Абдиева Гульмира Муратбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қовун қуритиш технологик жараёни ва ускуналари параметрларини ишлаб чиқиш», 02.00.17–Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Т1496.
Илмий раҳбар: Искандаров Зафар Самандарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Додаев Кучкор Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Қурбонов Жамшед Мажидович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қовун қуритиш технологик жараёни ва ускуналари параметрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қовунларнинг физик-механик ва иссиқлик-физик хусусиятлари, қовун мевасига механик ишлов бериш ва уни тилимлаб кесишнинг усуллари ишлаб чиқилган;
қуритиш тезлиги константасининг ночизиқ тавсифли ҳарорат билан боғлиқлигининг математик ифодаси ишлаб чиқилган;
қовунни қуритиш жараёнининг мақбул параметрларини танлашда температура шароитларини ҳисобга олувчи математик модели яратилган;
қуритиш тезлиги константаси ва ташқи муҳит асосий омиллари ўзаро алоқасининг корреляция коэффициентлари матрицасининг ҳисоби ишлаб чиқилган;
қуритилган қовуннинг сифат кўрсаткичлари, минерал таркиби билан боғлиқ шифобахш хусусиятлари, тайёр маҳсулотнинг кимёвий таркиби аниқланган;
қовун қуритиш технологик жараёни ва ускуналари параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қовун меваларини энергия тежамкор ИҚ нурланишли ускунасида дастлабки ишлаш ва қуритиш орқали қайта ишлашни технология ва техник воситаларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қуритилган қовун ишлаб чиқариш технологик линиясини ташкил этувчи техник жиҳозлар «ЭКБ Техэкспромт» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 02/032-4188-сон маълумотномаси). Натижада, корхонанинг ишлаб чиқариш унумини 17% га ошириш имконини берган;
яратилган технологик жараён ва ускуналар Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Чимбой ва Кегайли туманлари фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 02/032-4188-сон маълумотномаси). Натижада қовун тилимларини қуритиш муддати 36 соатдан 22 соатгача қисқартириш ва қуритилган қовун миқдори 1,3 баробаргача ошириш, бунда фурфурол ва меланоидинларнинг ҳосил бўлишини кескин камайтириш имконини берган.