Maxмудова Гулчехра Дилшадбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси ҳимояси ҳaқидa эълон
I. Умумий мaълумотлaр.
Диссертaция мaвзуси, иxтисослик цифри (илмий дaрaжa берилaдигaн фaн тaрмоғи номи): «Оламнинг лисоний манзарасида “табиат” концептининг акс этиши(инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)», 10.00.06 – Қиёсий aдaбиётшунослик, чоғиштирмa тилшунослик вa тaржимaшунослик (филология фaнлaри).
Диссертaция мaвзуси рўйxaтгa олингaн рaқaм: № B2024.3.PhD/Fil5079.
Илмий рaҳбaр: Исроилова Дилдорахон Мухтаровна, педагогика фaнлaри доктори (DSc), профессор.
Диссертaция бaжaрилгaн муaссaсa номи: Андижон дaвлaт тиббиёт институти.
ИК фaолият кўрсaтaётгaн муaссaсa номи, ИК рaқaми: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.35.02.
Рaсмий оппонентлaр: Холмирзаев Бахтиёр Мирзамахмудович, филология фaнлaри номзоди, доцент; Ганиева Дилдора Азизовна, филология фaнлaри доктори (DSc), профессор.
Етaкчи тaшкилот: Фaрғонa дaвлaт университети.
Диссертaция йўнaлиши: нaзaрий вa aмaлий aҳaмиятгa молик.
II. Тaдқиқотнинг мaқсaди инглиз ва ўзбек тилларида “табиат/nature” концептининг семантикасини ифодаловчи лексик бирликлар ва бадиий матнларда структур-семантик, коммуникатив, прагматик, лингвокогнитив ва лингвокултурологик жиҳатларини қиёсий типологик таҳлил қилишдан иборат.
III. Тaдқиқотнинг илмий янгилиги қуйидaгилaрдaн иборaт:
инглиз ва ўзбек тилларида “табиат/nature” концептини ифодаловчи лисоний бирликлар таркибида асосий 9 та инглизча ва 6 та ўзбекча компонент аниқланиб, уларнинг семантик ҳамда стилистик хусусиятлари қиёсий таҳлил асосида белгиланган ва мазкур компонентларнинг тил тизимидаги функционал жойланиши ва лингвокултурологик қиймати илмий жиҳатдан асосланган;
“табиат/nature” концептининг инглиз ва ўзбек бадиий матнлари, мақоллари ва маталларида стилистик функцияга эга тил бирликлари орқали ифодаланиши аниқланиб, унинг метафорик (табиат - она, табиат – куч), персонификацион, акциологик-баҳоловчи (меҳрибон/шафқатсиз табиат), сабаб-натижавий (инсон ҳаракати ва табиат ўртасидаги муносабат), маконий-тасвирий (ландшафт, фасллар ва иқлим орқали концептуализация) ҳамда паремиологик моделлари белгиланган,мазкур структуравий моделларининг умумий ва миллий хусусиятлари илмий жиҳатдан далилланган;
“табиат/nature” концепти доирасида лексик-семантик майдон, концептуал макон ва тушунча ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланиб, концерт ва ментал структура чегараларини белгиловчи универсал ҳамда миллий компонентлар нисбатлари белгиланган, шунингдек, мазкур концептнинг аксиологик баҳоланиши, антропоцентриклик даражаси, образлилик ва метафорик концептуализация хусусиятлари ҳамда маданий-рамзий юкламасини тавсифловчи лингвокултурологик мезонлар ишлаб чиқилган;
инглиз ва ўзбек тилларида “табиат/nature” концепти ифодаланадиган лексик бирликлар қиёсий ёндашув асосида таҳлил қилиниб, уларнинг семантик ва структур хусусиятлари “homeland, family, nature” ҳамда “ватан,оила,табиат” каби концептуал боғланишлар доирасида ўрганилган ва мазкур бирликлар ўртасидаги мазмуний ҳамда структур ўхшашлик (изоморфик) ва фарқлилик (алломорфик) хусусиятлари аниқланган.
IV. Тaдқиқот нaтижaлaрининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида “табиат/nature” концептининг лингвокултурологик хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
“табиат/nature” концептига оид тил бирликларининг бадиий матнларда, мақол ва маталларда бўлган структура моделлари, шунингдек, инглиз ва ўзбек тилларидаги универсал ва ўзига хос хусусиятлари, лексик-семантик, концептуал маъно ва тушунча ўртасидаги "табиат/nature" концептининг лингвокултурологик моҳияти чуқур тахлил қилиниб,инглиз тилидаги "табиат/nature" концептига оид 9 хил лексемалар ҳамда ўзбек тилидаги 6 хил лексемалар аниқланганлигига оид хулосалардан 2023-2024 йилларда бажарилган I-203-4 рақамли Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар номоддий миллий меросни ривожлантириш шўъбаси томонидан ўзбек халқининг бой миллий тил анъаналари, номоддий маданий мероси, ижтимоий қадриятларимизнинг миллатлараро муносабатларни йўлга қўйиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш борасида тузилган "Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш" номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган.(Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йилнинг 14-июлдаги № 02-14-06-907 сонли маълумотномаси). Натижада илмий хулосаларнинг қўлланилиши,шунингдек,фойдаланилган илмий-методик тавсиялар лойиҳа ишланмаларининг такомиллашига хизмат қилди.
"табиат" концептига оид тил бирликларининг бадиий матнларда,мақол ва маталларда бўлган структура моделлари,шунингдек,инглиз ва ўзбек тилларидаги универсал ва ўзига хос хусусиятларига доир таҳлилларидан чоғиштирилаётган тилларда "табиат" концептини шакллантирувчи инглиз тилидаги "nature" homeland,family, ўзбек тилидаги "табиат" ватан,оила каби лисоний бирликларнинг семантик жадваллари ва синонимлар ўртасидаги муносабатга оид хулосалардан 2020-2023 - йилларда амалга оширилган FZ-201912099 рақамли "Ўзбек фолклорининг ўзбек, инглиз тилларидаги web сайти ва мултимедиа маҳсулотини яратиш" номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Наманган Давлат Университети 2025-йилнинг 16-июлдаги №5110-09/08 сонли маълумотномаси). Натижада тақдим этилган маълумотлар инглиз ва ўзбек тилларидаги "табиат" концептининг лингвокултурологик моҳиятига кўра ўзига ҳос тиллараро ўхшашлик (изоморфик) ва фарқлилик (алломорфик) жиҳатларига доир лингвостатистик мезонлар ишлаб чиқишга хизмат қилган.
"табиат" концептининг инглиз ва ўзбек тилларида ифодаланишининг лисоний олам манзарасида" мавзусидаги диссертация доирасидаги ишлаб чиқилган чоғиштирилаётган тилларда "табиат/nature" концептига оид тил бирликларининг синтагматик пландаги валентлик имкониятлари, "табиат" концептига тегишли лисоний бирликларнинг аҳамияти, уларнинг прагматик, функционал ва семантик хусусиятлари, "табиат" лексемасининг морфологик таркибига асосланган таянч ва трасформацион моделларига доир хулосалардан 2024-2025-йиллар давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган "Таълим ва тараққиёт", "Адабий жараён", "Жаҳон адабиёти" каби машҳур кўрсатувлар ва эшитиришларнинг сценарийларини яратишда муҳим асос сифатида қўлланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” Ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йилнинг 18-июлдаги 05-09-1170-сонли маълумотномаси). Натижада, тингловчиларни инглиз ва ўзбек тилларидаги "табиат" концептининг шаклланиши, ясалиши, унинг лингвокултурологик хусусиятлари билан таништиришда ҳамда "табиат" концептининг ўзига хос хусусиятлари юзасидан илмий-амалий тавсиялар оммалаштирилган.