботланди, шунингдек, дамлама билан коррекция қилинган тажриба гуруҳида сперматоген эпителийдаги сперматогония ҳужайраларида Ki-67 позитив ҳужайра сонининг ортиши кузатилиб, унинг пролифератив фаоллик ва сперматогенезни қисман тикловчи таъсири аниқланганлиги Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 11.06.2025-йилдаги 108-сонли ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалининг 05.06.2025-йилдаги 46-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу илмий янгилик СБЙ фонида эркак репродуктив саломатлигининг морфологик асосларини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, кейинчалик ушбу ҳолатларнинг олдини олиш, диагностикаси ва даво стратегияларини ишлаб чиқишда муҳим илмий ва амалий асос бўлиб хизмат қилди. Шунингдек, мазкур натижалар клиник амалиётда буйрак касалликлари бўлган беморларнинг репродуктив саломатлигига эътибор қаратиш, уларни мунтазам мониторинг қилиш заруриятини таъкидлайди. Бундай ёндашув репродуктив функцияларнинг эрта бузилишини аниқлаш ва профилактик чораларни кўришда долзарб аҳамият касб этди. Иқтисодий самарадорлиги: Мояклардаги гистокимёвий ўзгаришлар ҳақида олинган маълумотлар касалликнинг патогенезини чуқурроқ тушунишга ёрдам беради. Бу эса, ўз навбатида, СБЙ билан боғлиқ репродуктив муаммоларни даволашда янада мақсадли ва самарали терапия усулларини ишлаб чиқишга олиб келади. Натижада, даволаш самарадорлиги ошади, беморларнинг соғайиш муддати қисқаради ва тиббий хизматларга бўлган эҳтиёж камаяди, бу эса соғлиқни сақлаш тизими учун иқтисодий тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: Тажрибавий тадқиқотлар ва морфологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир тажрибавий тадқиқот усули учун сарфланган маблағнинг 1250000 сўмгача тежалишига эришилади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор тажрибавий сурункали буйрак етишмовчилиги фонида мояклар тузилишидаги гистокимёвий ўзгаришларининг тизимли қонуниятлари ва хусусиятлари исботланган бўлиб, тажриба натижалари ёшга боғлиқ регенератив потенциални кўрсатди, яъни сумбул илдизи экстракти эрта ёшда (3–6 ой) даволаш самаралироқ бўлиб, 9 ойлик каламушларда самарадорлик пасайгани аниқланиб, бу репродуктив тизимни даволашда ёшни ҳисобга олиш зарурлигини исботлаш Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 11.06.2025-йилдаги 108-сонли ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалининг 05.06.2025-йилдаги 46-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Сумбул илдизи каби табиий воситалардан фойдаланиш СБЙ билан оғриган беморлар учун репродуктив саломатликни яхшилашда қўшимча ва хавфсизроқ вариантларни таклиф этади. Бу, ўз навбатида, беморларнинг ҳаёт сифатини оширишга ва уларнинг репродуктив функцияларини сақлаб қолишга ёрдам беради. Шунингдек, ушбу тадқиқот анъанавий тиббиёт ва замонавий фармакология ўртасидаги кўприк вазифасини ўтаб, интегратив тиббиёт ривожига ҳисса қўшади. Иқтисодий самарадорлиги: Сумбул илдизи билан коррекция қилиш усулининг жорий этилиши СБЙ билан боғлиқ репродуктив бузилишларни даволашда анъанавий дори воситаларига нисбатан арзонроқ ва қулайроқ альтернативани тақдим этиши мумкин. Бу эса, тиббий харажатларни камайтиришга ва даволашнинг умумий самарадорлигини оширишга ёрдам беради ҳамда табиий воситалардан фойдаланиш, шунингдек, дори воситаларининг ножўя таъсирларини камайтириб, беморларнинг умумий соғлиғини яхшилашга хизмат қилади. Тажрибавий тадқиқотлар ва морфологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир тажрибавий тадқиқот усули учун сарфланган маблағнинг 1750000 сўмгача тежалишига эришилади. Хулоса: Тадқиқот натижалари асосида олинган маълумотлар урология ва андрологиянинг назарий жиҳатларига маълум миқдорда ҳисса қўшади. Тадқиқот натижаларини клиник жиҳатдан амалиётга тадбиқ этиш, эрта ташхислаш, касалликнинг ривожланиш даражасини, асоратларини камайтириш, шунингдек, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга маълум даражада ёрдам беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish