Ахмедов Санжар Темур ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Хизмат кўрсатиш соҳасида кичик корхоналар рақобатбардошлигини ошириш”, 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.4.PhD/Iqt4666
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Пўлатов Муҳиддин Эгамбердиевич
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Алимова Машхура Тоирхоновна; Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети профессори, иқтисодиёт фанлари доктори Арабов Нурали Уралович
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 
иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида кичик корхоналар рақобатбардошлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш соҳасида кичик корхоналар рақобатбардошлик даражасини интеграл баҳолаш усули корхона рақобатбардошлик кўрсаткичини паст (0,214≤ Ис <0,409), ўрта (0,410≤ Ис <0,604) ва юқори (0, 605 ≤ Ис <0, 798) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда рақобатбардошлик даражасининг ҳар бир тоифаси бўйича корхоналарни ривожланиш босқичи, ички имкониятлари ва бозор талабларига мослигига кўра тизимлаштириш асосида такомилаштирилган;  
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг давлат дастурлари доирасида белгиланган вазифаларга мувофиқ соҳада кичик корхоналар инновацион ривожланиши ва мослашувчанлигини таъминлаш, хизматларни мижозларга йўналтириш, стратегик ҳамкорликни амалга ошириш, инсон капиталини ривожлантириш, хизматларни табақалаштириш, соҳада инновацион инфратузилмани ривожлантириш ҳамда хизматлар сифати ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган стратегияни ишлаб чиқиш таклифи асосланган;
хизмат кўрсатиш соҳасида кичик корхонани ресурс салоҳияти, рақобат даражаси ва стратегик имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, унинг рақобат устунликларини яратиш, корхона рақобатбардошлик ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий самарадорлигига эришиш асосида кичик корхона рақобатбардошлигини ошириш модели ишлаб чиқилган;
Самарқанд вилоятида хизмат кўрсатиш соҳасининг барқарор ривожланиш тенденсиялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида жами хизматлар ҳажми динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди. Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2030-йилга келиб, Самарқанд вилоятида жами хизматлар ҳажми 2,2 мартага ошириш имконини беради.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш соҳасида кичик корхоналар рақобатбардошлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
хизмат кўрсатиш соҳасида кичик корхоналар рақобатбардошлик даражасини интеграл баҳолаш усулини корхона рақобатбардошлик кўрсаткичини паст (0,214≤ Ис <0,409), ўрта (0,410≤ Ис <0,604) ва юқори (0, 605 ≤ Ис <0, 798) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда рақобатбардошлик даражасининг ҳар бир тоифаси бўйича корхоналарни ривожланиш босқичи, ички имкониятлари ва бозор талабларига мослигига кўра тизимлаштириш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2026-2027-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 27-февралдаги 01-06-30-1793-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш соҳасида кичик корхоналар рақобатбардошлик даражасини тоифаларга гуруҳлаш асосида уларнинг рақобат устунлигини таъминлаш йўналишларини аниқлаш ва хизматларнинг бозор сиғимини кенгайтириш бўйича бошқарув қарорлари оптималлигига эришишга муайян даражада хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг давлат дастурлари доирасида белгиланган вазифаларга мувофиқ соҳада кичик корхоналар инновацион ривожланиши ва мослашувчанлигини таъминлаш, хизматларни мижозларга йўналтириш, стратегик ҳамкорликни амалга ошириш, инсон капиталини ривожлантириш, хизматларни табақалаштириш, соҳада инновацион инфратузилмани ривожлантириш ҳамда хизматлар сифати ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган стратегияни ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2026-2027-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 27-февралдаги 01-06-30-1793-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш соҳада кичик корхоналар рақобатбардошлигига эришиш ва иқтисодий самарадорликни ошириш бўйича қарорларни қабул қилишнинг иқтисодий асосланганлик даражасини ошириш имконини берган;
хизмат кўрсатиш соҳасида кичик корхонани ресурс салоҳияти, рақобат даражаси ва стратегик имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, унинг рақобат устунликларини яратиш, корхона рақобатбардошлик ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий самарадорлигига эришиш асосида кичик корхона рақобатбардошлигини ошириш модели Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2026-2027-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 27-февралдаги 01-06-30-1793-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш корхонада турли усуллар ва воситалардан фойдаланиш орқали узоқ муддатли ва барқарор рақобатдош устунликларни ривожлантириш ва бозорда рақобатбардош мавқеини яхшилаш имконини берган;
Самарқанд вилоятида хизмат кўрсатиш соҳасининг барқарор ривожланиш тенденсиялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида жами хизматлар ҳажми динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2026-2030-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” Йўл хариталарини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 27-февралдаги 01-06-30-1793-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2030-йилга келиб, Самарқанд вилоятида жами хизматлар ҳажми 2,2 мартага ошириш имконини беради.    

Yangiliklarga obuna bo‘lish