Ахтамов Миржалол Ахтам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шоли генотипларининг стресс омилларга бардошлилигини ўрганиш ва улардан амалий селекцияда фойдаланиш”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Qx1186.
Илмий раҳбар: Эргашев Муҳаммаджон Араббоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шоличилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Qх.01.02.
Расмий оппонентлар: Курбонов Аброржон Ёркинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Уразметов Қахрамон Каримбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шоли нав намуналарини ўрта даражада тупроқ шўрланишига ва униб чиқиш фазасида ҳавонинг паст ҳароратига чидамлилигини баҳолаш ҳамда стресс омилларга чидамли қимматли-хўжалик белгиларига эга шоли навларни яратиш учун бошланғич манбаларни танлаб олиш ва улардан селекцияда фойдаланиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор шолининг жаҳон генофондидан олинган ва интродукция қилинган нав намуналарининг ҳар хил экологик-географик гуруҳлари асосий белги ва хусусиятлари бўйича паст ҳароратда униб чиқиш ва шўрга чидамлилиги баҳоланган;
шолида паст ҳароратга чидамлилик ва ҳосилдорлик ўртасида кучли ижобий боғлиқлик (r = 0,71), шўр муҳитда майса бўйи ва илдиз узунлиги ўртасида ўртача боғлиқлик (r = 0,4991) қайд этилиб, бу чидамлилик белгисининг илдиз системаси ривожланиши билан узвий боғлиқлиги исботланган;
табиий шўр шароитда ўсимлик бўйи, рўвак узунлиги, маҳсулдор тупланиш, ўсув даври, эрта вегетатив ривожланиш, гуллаш-пишиш даврларида шўрга чидамлилик, 1000 дона дон вазни ва ҳосилдорлик каби кўрсаткичлар асосида нав намуналардан селекцион-генетик илмий тадқиқотларда маркёр сифатида фойдаланиш имконияти аниқланган;
амалга оширилган ассоциатив хариталаш натижасида TASSEL дастурининг GLM ва MLM моделлари орқали паст ҳароратда унувчанлик коэфиценти (LTG_Gr) билан ишончли боғланган 7 та SSR маркерлар танлаб олиниб, ушбу маркерлар фенотипик ўзгарувчанликнинг 23–56 % қисмини изоҳлаб бериши ва ушбу локусларни QTL сифатида селекция жараёнларида қўллаш мумкинлиги аниқланган;
SSR микросателлит маркерлар ёрдамида шоли нав намуналари ўртасидаги генетик полиморфизм баҳоланиб, юқори даражада генетик хилма-хиллик мавжудлиги аниқланган ва STRUCTURE дастурида ўтказилган популяцион таҳлиллар натижасида тадқиқот намуналари асосан 2–3 та субпопуляцияга ажралиши кузатилиб, бу орқали генетик структуранинг нисбатан мураккаб эканлиги тасдиқланган;
биоинформатик таҳлиллар натижасида COLD1, OsDREB1C, OsICE1, OsMYB3R-2, OsP5CS, OsLEA3, OsGSTL2 ва CAMTA генларининг паст ҳароратга чидамлиликда муҳим рол ўйнаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шоли нав намуналарини ўртача даражада тупроқ шўрланишига ва униб чиқиш фазасида ҳавонинг паст ҳароратига чидамлилигини баҳолаш ҳамда мураккаб стресс омилларга чидамли қимматли-хўжалик белгиларига эга шоли навларни яратишда бошланғич манбаларни танлаш мавзусида oлиб бoрилган илмий ва амалий тадқиқoтлар натижасида:
ўрганилган шоли нав намуналари асосида эрта вегетатив ривожланиш, гуллаш, тўла пишиш даврларида шўрга чидамли, эрта-ўртапишар, ўсимлик бўйи, рўвак узунлиги, маҳсулдор тупланиш, 1000 дона дон вазни, ҳосилдорлиги ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари бўйича назорат навларидан юқори бўлган K-106 (5967 x O‘zbek-5), С-9 (Nukus-2 x IR 147-F7), С-5 (Iskandar x IR 17-F7), K-88 (Worin-22), K-100 (139-Afg’on -1), K-142 (1957-82), K-91 (K-1-1), K-97 (D 222), K-90 (Owori mokri), K-129 (IR 79913-13-20-2), K-130 (IR 805-088-194-1) нав намуналар ва тизмалар яратилиб, Хоразм вилояти Гурлан туманида жойлашган Шоличилик ИТИнинг Хоразм филиалида 0,30 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 28-январдаги №05/05-03-36-сон маълумотномаси). Натижада, шоли генофонди ўсимлик бўйи 114,7-138,0 см, рўвак узунлиги 20,1-28,3 см, маҳсулдор тупланиши 2,0-3,0 дона,1000 дона дон вазни 24,0-33,2 г ва ҳосилдорлиги 5,6-6,5 т/га бўлган юқори иқтисодий самарадорликка эга бошланғич ашёлар билан бойитилган;
яратилган турли қимматли-хўжалик белгиларига эга униб чиқиш даврида паст ҳароратга чидамли K-341 (Д-80), K-191 (WAB 880-138-18), C-14 (Mustaqillik x Worin 22-F8), C-13 (Lazurniy x IR 141-F8), K-18(D-122), K-87 (Wongrim-43), K-187 (WAB 450 -11-1), K-37 (K-00412), C-16(UzRos 7-13 x Admiral-F7), C-11 (Ahmad sholi x IR14632–2–3- F7), C-7 (Guljahon x NR-10239-20-2-2-1-F7) каби нав намуналар ва тизмалар Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида Шоличилик ИТИнинг Шоли генетикаси ва селекцияси лабораторияси тажриба даласида 0,50 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 28-январдаги №05/05-03-36-сон маълумотномаси). Натижада, шоли генофонди ўртапишар, ўсимлик бўйи 116,5-157,5 см, маҳсулдор тупланиши 2,3-3,3 дона, рўвак узунлиги 18,7-27,7 см, 1000 дона дон вазни 27,2-36,6 г ва ҳосилдорлиги 6,9-8,8 т/га бўлган юқори иқтисодий самарадорликка эга бошланғич ашёлар билан бойитилган ва ва ушбу нав намуналарни селекцион-генетик изланишларда маркёр сифатида фойдаланиш имконияти яратилган;
тадқиқотлар натижасида яратилган 11 та шўрга чидамли (K-106 (5967xO‘zbek-5), С-9 (Nukus-2 x IR 147-F7), С-5 (Iskandar x IR 17-F7), K-88 (Worin-22), K-100 (139-Afg’on -1), K-142 (1957-82), K-91 (K-1-1), K-97 (D 222), K-90 (Owori mokri), K-129 (IR 79913-13-20-2), K-130 (IR 805-088-194-1)) ва 11 та паст ҳароратга чидамли (K-341 (Д-80), K-191 (WAB 880-138-18), C-14 (Mustaqillik x Worin 22-F8), C-13 (Lazurniy x IR 141-F8), K-18(D-122), K-87 (Wongrim-43), K-187 (WAB 450 -11-1), K-37 (K-00412), C-16(UzRos 7-13 x Admiral-F7), C-11 (Ahmad sholi x IR14632–2–3- F7), C-7 (Guljahon x NR-10239-20-2-2-1-F7)) нав намуналар ва тизмалар қишлоқ хўжалик экинлари Миллий генбанки генеофондига топширилган ва амалий селекцияда фойдаланилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 28-январдаги №05/05-03-36-сон маълумотномаси). Натижада, ҳозирги ва келажак авлод учун кафолатли сақлаш мақсадида топширилган ушбу шоли нав намуналари ва тизмалари генетик-селекцион тадқиқотларда бошланғич манба сифатида фойдаланишга имкон берган.