Қўчқоров Собиржон Каримжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чизелли юмшаткич текислагичининг параметрларини асослаш», 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/T1203.
Илмий раҳбар: Хушвақтов Ботир Вохидович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентлар: Тожиев Расулжон Жумабоевич, техника фанлари доктори, профессор; Худояров Анвар Назиржонович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чизелли юмшаткич текислагичининг минимал энергия сарфланган ҳолда талаб даражасидаги иш сифатини таъминлайдиган тури ва параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
текислагич билан жиҳозланган чизелли-юмшаткичнинг конструктив схемаси ва технологик иш жараёни ишлаб чиқилган;
текислагичнинг параметрлари унинг тупроқ бўлаклари билан таъсирлашиш вақти ва дала юзасининг текисланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
текислагичга бериладиган тик босим кучи чизелли юмшаткич томонидан ишлов берилган тупроқ қатламининг талаб даражасида зичланишини таъминлаш шарти асосида аниқланган;
ишлаб чиқилган текислагичнинг мақбул параметрлари зичловчи қисмининг ўрнатилиш бурчаги ва узунлигини, текисловчи қисмнинг эгилиш бурчагини ҳамда унга бериладиган тик босим кучини инобатга олган ҳолда кўп омилли тажрибаларда олинган регрессия тенгламаларини ечиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чизелли юмшаткич текислагичининг параметрларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган текислагич билан жиҳозланган чизелли юмшаткичнинг саноат нусхаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (техникавий шартлар ва чизмалар) «BMKB-Agromash» АЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 24 сентябрдаги 02/023-2564-сон маълумотномаси). Натижада асосланган тур ва параметрларга эга текислагич билан жиҳозланган чизелли юмшаткични ишлаб чиқариш имкони яратилган;
ерларни дон ва такрорий экинларни экишга тайёрлаш учун ишлаб чиқилган текислагич билан жиҳозланган чизелли юмшаткич Наманган вилояти Тўрақўрғон ва Чуст туманларидаги фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 24 сентябрдаги 02/023-2564-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган текислагич билан жиҳозланган чизелли юмшаткич қўлланилганда меҳнат сарфи 25,3 фоизга ва бир гектар ерга сарфланадиган эксплуатацион харажатлар эса 21,9 фоизга камайишига эришилган.