Каюмова Шахноза Кобилжоновнанинг филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Ўзбек ва инглиз тилларида гидроним компонентли ҳамда уларга хос бирликлар қўлланган мақолларнинг чоғиштирма тадқиқи” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2025.1.DSc/Fil 612.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети.
Илмий раҳбар: Бакиров Поён Уралович, филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, PhD.03/27.12.2025.Fil.13.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Жўраева Бибиш Муҳсиновна, филология фанлари доктори, профессор, Умурқулов Зафар Бекпўлатович, филология фанлари доктори
(DSc) доцент, Мирсанов Ғайбулло Қулмуродович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида гидроним компонентли ҳамда уларга хос бирликлар қўлланган мақолларнинг ўхшаш ва ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз мақоллари ҳар иккала халқ тилининг миллий-лисоний хусусиятлари, тил ва нутқ маданияти, миллий менталитети, дунёқараши, руҳияти, диний-эътиқодий қарашлари, ўзига хос урф-одат ва маросимлари, поетик тафаккури каби омиллар интеграцияси негизида шаклланганлиги далилланган;
ўзбек тилида гидроним компонентли ҳамда уларга хос бирликлар қўлланилган мақолларнинг гидроним консептлари микро майдонларда илм, касб-ҳунар, яхшилик ва ёмонлик, ватан ва ватанпарварлик каби мавзувий майдон доирасида қўлланилган бўлса, инглиз тилида мазкур консепт доирасидаги мақоллар микро майдонларда илм, касб-ҳунар, муҳаббат ва бевафолик, қадр-қиммат ва қадрсизлик, сабр-қаноат ва сабрсизлик каби мавзувий майдон доирасида қўлланиш устиворлиги асосланган;
ҳар иккала тиллардаги гидронимик мақоллар океоним, палегоним, лимноним, гелоним, потамоним каби мавзуий гуруҳлар асосида намоён бўлиб, мазмунан гидроним консептли мақоллар асосан тўлқин, булоқ, сой, томчи, шаршара каби сув билан боғлиқ атамалар ва сув билан боғлиқ мажозий маъно интеграциясида воқеланиши аниқланган;
қиёсланаётган тиллар кесимида мақолларнинг контексти ва маданий аҳамиятини тўғри етказишда эквивалент, тавсифий, гибрид, метафорик мослаштириш, фонетик ва ритмик мослаштириш таржима усулларининг устиворлиги ҳамда таржимада улар моноеквивалентлик, полиеквивалентлик, маъновий эквивалентлик, эквиваленциз каби турларда гап тема ва ремасини белгилаши исботланган;
ўзбек ва инглиз гидроним компонентли ҳамда уларга хос бирликлар қўлланган мақолларда метафора, метонимия ва синекдоха каби кўчим турлари халқ тилининг бадиий ва стилистик имкониятларини, тасвирийлик, образлилик, ахлоқий, тарбиявий ҳамда фалсафий маъноларни ифодалашда таъсирчанликни таъминлаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида гидроним компонентли ҳамда уларга хос бирликлар қўлланган мақолларнинг чоғиштирма тадқиқи жараёнида ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
ўзбек ва инглиз мақоллари ҳар иккала халқ тилининг миллий-лисоний хусусиятлари, тил ва нутқ маданияти, миллий менталитети, дунёқараши, руҳияти, диний-эътиқодий қарашлари, ўзига хос урф-одат ва маросимлари, поетик тафаккури каби омиллар интеграцияси негизида шаклланганлиги оид назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023 йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 22-январ № 04/01-240-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларидаги мақолларнинг семантикаси ва лингвомаданий таҳлили асосида замонавий қиёсий паремиологияга доир муаммоларнинг ечимини топишнинг янги йўналишларини очиб беришга хизмат қилган;
ўзбек тилида гидроним компонентли ҳамда уларга хос бирликлар қўлланилган мақолларнинг гидроним консептлари микро майдонларда илм, касб-ҳунар, яхшилик ва ёмонлик, ватан ва ватанпарварлик каби мавзувий майдон доирасида қўлланилган бўлса, инглиз тилида мазкур консепт доирасидаги мақоллар микро майдонларда илм, касб-ҳунар, муҳаббат ва бевафолик, қадр-қиммат ва қадрсизлик, сабр-қаноат ва сабрсизлик каби мавзувий майдон доирасида қўлланилиш устиворлигига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 29-январ №04/01-349-сон маълумотномаси). Натижада қиёсий-чоғиштирма таҳлил этилган мақоллар, инглиз ва ўзбек халқларининг тил бойлигини, урф-одатини, менталитетини, дунёқарашларини ва тарихини ўрганишда, ҳамда тил ўрганувчиларда керакли коммуникатив компетенсияларни ривожлантиришга хизмат қилган;
ҳар иккала тиллардаги гидронимик мақоллар океоним, палегоним, лимноним, гелоним, потамоним каби мавзуий гуруҳлар асосида намоён бўлиб, мазмунан гидроним консептли мақоллар асосан тўлқин, булоқ, сой, томчи, шаршара каби сув билан боғлиқ атамалар ва сув билан боғлиқ мажозий маъно интеграциясида воқеланишига оид назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-феврал № 04/1-502 сон маълумотномаси). Натижада тил ва адабиётга оид материаллар мазмунан бойитилган ҳамда илмийлик даражаси оширилган;
қиёсланаётган тиллар кесимида мақолларнинг контексти ва маданий аҳамиятини тўғри етказишда эквивалент, тавсифий, гибрид, метафорик мослаштириш, фонетик ва ритмик мослаштириш таржима усулларининг устиворлиги ҳамда таржимада улар моноеквивалентлик, полиеквивалентлик, маъновий эквивалентлик, эквиваленциз каби турларда гап тема ва ремасини белгилашига оид хулосалардан Термиз давлат университетида 2021-2024 йилларда амалга оширилган 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа – ТРИГГЕР” номли хорижий лойиҳасида фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 4-январдаги 06/12-23-сон маълумотномаси). Натижада паремиологик бирликлар трансформацияси тўғрисидаги маълумотлар нафақат олий таълим муассасаларида ўтиладиган фанлар ўқитилишида, балки кенг омма учун мўлжалланган тарбиявий аҳамиятга эга бўлган адабиётлар яратишда ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилиши кўрсатилган;
ўзбек ва инглиз гидроним компонентли ҳамда уларга хос бирликлар қўлланган мақолларда метафора, метонимия ва синекдоха каби кўчим турлари халқ тилининг бадиий ва стилистик имкониятларини, тасвирийлик, образлилик, ахлоқий, тарбиявий ҳамда фалсафий маъноларни ифодалашда таъсирчанликни таъминлаши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасининг “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Миллат ва маънавият” дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасининг 2025-йил 13-февралдаги 05-09-180-сон маълумотномаси). Натижада илмий изланувчиларга, талабаларга ўзбек ва инглиз халқларининг анъаналари, урф-одатлари, турмуш тарзини қиёслаш имкони пайдо бўлган, маънавий қадриятлар тизимида алоҳида ўрин эгаллаган маросимлар, халқ оғзаки ижоди ҳақидаги матнлар бўйича лингвокултурология, этнолингвистика каби йўналишлар бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ҳажми кўпайгани ҳақида хорижий тил профессор-ўқитувчилари ва талабаларга маълумот берилган.