Умаров Бехзод Турғунпўлатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Картошка саралаш машинасини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш», 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Т614.
Илмий раҳбар: Бахадиров Гайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентлар: Имомқулов Қутбиддин Боқижонович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Пайзиев Ғайбулло Қодирович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: картошка туганакларини ташқи ўлчамларига кўра, бир нечта фракцияларга ажратиш учун мўлжалланган такомиллашган саралаш юзасига ва юқори самарадорликка эга бўлган саралаш машинасининг конструкциясини ишлаб чиқиш ва унинг параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тасмалар орасидаги масофани созловчи механизмга ҳамда тасмалараро фарқли тезликка эга бўлган, картошкани кам шикастлайдиган энергия ва ресурс тежамкор саралаш машинасининг такомиллашган конструкцияси ишлаб чиқилган;
саралаш машинасининг ишчи юзасини ташкил этадиган тасмаларнинг тезликлари турлича бўлишини инобатга олган ҳолда картошка туганакларининг саралаш юзасидаги ҳаракатини ифодалайдиган математик модель ишлаб чиқилган;
саралаш жараёнида картошка туганакларининг геометрик ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг мураккаб ҳаракатини таъминлайдиган тасмалар тезликлари фарқининг мақбул қийматини аниқлаш имконини берадиган математик ифода ишлаб чиқилган;
картошканинг турли навларида туганакларнинг геометрик шакллари ва ўлчам-масса кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда саралаш машинасининг аниқлик даражасини таъминлайдиган конструктив ҳамда кинематик параметрларини аниқлаш учун аналитик ечимлар (математик тенгламалар) олинган;
картошка туганакларини саралайдиган машина ишчи қисмларининг мақбул параметрлари уларни иш сифат кўрсаткичлари, яъни секин ва тез ҳаракатланадиган тасмалар тезликлари ҳамда тасмалар орасидаги бурчак ўзгаришини инобатга олган ҳолда кўп омилли тажрибаларда олинган регрессия тенгламаларини ечиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Картошка саралаш машинасини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
картошкани кам шикастлайдиган энергия ва ресурс тежамкор саралаш машинасига Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Саралаш машинаси», №FAP 01241-2017 й.). Натижада картошкани аниқ саралайдиган саралаш машинасининг конструкциясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
картошка саралаш машинаси Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги «Ismoil Nozimobod Fayz» фермер хўжалигида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 24 сентябрдаги 02/023-245-сон маълумотномаси). Натижада картошка ҳосилини саралашга сарфланадиган вақт қўлда саралаганга нисбатан 10 баробар камайган, саралаш аниқлиги ортган, шунингдек 10 тонна картошка ҳосилини саралашда 1000000 сўм маблағ тежаб қолинган.