Қодиров Ҳумоюн Толибжон ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарнинг экспорт салоҳиятини бошқаришнинг методологик асосларини такомиллаштириш (Фарғона водийсидаги тўқимачилик саноати корхоналари мисолида)”, 08.00.13 – Менежмент.
Фан доктори (DSc) диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Iqt948.
Илмий маслаҳатчи: Мухитдинов Шуҳрат Зиявитдинович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.15.07.
Расмий оппонентлар: Джурабаев Отабек Джурабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Носиров Илҳом Аббосович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Миржалолова Дилдора Шухратовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: корхоналарнинг экспорт салоҳиятини бошқаришнинг методологик асосларини такомиллаштириш юзасидан илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
услубий ёндашувга кўра “корхоналар экспорт салоҳиятини бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхоналарнинг ташқи бозорларда рақобатбардошликни ошириш, экспорт ҳажмини кенгайтириш, маҳсулот диверсификацияси ва қўшилган қиймат улушини кўпайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва рискларни камайтириш бўйича самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш ҳамда мониторинг тизими билан узвий боғлиқлиги жиҳатидан такомиллаштирилган; 
корхоналар умумий экспорт салоҳиятини баҳолаш методологияси экспортнинг асосий жиҳатлари интеграл индексининг “оптимал даража” (0,8 ≤ УСИопт. ≤ 1,0), “меъёрий даража” (0,6 ≤ УСИмеъёр. < 0,79), “барқарор даража” (0,4 ≤ УСИбарқ. < 0,59), “минимал даража” (0 ≤ УСИмин. < 0,39) чегаравий қийматлари белгилаш асосида такомиллаштирилган; 
корхоналарнинг экспорт салоҳиятини бошқариш механизми корхонанинг бошқарув, молиявий, маркетинг, логистика ва рискка бардошлилик салоҳиятини функсионал блоклар бўйича “экспорт салоҳияти профили” асосида баҳолашда устувор экспорт сегменти сифатида танлаш ва ресурсларни шу сегментларга мақсадли қайта тақсимлаш тартиби ва миқдорий чегараси (УЕС ≥ 70 балл) белгилаш орқали такомиллаштирилган;
ҳудудларнинг тўқимачилик саноати экспорт салоҳиятини самарали бошқариш мақсадида уларнинг экспорт салоҳиятини интеграл экспорт рейтинг индекси асосида “стратегик даража” (1,0 - 0,8), “илғор даража” (0,79 - 0,6), “барқарор даража” (0,59 - 0,4), “чекланган даража” (0,39 - 0,2) ва “минимал даража” (0,19 - 0) мезон чегараларида баҳолаш ва бошқариш таклифи асосланган;
Фарғона водийси вилоятларининг тўқимачилик саноати экспорт ҳажмига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар экспорт салоҳияти ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Корхоналарнинг экспорт салоҳиятини бошқаришнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “экспорт салоҳиятини бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ташқи бозорларда рақобатбардошликни ошириш, экспорт ҳажмини кенгайтириш, маҳсулот диверсификацияси ва қўшилган қиймат улушини кўпайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва рискларни камайтириш бўйича самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш ҳамда мониторинг тизими билан узвий боғлиқлиги жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Бизнесни тадқиқ этиш усуллар” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи).  Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ва тадқиқотчиларда корхоналарнинг экспорт салоҳиятини самарали бошқариш, ташқи бозорларда рақобатбардошликни ошириш, экспорт ҳажмини кенгайтириш, маҳсулот диверсификацияси ва қўшилган қиймат улушини кўпайтириш бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларини кенгайтириш имкони яратилган;
корхоналар умумий экспорт салоҳиятини баҳолаш методологияси экспортнинг асосий жиҳатлари интеграл индексининг “оптимал даража” (0,8 ≤ УСИопт. ≤ 1,0), “меъёрий даража” (0,6 ≤ УСИмеъёр. < 0,79), “барқарор даража” (0,4 ≤ УСИбарқ. < 0,59), “минимал даража” (0 ≤ УСИмин. < 0,39) чегаравий қийматлари асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Фарғона водийси вилоятларида тадбиркорлик субектларининг экспорт фаолиятини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 4-майдаги 01-06-29-4336-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида экспорт салоҳиятини баҳолаш методологияси Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг фаолиятида муваффақиятли қўлланилиб, ушбу ёндашувни жорий этиш натижасида корхоналар экспорт имкониятларини 85-90% аниқликда ташхислаш, самарали бошқарув қарорлари орқали умумий самарадорликни 15-20%га ошириш, оптимал ресурс тақсимоти асосида инвестиция қайтишини 12-15%га таъминлаш билан бирга экспорт салоҳиятининг 20-25%га ўсишига замин яратган;
корхоналарнинг экспорт салоҳиятини бошқариш механизми корхонанинг бошқарув, молиявий, маркетинг, логистика ва рискка бардошлилик салоҳиятини функсионал блоклар бўйича “экспорт салоҳияти профили” асосида баҳолашда устувор экспорт сегменти сифатида танлаш ва ресурсларни шу сегментларга мақсадли қайта тақсимлаш тартиби ва миқдорий чегараси (УЕС ≥ 70 балл) белгилаш орқали такомиллаштирилган таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 4-майдаги 01-06-29-4336-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида корхоналарнинг экспорт салоҳияти бешта функсионал блок - бошқарув, молия, маркетинг, логистика ва рискка бардошлилик бўйича баҳоланган. УЕС ≥ 70 балл бўлган йўналишлар устувор экспорт сегменти сифатида танланиб, ресурслар шу сегментларга мақсадли йўналтирилган. Бу экспорт бозорини танлаш, харажатларни оптималлаштириш ва экспорт самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
ҳудудларнинг тўқимачилик саноати экспорт салоҳиятини самарали бошқариш мақсадида уларнинг экспорт салоҳиятини интеграл экспорт рейтинг индекси асосида “стратегик даража” (1,0 - 0,8), “илғор даража” (0,79 - 0,6), “барқарор даража” (0,59 - 0,4), “чекланган даража” (0,39 - 0,2) ва “минимал даража” (0,19 - 0) мезон чегараларида баҳолаш ва бошқариш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 4-майдаги 01-06-29-4336-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий қилиш натижасида ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини аниқ ва холис баҳолаш, халқаро бозорлардаги рақобатбардошлигини таъминлаш, самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш ҳамда давлат томонидан кўмаклашиш чораларини мақсадли йўналтириш имконияти яратилган. Ушбу ёндашув асосида ишлаб чиқилган баҳолаш мезонлари “Ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш дастури”ни шакллантириш жараёнида қўлланилиб, натижада экспорт салоҳиятини илмий асосда таҳлил қилиш ва ҳудудлар билан манзилли ишлаш имконияти яратилган. Бу эса ҳудудий саноатнинг рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт ҳажмини барқарор ривожлантиришга замин яратган; 
Фарғона водийси вилоятларининг тўқимачилик саноати экспорт ҳажмига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар экспорт салоҳияти ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг “Фарғона водийси вилоятларида тадбиркорлик субектларининг экспорт фаолиятини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 4-майдаги 01-06-29-4336-сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таркибидаги йирик корхоналари учун 2030-йилгача экспорт ҳажмини оширишга қаратилган стратегик “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, бу ёндашув экспорт салоҳиятини бошқариш нуқтаи назаридан минтақанинг тўқимачилик саноатида фаолиятни илмий асосда режалаштириш, самарадорликни ошириш ва халқаро бозорларга интеграциялашувни жадаллаштиришга замин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish